Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти
Download 53.19 Kb.
|
УКУВ КУЛЛАНМА КИРИШ КИСМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт
- Иловалар
Интернет сайтлари.
Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш. Адабиётлар рўйхати мустақил ишнинг охирги қисмида келтирилади ва адабиётлар қатъий тарзда қуйидаги тартибда берилиши лозим. 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 2. Ўзбекистион Республикасининг қонунлари. 3. Ўзбекистион Республикаси Президент фармонлари ва ҳукумат қарорлари. 4. Ўзбекистон Республикасини Президенти Ш. Мирзиёевнинг асарлари. 5. Илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётлар (алфавит тартибига кўра). 6. Илмий мақолалар. 7. Йўриқномалар, турли акт материаллари ва бошқалар. 8. Статистик тўплам материаллари, корхона иқтисодий кўрсаткичлари. Адабиётлар рўйхатида мустақил иш жараёнида фойдаланилган барча маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши лозим. Зарур ҳолларда адабиётлар келтирилган цитаталарнинг манбаси албатта ўша бетда кўрсатилиши, шу жумладан, жадвал ёки схема манбаси ҳам ўша бетда кўрсатиб борилиши лозим. Агар жадвал ёки чизма муаллиф томонидан тайёрланган бўлса, қайси манбадан фойдаланиб муаллиф тайёрланганлиги хам таъкидлаб ўтилади. Мустақил ишини бажарувчи талаба иш жараёнида кўриб чиққан лекин мустақил иши учун ишлатилмаган, махсус материаллар ёки фақат хизмат бўйича фойдаланиш учун чоп этилган материаллар рўйхати кўрсатилмайди. Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: муаллифнинг исми-шарифи, адабиётнинг номи, чоп этилган манзили, нашриётдан чиққан йили ва фойдаланилган саҳифалари. журнал ва газеталардаги мақолалар ҳам адабиётлар сингари расмийлаштирилиб, унда муаллифнинг исми-шарифи, журнал ёки газетанинг номи, рақами, санаси ва фойдаланилган бетлари кўрсатилади. Иловалар қисмида мустақил ишининг объекти бўйича олинган умумий амалий ва ахборот маълумотлари берилади. 5. Мустақил ишнинг расмийлаштирилиши 5.1. Мустақил иши ўтказилган илмий-назарий тадқиқот ишлари бўйича ҳисобот (А4 форматдаги ёзув қоғозида) ёки слайдларда бажарилган график қисмдан (графиклар, схемалар, тасвирий чизмалар) ташкил топади. 5.2. Мустақил ишнинг матнли қисми қўлёзма усулида тоза, тушунарли, бехато, варақнинг бир томонида ёки электрон вариантда Times New Roman шрифти, 14 pt, сатрлар орасида 1,15 интервал оралиқ билан А4 форматда ёзилади. Варақ чап томондан 3 см, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см қолдирилган ҳолда, расмийлаштирилади. Мустақил ишининг графикли ва диаграммали қисми раҳбар билан келишилган ҳолда А4 форматда ёки слайдларда бажарилади. 5.3. Мустақил ишининг матнли қисми ёзувининг қисм, бўлим, бандлари рим рақамлари билан белгиланади. Бет рақамлари кетма-кет бўлиши шарт. Титул қоғози, топшириқларга бет рақамлари қўйилмайди. Адабиётлардан кўчирилган барча изоҳловчи матнлар тегишли манбалар (фойдаланилган адабиётлар рўйхати)га кўрсатма берилиши керак. Download 53.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling