1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet24/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Георгафик тарқалиши. Эркак паноротник салқин ўрмонларда, буталар орасида, нам жойларда ва Ўрта Осиёнинг тоғли минтақаларда учрайди.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликкни илдиз поясини кузда қазиб олиб, илдизлардан, илдизпоядан қуриб қолган қисмлардан ва барг бандларидан тозаланади. Йўғон илдизпояларни кўндалангига кесиб, барг бандларининг йўғонлашган қисмини эса илдизпоясидан ажратиб қуритилади. Барг бандининг йўғонлашган қисми алоҳида қуритилади. Қуригандан сўнг улар қайта аралаштирилади. Кўпинча илдизпоя экстракт тайёрлаш учун ҳўллигича заводларга юборилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот цилиндирсимон, 10-15 см узунликдаги илдизпоядан иборат. Илдизпоянинг учигача жойлашган черепицасимон барг ўринлари яққол кўриниб туради. Илдиз поя ва барг бандининг йўғонлашган асос қисми қўнғир ранг тангачалар билан қопланган. Ундаги барг бандларининг йўғонлашган асос қисми 3-6 см, йўғонлиги эса 6-11 мм. Илдиз поя ва барг банди қолдиқларининг ташқи томони йўқ қўнғир ичи оч яшил рангли бўлади. Кўп туруб бузилиб қолган маҳсулотнинг ичи қўнғир рангга айланган бўлади. Бундай маҳсулотни ишлатиб бўлмайди. Шунинг учун маҳсулот кўп сақланмайди ва унинг захираси хар йили янгиланиб туради. Илдиз поя кучсиз ҳидга эга, у олдин ширин-буриштириувчи, сўнгра ўткир қўланса таъм беради.
Маҳсулот намлиги 14%, умумий кули 10%, ичи қўнғир рангли бўлган ҳамда илдизлар ва барг қолдиқларидан яхши тозаланмаган илдиз-поялар 5%, тешигининг диаметри 2 мм ли элакдан ўтадиган маҳсулотнинг майда қисмлари 3%, органик аралашмалар 1% ва минирал аралашмалар 2% дан ошмаслиги керак.
Маҳсулотнинг анотомик тузилиши. Совуқ йўл билан юмшатилган илдизпоядан кўндалангига кесиб, препаратлар тайёрланади. Юпқа қилиб кесилган препаратни флорогмоцин эритмаси ва кучли хлорид кислота билан бўяб, микраскоп отида кўрилади (расм). Илдизпояда асосий тўқиманинг хужайралари орасида ёпиқ (камбийсиз), концентрик типдаги (марказда ксимма, унинг атрофини эса флоэма ўраб олган) ўтказувчи тўқима боғламлари жойлашган бўлиб, уларнинг трахсидлари қизил рангга бўялган ҳолда кўринади. Ксилома нуқул трахсидлардан ташкил топган ўтказувчи тўқима тўпламлар бир қатор эндодерма хужайралари билан ўралган. Асосий тўқиманинг юпқа деворли перенхима хужайралари крахмал доначалари ва ёғ билан тўла бўлади. Хужайра оралиғида бир хужайра шарсимон бошли ва бир хужайрали оёқчали безли хужайра-шахта хужайраси учрайди. Шахта хужайраси оч яшил рангли смолага ўхшаш асосий асосий таъсир этувчи модда ишлаб чиқаради. Бу хужайралар витаминнинг спиртдаги 1% ли эритмаси ва кучли хлорид кислота таъсирида қизил рангга бўялади.
Илдиз поядаги барг куртакларини ўраб турувчи қўнғир рангдаги тангачаларни пинцет билан юлиб олиб, сувда юмшатилади. Ва хлорогидрат эримасидан томизилиб микраскопда (кичик объективида) кўрилади. Бу тангачанинг шакли чўзиқ-тухумсимон юқори томон чўзиқ, чети қиррали. Шунга қараб масҳсулотни бошқа папаражниклар аралашмасидан ажратиш мумкин. Урғочи папаротникнинг тангачаси текис қиррали қаттиқ қилли папаротник тангачасининг чети-қиррасида майда безлари бор.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling