1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet28/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Мавзули назорат қандайдир аниқ масалани ўрганишда таълим муассасаси жамоаси, ўқувчилар гуруҳи ёки алоҳида ўқитувчининг педагогик фаолияти тизими, таълим муасса-сасидаги таълим даражаси, шунингдек, ўқувчиларнинг экологик ва эстетик тарбияси тизимига эътибор қаратилади.
Фронтал назорат бутун педагогик жамоа, методик кенгаш ёки алоҳида ўқитувчи фаолиятини ўрганишга қаратилади.
Таълим муассасаси ички назоратининг шакллари: алоҳида, синф-умумлашти-рувчи, предметли-умумлаштирувчи, мавзули-умумлаштирувчи, комплекс-умумлашти-рувчи.
Назоратнинг алоҳида шаклида бирор бир ўқитувчининг фаолияти, синф (гуруҳ) раҳбарларининг тарбиявий ишларини мавзули, фронтал текширишга асосланади.
Назоратнинг синф-умумлаштирувчи шаклида синф жамоасининг дарс ва дарсдан ташқари жараёнида шаклланишига таъсир этувчи ўзига хос омиллар эътиборга олинади.
Назоратнинг предметли-умумлаштирувчи шакли битта ёки бир неча синф (гуруҳ)ларда, бутун таълим муассасасида таълим олинганлик даражасини аниқлашда қўлланилади.
Назоратнинг мавзули-умумлаштирувчи шаклининг бош мақсади турли фан ўқитувчилари ва синфларнинг алоҳида ўқув-тарбия жараёнини бошқаришдаги ишларини ўрганишдан иборат.
Назоратнинг комплекс-умумлаштирувчи шакли бир неча ўқув фанлари бир ёки бир нача синф (гуруҳ)ларда турли ўқувчиларнинг ишларини ўрганишни ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.
Таълим муассасаси ички назоратининг методлари: мактаб хужжатини ўрганиш, назорат, сухбат, оғзаки ва ёзма назорат ишлари, анкета ўтказиш, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, хронометраж, диагностика.

5.
Тартибга солишнинг асосий мақсади таълим-тарбия жараёнини педагогик таҳлил қилишда таълим муассасасининг олдига қўйилган мақсад ва режаларини амалга ошириш, бошқарув ишини ташкил этиш ҳамда назорат қилишда йўл қўйилган ҳолатларни туза-тишдан иборат.


Тартибга солиш бошқарув фаолиятида катта аҳамият касб этади. У ўтган ўқув йили-да эришилган натижаларни, йўл қўйилган камчиликларни ҳисоб қилади. Ана шу асосдан келиб чиқиб, янги ўқув йилида таълим муассасаси олдига мақсад ва асосий вазифаларни қўяди.


Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling