1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet13/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

2. Меҳмонхоналар8 ва кўнгилочар кўчмас мулк объектлари. Исталган мамлакатда бундай кўчмас мулк объектларининг таснифланиши моддий-техника таъминоти, кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси ва сифати, ҳамда хизмат кўрсатиш даражасига бўлган талаблар мажмуасига асосланади.
Маиший қулайлик даражаси – меҳмонхона даражасини белгиловчи энг асосий ва ҳал қилувчи омил. Ҳар бир мамлакатда таснифлаш мезони сифатида маиший қулайликнинг ўз стандарти қабул қилинган. Бу вазият, ҳамда маданий-тарихий ва миллий қадриятлар билан шартланган бир қатор омиллар бутун дунё учун меҳмонхоналарнинг ягона таснифланиш тизимини киритиш имконини бермайди. Баъзида, ҳаттоки бир мамлакат ҳудудида ҳам таснифлашнинг бир нечта усулларидан фойдаланилади. Мисол учун, Буюк Британияда меҳмонхоналар сервис ва меҳмондўстлик даражаси, персоналнинг юқори нуфузи, хоналар ва жамоат зоналарини ободонлаштириш даражаси, таомлар сифати, яъни ташкилотга ўзига хос сайқал берувчи ва объектив баҳолашга йўл қўймайдиган омилларга асосан баҳоланади.
Ҳозирги кунда меҳмонхоналарни маиший қулайлик даражаси бўйича таснифлашнинг 30 хил усули маълум. Улардан энг кўп тарқалганлари қуйидагилар:

  • европача усул (юлдузлар усули) – унинг асосида меҳмонхоналарни бирдан бешгача юлдузлар билан белгиланган даражаларга бўлиш ётади, Франция, Венгрия, Миср, Хитой, Россия, Ўзбекистон ва бошқа кўплаб мамлакатларда қўлланилади;

  • ҳарфлар усули (A, B, C, D) – Грецияда қўлланилади (A = 4*, B = 2*, C = 3*, D = 1*);

  • тожлар усули – Буюк Британияда қўлланилади;

  • разрядлар усули – собиқ СССР ҳудудида: люкс, юқори А, юқори В, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи.

Меҳмонхона турига кирувчи кўчмас мулк объектларига, хусусан, қуйидагилар киради:

  • юқори тоифали меҳмонхона – сиғими бўйича, одатда, шаҳар марказида жойлашадиган хизмат кўрсатиш корхоналари туркумига киради. Яхши ўргатилган персонал энг нозик дидли мижозлар талабини қондира оладиган сервис даражасини таъминлайди. Нархлари юқори хоналарга уларнинг нуфузига хос турли хил хизматлар кўзда тутилади;
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling