1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)
Download 183.8 Kb.
|
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқарув субъекти
Бошқарув объекти — бу бошқариладиган объект, яъни, тармоқ, муассаса, ташкилот ва ҳоказо. Бошқарув объекти сифатида фаолият соҳаси бўлмиш таълим, шунингдек, турли хилдаги таълим муассасалари кўриб чиқилиши мумкин. Менежментда бошқарув объекти сифатида, одатда, фаолияти мувофиқлаштириладиган ва муайян мақсадларга эришишга йўналтириладиган бир гуруҳ одамлар тушунилади.
Бошқарув субъекти — бу бошқарадиган субъект, яъни, тармоқ, муассаса ва ташки-лотни бошқариш аппарати. Таълимдаги менежментга нисбатан олганда, бошқарув субъек-ти бошқарувнинг турли даражаларида конкрет вазифаларни бажарувчи муайян бўғинлари мажмуидан иборат. Бунда ҳар бир юқори бўғин қуйи бўғинга нисбатан бошқарув субъек-ти сифатида юзага чиқади. Бошқарув субъекти ва объекти бевосита ва қайта алоқалар тизими билан биргаликда бошқарув тизимини ташкил қилади. Бошқарув тизимида бошқарув объекти кўпинча бош-қариладиган кичик тизим, субъекти эса бошқарувчи кичик тизим деб номланади. Бошқа-рув тизимига бир қатор умумий шарт-шароит хосдир. Энг аввало, бошқариладиган кичик тизим бошқарувчи кичик тизим остида ўз параметрларини (ёки хоссаларини) ўзгартириш-га қодир бўлади. Бунда самарали бошқариш учун бошқарув объекти фаолиятининг энг муҳим параметрларини тўлиқ акс эттирадиган мезонлар ва кўрсаткичлар зарур бўлади. Масалан, таълим муассасалари учун: ходимлар сони, ўқувчилар, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражаси, уларнинг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги, ана шу хусусиятларга таъсир кўрсатувчи омиллар ва бошқалар шундай кўрсаткич бўлиши мумкин. Бошқарув тизими объектга белгиланган мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатади. Бунинг учун бошқарувчи кичик тизим тегишли таъсирдан кейин бошқарув объекти ҳолатини аниқ тасаввур этиши керак. Мақсадга аниқ йўналганликни амалга ошириш учун таъсир кўрса-тишдан олдин ва кейин объектнинг ҳолати ҳақида бошқарув субъектига ахборот келиб тушиши керак, яъни бошқарув тизимида бевосита ва қайта алоқалар аниқ ташкил этилган бўлиши лозим. Ва ниҳоят, бошқарувнинг ҳар қандай тизими муайян моддий, меҳнат ва бошқа ресурсларга эга бўлиши зарур. Барча бошқарув категориялари бир-бири билан жипс боғланган ва бир-бирини тақозо этади. “Таълим муассасаси менежменти” фани бўлажак таълим менежерларини таълим муассасаси менежментига оид назарий билимлар билан қуроллантиришни мақсад қилиб қўйган. Мақсаддан келиб чиқиб қўйидаги вазифаларни хал этади: Kaдрлар тайёрлаш миллий модели асосида педагогик тизимни бошқариш, уни самарали ташкил этишга ўргатиш; менежерлик фаолиятини тўла англай олиш қобилиятини шакллантириш; менежерлик фаолиятини ташкил этишдаги инновацион йўналишларни ўрганиш; 4. Download 183.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling