1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet82/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

10.2.2. Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни.
Давлат тасарруфидан чиқариш жараёнини амалга оширувчи постсоциалистик мамлакатлар мулк шаклларини ўзгартиришнинг ўзига хос ёндашувлари ва усулларини ишлаб чиққан. Улар ўзаро давлат тасарруфидан чиқариш мақсадлари ва ушбу жараённи амалга ошириш механизми, хусусийлаштириш жараёнига аҳолини жалб қилиш даражаси билан бир-биридан фарқ қилади.
Республика Президенти И.Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш жараёнини регионнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, жараённинг реал тайёрлик даражаси ва турли томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошира бошлади ва ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Давлат тасарруфидан чиқариш йўлини танлашда хўжалик онги ва ҳулқини ҳарактерловчи миллатнинг тарихи, менталитети, маданияти кабиларнинг ўрни алоҳида эътиборга олинган. Ўзбек моделида Давлат – бош ислоҳотчи сифатида қабул қилинган (давлат бошқаруви, жумладан, хусусийлаштириш жараёнида ҳам).
Давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ечимини топиши лозим бўлган асосий масала – бу қуйидаги давлат монополияларини бартараф этишдир:

  • ер ва кўчмас мулкка бўлган;

  • ишлаб чиқариш воситаларига бўлган;

  • товар ва хизматлар ишлаб чиқариш соҳасида;

  • меҳнат муносабатрларини бошқариш соҳасида;

  • миллий хўжалик тармоқларини бошқаримш соҳасида;

  • ишлаб чиқариладиган маҳсулотни тақсимлаш соҳасида.

Бунда, масала истеъмол бозорининг қулаши ва бунинг натижасида бошқариб бўлмайдиган нархларнинг ўсишига йўл қўймаган ҳолда ўз ечимини топиши керак.
Давлатнинг ўз институтлари ва органлари орқали мулк шаклларини ўзгартиришнинг асосий йўналишлари, йўллари ва усулларини ишлаб чиқишдаги иштироки жараённинг ташкиллашган ва осойишта кечишини таъминлади. 1991 йил 31 августда қабул қилинган давлат мустақиллиги ҳақидаги Қонун билан деярли бир вақтда 1991 йил 19 ноябрда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақидаги Қонун қабул қилинди, давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича Қўмита ташкил қилинди (1992 й. 10 февраль). Давлатнинг бундай тадбирлари Республикада давлат тасарруфидан чиқариш жараёнининг мақсадли бошланиши ва ривожланишини, уни бевосита бошқарилишини таъминлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги (январь 1994й.), “Ўзбекистон республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги (март 1994й.) Фармонлари хусусийлаштириш жараёнига сезиларли туртки берди.
Иқтисодий ислоҳотларни, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлашга давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Қўмитасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат Қўмитаси (Давлат Мулк Қўмитаси) га ўзгартирилиши катта ёрдам берди.
Давлат Мулк Қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришда дастурлар ишлаб чиқиш ва истиқболларни белгилашда, ҳамда республикада хусусийлаштиришни ривожлантиришда ягона сиёсатни олиб бориш;

  • республикада давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида аҳолининг мулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш;

  • давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини ташкилий ва услубий бошқариш;

  • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ҳамда улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва шаклларини белгилаш;

  • инвестиция фондлари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари, холдинглар, фонд биржалари, кўчмас мулк биржалари ва ҳ.к.ларни яратиш.

Ушбу вазифаларга мувофиқ, Давлат Мулк Қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

  • давлат корхоналари мулкини тасарруф этиш;

  • меъёрий ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш;

  • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш;

  • акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик бирлашмалари, ширкатлар акцияларини сотиб олиш;

  • давлатга тегишли акцияларни сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш;

  • инвестиция фондлари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари, бошқа бозор структураларини яратиш ва тугатиш.

Қорақалпоҳистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Давлат Мулк Қўмитасининг регионал бошқармалари ташкил қилинган.
1994 йилнинг март ойида Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат Дастури тасдиқланган. Унга мувофиқ жойларда ҳокимиятларниннг Давлат Мулк Қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда хусусийлаштиришнинг регионал дастурлари ишлаб чиқилган.
Жараён қуйидаги шартларга қурилган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан таъминланган ва жараённинг шаклланиши, ҳамда ривожланишида муҳим роль ўйнаган:

  • давлат мулкининг тасарруф этувчиси бўлиб Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади;

  • корхонанинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрланиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган, давлат мулки объектининг тасарруф этувчиси сифатидаги комиссия томонидан амалга оширилади;

  • сотишга мўлжалланган кўчмас мулк объектининг нархи давлат мулкини тасарруф этувчиси томонидан белгиланади ва у комиссия томонидан амалга оширилган бошланғич баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас, ҳамда хусусийлаштириш вақтидаги реал бозор нархларини ҳисобга олиши керак;

  • давлат мулки объекти қийматини бошланғич баҳолаш, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом асосида, комиссия томонидан амалга оширилади;

  • соф фойданинг, барча солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин давлат корхонасида қоладиган, бир қисми меҳнат жамоасининг мулки ҳисобланади.


Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling