1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet4/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Таълим тизими ва турлари. Таълим тизими давлат сиёсатининг асосий тамойил-лари асосида ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида фаолият юритувчи барча турдаги таълим муассасалари мажмуи демакдир. Ҳар бир мамлакатнинг таълим тизими унинг иж-тимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлади.


Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими давлат таълим стандартларига муво-фиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, таъ-лим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бошқарувчи илмий-педагогик муассасалар, таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек, уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилот-ларни ўз ичига олади. Республиканинг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Республика «Таълим тўғрисида»ги қонунда таъкидланганидек, Ўзбекистон Респуб-ликасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
Мактабгача таълим – боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминловчи, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотувчи, уни мунтазам таълим олишга тайёрловчи ҳамда бола олти-етти ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва оилаларда амалга оширилувчи таълим босқичи.
Умумий ўрта таълим икки босқичда амалга оширилади. Улар қуйидагилардир:

  1. бошланғич таълим (1-4-синфлар);

  2. умумий ўрта таълим (1-9-синфлар).

Бошланғич таълим ўқувчиларга мураккаб бўлмаган илмий билимларни бериш асосида уларда ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашга оид дастлабки билим, кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш асосида уларда шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи элементларини ҳосил қилиш босқичи.
Умумий ўрта таълим ўқувчиларнинг фан асослари бўйича мунтазам билим олишларини, уларда билим ўзлаштириш эҳтиёжини, асосий ўқув-илмий ва умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилатларни, меҳнат кўникмаларини, ижодий фикрлаш ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлишни ва касб танлаш кўникмаларини шакллантириш1 босқичи. Умумий ўрта умумий ўрта таълим муассасаларида амалга оширилиб, ўқувчиларга I-IX синфлар ҳажмида давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ фан асослари бўйича маж-бурий таълим берилади.
Болаларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш учун ихтисослашган мактаб-ларнинг ташкил этилиши эса уларнинг истиқболларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус касб-ҳунар таълими амалга оширилади. Мазкур таълим узлуксиз таълим тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган мустақил тур ҳисобланади. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими – умумий ўрта таълим негизида мажбурий-ихтиёрий равишда ташкил этилиб, ўқувчиларга уларнинг имкониятлари ва қизиқишлари асосида танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисослик асосларига оид билимларни бериш босқичи. Мазкур муассаса-ларда таълим олиш ўқувчилар томонидан мажбурий-ихтиёрий равишда танланади.
Академик лицей ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаш-тирилган, касбга йўналтирилган таълим олишларини таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим берувчи, юридик мақомга эга таълим муас-сасаси.
Академик лицейлар асосан олий ўқув юртлари қошида ташкил этилади.

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling