Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


Download 53.19 Kb.
bet1/13
Sana23.03.2023
Hajmi53.19 Kb.
#1287347
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
УКУВ КУЛЛАНМА КИРИШ КИСМИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ДЕНОВ ТАДБИРКОРЛИК ВА ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ” КАФЕДРАСИ


Н.Ашуров, Ф.Абдуразақов, Ф.Одинабобоев

_____________________________________________________ таълим йўналиши бакалаврларининг




«Тарбиявий ишлар методикаси»
фанидан


МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА


ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Денов – 2021




Мазкур ўқув қўлланма __________________________________________ таълим йўналишидаги бакалаврларга мўлжалланган бўлиб, Олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил ишини бажариш Низомига асосан тайёрланган, унда мустақил ишларнинг таркиби, расмийлаштирилиши, намунавий мавзулар рўйхатига қўйиладиган ягона талаблари ишлаб чиқилди. Мазкур фандан мустақил ишни ёзиш ишчи ўқув режага мувофиқ 1-8-семестрга мўлжалланган. Ушбу давргача талабалар асосий мутахассислик фанларини ўзлаштириш билан биргаликда уларни ўқитиш методлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлади ва мустақил ишини ёзишда ушбу билимларга таянади.
«Тарбиявий ишлар методикаси» фанидан мустақил ишини ёзишда фойдаланиш учун тайёрланган ушбу ўқув қўлланма «Тарбиявий ишлар методикаси» фанидан мустақил ишларини бажаришда бакалавриат йўналиши талабалари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари фойдаланишлари ҳамда қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
Ушбу ўқув қўлланма таълим жараёнида сифат босқичини ошириш мақсадида тайёрланган бўлиб, машғулот жараёнида ўқитувчилар томонидан фойдаланиш мумкин бўлган педагогик технологиялар ҳақида маълумотлар берилган.

«Профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси-ёш авлодга пухта билим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир»


Ш.М.Мирзиёев


КИРИШ
Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва ҳаётий зарурати бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Келажак тараққиёти бугунги ёш авлоднинг ақлий тафаккури, билим тажрибаси ва касбий тайёргарлигига боғлиқдир. Ёшларни ҳаётда ўз ўринларини топиши, ўз салоҳиятларини эркин намоён эта олишлари ва уларни иш билан таъминлаш доимо давлатимизнинг диққат эътиборида бўлиб келмоқда.
Таълим жараёнларини замонавийлаштириш жаҳон талабларига мос мутахассисларни тайёрлаш, уларга таълим бериш ва таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиш учун бугунги ўқитувчига қандай тартибда ёрдам бериш мумкин?
Олий ўқув юртларининг Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши таълим йўналишининг 2-мустақиллари учун мўлжалланган «Тарбиявий ишлар методикаси» фанидан мустақил ишини бажариш ва ҳимоя қилиш билан якунлаш назарда тутилган.
Ҳозирги кунда олий ўқув юртларида мустақил ишлар асосан фан ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ва кенг муҳокама қилиниб тасдиқланган, талабаларнинг келгуси илмий-тадқиқот ишларига фундаментал асос бўлишига хизмат қилувчи мавзулар асосида бажарилади. Олий таълимга янги педагогик технологияларнинг кириб келиши янги-янги изланишларни, жумладан педагогик соҳасидаги мустақил ишларнинг илмий-тадқиқот ва замонавий мавзуларида бўлишини ҳам тақозо қилмоқда.
«Тарбиявий ишлар методикаси» фани бўйича мустақил ишини бажаришдан асосий мақсад мутахассислик фанларини ўқитиш ва тегишли ўқув жараёнларида вужудга келадиган муаммоли вазиятиларни ҳал қилишга талабаларни тайёрлашдан иборат. Бунда талабалар жорий ва меъёрий ҳужжатлар асосида ўқув жараёнини ташкил қилишни, ўқув-услубий ҳужжатлар ва материаллар тайёрлаш, таълим жараёнининг услубий таъминотини ва амалиёт дастурларини режалаш ишлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
Бугунги кунда бошланғич таълим йўналиши битирувчиларидан нафақат таълим соҳаси балки ишлаб чиқаришнинг барча тармоқларидаги жараёнларни ҳисобга олиши, педагогик фаолиятда кечаётган таркибий ўзгаришларни, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини тўла англай олишидаги назарий ва амалий билимларга эга бўлиши лозим бўлади.
Хусусан:

  • педагогик соҳасидаги мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, янги ғояларни тадбиқ қилиш имкониятларини излаш;

  • педагогик соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларни беришнинг ўзига хос методларини аниқлаш ва излаб топиш;

  • педагогик соҳалари бўйича назарий, амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимларни муайян иқтисодий, ишлаб чиқариш вазифаларни ҳал этишда қўллаш;

  • ижодий иш юритишда ва ишлаб чиқилаётган масаланинг қўйилиш жараёнидан бошлаб уни тўла ниҳоясига етказишгача бўлган босқичларда қарор қабул қилиш масъулиятини ҳис этишга ўргатиш;

  • педагогикадаги истиқболли соҳаларни кўра олиш, замон билан ҳамнафас яшаш ва стратегик қарорлар қабул қила олиш;

  • замонавий ишлаб чиқариш, педагогик, техника ва маданиятнинг ривожланиши шароитида мустақил ишлашга тайёрлашдир.

Бошланғич таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар «Тарбиявий ишлар методикаси»дан мустақил ишини бажариш давомида танланган мавзу юзасидан чуқур билим ва кўникмага эга бўлишга, ижодий фикрлай олиш, юзага келган муаммоларни аниқлаш ва хал этишга, педагогик соҳаларини ривожлантиришда ташаббус кўрсата олишга лойиқ кўникмаларини эгаллайди.
Бунда талабадан юқори педагогик, психологик, дидактик, методик ва тарбиявий характердаги билимлар талаб қилинади. Бунинг учун кўплаб адабиётлар билан танишиш ва турли ахборот-коммуникацион технологиялар ва таълим тизимларидан фойдаланиш зарур бўлади. Талаба мустақил ишларни бажариш давомида кичик илмий тадқиқот изланиш олиб боради ва илмий кўникма, тажрибага эга бўлади. Натижада келгусидаги илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Тўпламдаги мустақил таълим мавзуларини бажариш бўйича бериладиган тавсиялар, ўқитиш технологиялари мукаммалликдан йироқдир, чунки профессор-ўқитувчилар ўқитиш технологияларини яратиш бўйича қатор янги ишларни олиб бормоқдалар. Аммо жараён бошланди, бу эса - энг муҳими.

Download 53.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling