Таълим муассасаси менежментининг илмий-тадқиқот методлари: анкета, хужжатларни ўрганиш, моделлаштириш, кузатиш, тажриба-синов ишлари, суҳбат, тест, таълим хақидаги юридик хужжатларни ўрганиш ва ҳакозалар
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик қўлга киритилгач катта ижтимоий-иқти-содий, маънавий-маърифий ўзгаришлар руй берди. Таълим қадрият сифатида янгича талқинга эга бўлди. Шунга кўра таълим тизимини бошқариш масалаларига ҳам янгича ёндашиш тақоза этилмоқда. Жамиятнинг ривожланиши ижтимоий хаётни замоновий бошқаришга – менежментга боғлиқ. Таълим муассасалари жамият-нинг бир бўлаги сифатида педагогик менежментга муҳтождир. Педагогик менежмент – бу таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга таъсир этувчи таълим жараёнини бошқаришнинг принциплари, методлари, ташкилий шакллари ва технологик воситаларининг мажмуи.
3-мавзу. Таълим муасасаси менежментининг давлат-жамоат
тизими. (2 соат)
Режа:
Таълим муассасасида педагогик менежмент.
Давлат-жамоат бошқаруви тушунчаси.
Давлат бошқарувининг асосий белгилари.
Жамоат бошқарувининг асосий белгилари.
Адабиётлар:
Аҳлиддинов Р.Ш., Носирова Ф.А., Ражабова М.Р. Мактаб бошқарувида ички назорат. – Т: “Шарқ”, 1996.
Аҳлиддинов Р.Ш. Ўзбекистон Республикасида мактаб таълими тизимини бошқариш хусусиятлари.– Т.: ЎзПФИТИ нашриёти, 1997.
Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришда менежментнинг асосий тушунчалари. – Т.: Фан, 2006.
Амонашвили Ш. А. Школа жизни: Трактат о начальной ступени обра-зования, основанного на принципах гуманно-личностной педагогика М.: Изд. дом. Шальвы Амонашвили, 2000.
Езопова С. А. Менежмент в дошкольном образовании: Учеб. посо-бие. для. студ. выш. учеб. заведений – М.: ИЦ Академия, 2003.
Общая педагогика / Под. ред. В.А.Сластенин: В 2 ч. – М.: ВЛАДОС, 2003 г. ч.2.
Менежмент тарихидан кўриниб турибдики, жамиятнинг ривожланиши ижтимоий хаётни замоновий бошқаришга – менежментга боғлиқ. Таълим муассасалари жамият-нинг бир бўлаги сифатида педагогик менежментга муҳтождир. Педагогик менежмент – бу таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга таъсир этувчи таълим жараё-нини бошқаришнинг принциплари, методлари, ташкилий шакллари ва технологик воситаларининг мажмуи.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |