Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


Download 53.19 Kb.
bet2/13
Sana23.03.2023
Hajmi53.19 Kb.
#1287347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
УКУВ КУЛЛАНМА КИРИШ КИСМИ

Мустақил ишини ёзиш қоидалари
Мустақил иш талабаларнинг муайян ўқув фанларини ўрганиш даврининг қўшимча билим олиш бўйича бериладиган қўшимча топшириқлардир. Битирув малакавий ишининг мақсади:
- талабаларнинг олдига қўйилган масалаларни ечишда назарий билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш;
- мустақил, ижодий педагогик, илмий-тадқиқот ишларини бажариш кўникмаларини такомиллаштириш, баъзи ҳолларда эса олдинга қўйилган илмий-амалий натижаларни олишдан иборат.
Мустақил иш - ўқитувчи раҳбарлигида талабалар томонидан бажариладиган мустақил иш тури бўлиб, талабанинг назарий билимларини мустаҳкамлашга, амалий масалаларни ҳал қилишда ўз билимидан моҳирлик билан фойдаланиш малакасини шакллантиришга, кейинчалик малакавий битирув ишини бажаришга ва мустақил касбий фаолият турлари билан шуғулланишга хизмат қилувчи график қисм ва тушунтириш ёзувидан иборат.
Мустақил иши – илмий-тадқиқот иши элементларини ўзида мужассамлаштирган, ўқитувчи раҳбарлигида умумкасбий ва мутахассислик фанларидан бажариладиган талабаларнинг мустақил иш турларидан бири бўлиб, ўз олдига талабаларнинг мустақил ижодий ишлаш малакаси ва кўникмаларини ривожлантиришни, замонавий илмий-тадқиқот усулларини эгаллашларини, бирор бир масалани, фан бўлимининг мавзусини чуқур ўрганишларини мақсад қилиб қўяди.
Мустақил иши мавзуси педагогик таълим йўналиши бўйича таълимнинг замонавий ҳолатини акс эттириши, педагогикада олиб борилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни қамраб олиши керак.
Мустақил ишларнинг намунавий мавзулари мазкур дастурда кўрсатилган мавзулар мазмуни асосида белгиланиб, уларни бажариш бўйича услубий маслаҳатлар ва адабиётлар рўйхатини ўз ичига олган мустақил ўқув қўлланма сифатида тайёрланди. Мустақил ишни бажаришда танланган мавзунинг долзарблиги, унда ёритиладиган масалаларнинг давр талабига мослигига эътибор қаратиш, мустақил ишни бажариш ва расмийлаштириш бўйича қўйилган талабларга амал қилиш, унда янги қонун ва ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, педагогикада эришилаётган ютуқларни акс эттирувчи статистик ва бошқа маълумотлардан кенг фойдаланиш лозим. Мустақил иши мавзулари сонини ҳар бир талаба учун қанча миқдорда тайёрлаш олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ихтиёрида бўлиб, муайян шароитларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Мустақил иши таркиби кириш, 4 ёки 5 та савол, хулоса ва таклифлар ҳамда иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми __________________ бет бўлиши тавсия этилади.




  1. Download 53.19 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling