1-Мавзу: Кириш. Фаннинг асосий мақсад ва вазифалари Режа


Download 419.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana21.11.2023
Hajmi419.21 Kb.
#1790512
1   2
Bog'liq
1-mavzu Kirish. Fanning asosiy maqsad va vazifalari (1)

сополимерлар дейилади. 
Кўпчилик тўқимачилик толаларининг полимер макромалекуласи 
чизиқли тузилишга эга:
-А-А-А-А- ёки (А)
n
полимерлар 
-А-А-Б-А-В-А-В-А- сонолимерлар 
Пахта, табиий ипак, вискоза, ацетат, капрон толаларининг чизиқли 
макромолекуласи узун зигзаг кўринишда ёки буралган спирал шаклида 
бўлади. Баъзи чизиқли полимерлар стереорегуляр тузилишга эгадир, яъни ён 
гуруҳлар асосий занжирга нисбатан тартибли жойлашган (табиий целлилоза 


Тола 
Табиий 
Кимёвий
Органик 
Ноорганик 
Усимлик 
асосидаги 
Хайвонлардан 
олинадиган 
П
ах
та
Л
ен
П
ил
ька
Ж
ут
Ж
ун
Т
аб
ии
й 
ипак
Асбест
Шиша 
Ви
ско
за
А
нт
ат
М
ис
ам
м
иа
кл
и 
П
ол
иа
м
ид

ка
пр
он
, н
ай
ло
н 
П
ол
иэ
ф
ир
: л
ав
са
н 
П
ол
иа
кр
ил
он
ит
ра
л:
ни
тр
он
П
ол
их
ло
рв
ин
ил

хл
ор
ин
П
ол
ив
ин
ил
сп
ир
т:
ви
но
л 
П
ол
ио
ле
ф
ин
Сунъий
Синтетик
Гетерозанжирли
Карбозанжирли 
ва полипропилин полимери). Тўрсимон тузилишли макромолекулалар, бу-
бир неча чизиқли занжирларни ўзаро бир-бирлари билан кўндаланг водород 
боғлар билан боғланган кўринишидир: 
-А-Б-В-А-Б-В- 
-Б-В-А-Б-В-А- 
1-Расм. Толаларнинг синфланиши 
Табиий толалардан жун кератини фазовий (тўрсимон) кўринишига эга. 
Баъзи модификацияланган толалар пайванд сополимерлаш йўли билан 
тармоқланган структурага эга бўлади, масалан, диацетат целлюлоза 
занжирига акриланитрил грухларини пайвандлаш орқали нитрильацетат 
толаси ҳосил қилинади: 
Б-Б-Б 
А-А-А-А-А-А- 
Б-Б-Б- 
Тола хоссасига макромолекула шакли таъсир этади: 
1) Стереорегуляр чизиқли полимерли толалар қиздириш таъсирига ўта 
мустаҳкам, яхши эластиклик ва юмшоқликка ва пластикликка эга. 
2) Фазовий структурага эга бўлган полимер толалар бошқаларга 
нисбатан жуда қаттиқ ва мўрт, харорат таъсирида пластик хоссасини деярли 
ўзгартирмайди, қийин эрийди.
3) Тармоқланган структурали полимер толалар кичик пишиқликка ва 
чизиқли полимерларга нисбатан юқори пластикликга эга. 






2-расм. Тола тузилишининг схемаси 1-тола, 
2-фибриллар, 3-микрофиб-риллар, 4-
макромолекула. 
Тола 
хоссалари 
нафақат 
тола 
ҳосил 
қилувчи 
полимер 
макромолекуласининг кимёвий тузулишига, балки уларнинг толада 
жойлашишига, яъни нодмолекуляр тузулишига хам боғлиқдир. Бу полимерда 
кристалл ва атроф участкаларнинг мавжудлиги, нисбати, жойлашиши ҳамда 
мураккаб макромалекулаларнинг ҳосил бўлишини тушунтиради. 
Алоҳида макромалекулалар бир-бирлари билан микрофибрилларнинг 
макромолекуляр тортиши кучи таъсирида бирлашади, микрофибриллар эса 
ўз навбатида фибрилларнинг шундай кучлари таъсирида бирлашади. 
Фибриллардан толалар ташкил топади (2-расм). Микрофибрил ва 
фибрилларнинг узунлиги кўндаланг кесимидан бир неча марта катта 
қийматга эга. 
Кўпчилик табиий ва синтетик полимерлар микрофибрилларининг 
диаметри тахминан 10нм, узунлиги, масалан, целлюлозали толалар учун 1000 
нм, микрофибриллардаги макромолекулалар орасидаги масофа 1 нм дан кам, 
микрофибрил ва фибриллар орасидаги масофа бир қадар каттароқ қийматга 
эга. Полимерларнинг фибрилляр тузилиши ҳаво, намлик ва қўшимчалар 
билан 
тўлган 
микроғавакларни 
ҳосил 
бўлишига 
олиб 
келади. 
Макромолекулалар микрофибрилларда бир ҳил жойлашмайди, улар орасида 
тартибли жойлашган кристалл ва бир қадар тартибсиз жойлашган аморф 
участкалар бор. 
Микрофибриллардаги субмикроскопик ғоваклар ўлчами 3-5 нм, фибриллар 
орасидаги ғоваклар ўлчами 10-15 нм га тенг. Шу билан бир қаторда йирик 
ғоваклар, бўшлиқлар ва 1-2 мкм (1мкм =10
–6
м) ўлчамдаги дарзлар (трещина) 
ҳам бўлади, булар тола тузилишининг марфологик хусусиятига таълуқлидир.
Молекулалараро кучлар бу –водород боғлар ва Ван-дер Ваальс кучлари 
бўлиши мумкин. Толада гидрофиль характердаги гуруҳлар -ОН, -NН
2
, -
СООН, =NH, -SH ва бошқаларнинг бўлиши водород боғнинг вужудга 
келишига олиб келади ва толанинг гигроскоплик ҳамда реакцион 
қобилиятини оширади. Ван-дер Ваальс кучлари электростатик майдон 
диполлиги ёки икки молекула электрон ва атом ядроларининг электромагнит 
майдонларининг ўзаро таъсирлашуви натижасида вужудга келади. 
Водород боғлар 0,26-0,28 нм масофада таъсир қилади, 20-40 
кДж/г.моль боғланиш энергиясига тенг. Ван-дер Ваальс боғланиш 0,28-0,6 
нм масофада таъсир қилади ва боғланиш энергияси 85-850 кДж/г.моль га 
тенг. 


Молекулалараро таъсирлашишнинг умумий энергияси когезия 
энергияси деб аталади. Бу энергиянинг ортиши билан полимернинг 
пишиқлиги, мўртлиги, эриш ҳарорати ва юмшаш харорати ортиб боради. 
Толали материаллар ташқи куч таъсирида деформацияга учрайди, бу 
деформациялар эластик, пластик ва таранглик деформацияларидан ташкил 
топади.
Таранглик деформацияси макромолекулаларнинг ўзаро жойлашиши 
ўзгармаган ҳолда атом ва макромалекулалар орасидаги масофани ўзгаришида 
пайдо бўлади. Куч олинганда таранглик деформацияси шу зохотиёқ ғойиб 
бўлади. 
Эластиклик деформацияси - куч олинганда секинлик билан йўқолади, 
яъни релаксацияланади. Бу деформация макромалекула шаклини ўзгариши 
билан боради ва фақат полимер моддаларда вужудга келади.
Пластик деформация – кучланиш олингандан сўнг йўқолмайди. 
Пластик деформацияда ташқи кучлар таъсирида алоҳида макромолекулалар 
ёки улар звенолари ўзаро ўрин алмашишлари вужудга келади. 
 
 

Document Outline

  • Режа
  • Адабиётлар

Download 419.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling