1-Мавзу: Кириш. Фаннинг асосий мақсад ва вазифалари Режа


Download 419.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana21.11.2023
Hajmi419.21 Kb.
#1790512
  1   2
Bog'liq
1-mavzu Kirish. Fanning asosiy maqsad va vazifalari (1)



Маъруза-1 
1-Мавзу: Кириш. Фаннинг асосий мақсад ва вазифалари 
 
Режа
1. Тўқимачилик материалларини кимёвий технологияси фани, мақсад ва 
масалалари. 
2. Пардозлаш корхонларини ривожланиш истиқболлари. 
3. Толаларни синфланиши. 
4. Толаларнинг асосий хоссалари. 
Адабиётлар 
1. Кричевский Ч.Е., Корчагин М.В., Сектахов А.В. ХТТМ, М., 
легпромбатиздот, 1985, 640 с. 
2. Отделка х/б тканей, справочник, е.1, М.: Легпромбатиздоат, 1991, 432 
с. 
3. «Тўқимачилик материаллари кимёвий технологияси» маърузалар 
матни. 1, 2 қисм. Ташкент, 2000, Абдукаримова М.З. ва бошқалар. 
Назорат саволлари
1. ТМКТ фани, мақсади ва вазифалари нималардан иборат? 
2. Пардозлаш корхонларини ривожланиш истиқболлари қандай 
омилларга боғлиқ?  
3. Толаларнинг синфланишини ҳақида умумий маълумот беринг?
4. Толаларнинг асосий хоссаларини айтиб баринг?
5. Тола тузилишининг схемасини тасвирлаб тушунтириб беринг?
1. Толаларнинг кимёвий ва надмолекуляр тузилиши? 
2. Толаларнинг тузилиши ва тола структураси?
3. Ташқи кучлар таъсиридаги тола деформациясининг турлари? 
Тўқимачилик материалларини кимёвий технологияси фани, мақсад ва 
масалалари. Халқ истеъмол маҳсулотларини сифатини яхшилиш, 
рақобатбардошлигини таъминлаш, дунё намуналари даражасида ишлаб 
чиқариш 
Ўзбекистон 
Республикаснинг 
иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
ривожланишининг асосий йўналиши ҳисобланади. Бу мақсадга юқори 
малакали 
мутахассислар, 
шу 
жумладан 
пардозлаш 
корхоналари 
технологларини етиштириб бериш орқали эришиш мумкин. 
ТМКТ – бу тўқимачилик материалларини пардозлашга тайёрлаш, бўяш, 
гул босиш ва якуний пардозлаш жараёнларини назарий ва технологик 
моҳиятини илмий-техник муаммоларни ҳал этувчи фандир. 
Пардозлашнинг кимёвий технологик жараёнлари асосан толали 
материлларга кимёвий, физик-кимёвий йўллар билан таъсир этиш орқали 
амалга оширилади Бундай жараёнларга охорсизлантириш, қайнатиш, 


оқартириш, мерсерлаш, карбонлаш, бўяш, гул босиш, аппреташ, термоишлов 
бериш ва бошқалар мисол бўла олади. 
Тўқимачилик корхоналаридаги кимёвий-технологик жараёнларнинг 
асосий вазифаси маҳсулотларга маълум хоссалар беришдан иборатдир. Булар 
капиллярлик, оқлик, камкиришувчанлик, кам ғижимланувчанлик, намга 
чидамли, кўркамлик ва бошқалардир. Тўқимачилик материлларини 
пардозлашнинг кимёвий жараёнлари билан бир қаторда механик жараёнлар 
ҳам бажарилади (тук қирқиш, пахмохлаш, дазмоллаш, эн кенгайтириш ва 
бошқалар). 
Турли ишлаб чиқаришдаги пардозлаш жараёнларининг иқтисодий 
баҳолаш ва ўрганиш, бу жараёнларни олиб боришнинг энг мақбул 
шароитини танлаш, ёрдамчи материаллар ва жиҳозлар танлаш, ишлаб 
чиқариш жараёнларни назорат қилиш муаммоларини ҳал қилиш, гигиеник ва 
хавфсиз мехнат қилиш шароитини таъминлаш тўқимачилик материлларини 
пардозлаш технологияси вазифасини ташкил этади. Тўқимачилик 
материалларини пардозлаш жараёнларини эффектив олиб бориш кимё ва 
физика қонуниятларини мухандис, иқтисод ва бошқа фанларни амалда 
қўллашни ўрганувчи билимлар мажмуасига асосланади. 
Пардозлаш корхонларини ривожланиш истиқболлари. Тўқимачилик 
материлларини пардозлаш жараёнлари бўяш-пардозлаш ёки пардозлаш 
корхоналарида олиб борилади. Пардозлаш корхоналари таркибида қуйидаги 
асосий бўлимлар фаолият кўрсатади: оқартириш, бўяш, гул босиш ва якуний 
пардоз бериш. Асосий бўлимлар билан бир қаторда ёрдамчи бўлимлар ҳам 
бўлиб, улар: хом-ашё, тайёр маҳсулот, ярим тайёр маҳсулот, кимёвий 
моддалар ва эхтиёт қисмлар омборхонаси; химстанция, бўёқ қайнатиш 
хонаси, ишлатилган эритмаларни регенерация қилиш бўлими, шаблонларни 
тайёрлаш ёки гравюра хонаси. 
Пардозлаш корхоналарининг ривожланиши қуйидаги омилларга 
асосланади; 
1. Аралаш толали матолар миқдори ва турларини кўпайтириш, эни энли 
матоларни ишлаб чиқаришга ўтиш. 
2. Жараёнларни биргаликда олиб бориш, технологик кетма-кетликни 
қисқартириш, ҳамда жараёнларни фаоллаштирувчи, янги физик ва кимёвий 
усулларни кенг қўллаш орқали пардозлаш жараёнларини жадаллаштириш. 
3. Кичик модулли, кўпик, азотроп, юқори концентрацияли, юқори 
хароратли, суюқ аммиакли ва шу каби янги прогрессив технологияларни 
қўллаш. 
4. ЭЮМ ни қўллаб технлогик жараёнларни автоматик назорат қилишни 
кенг қўллаш ва кимёвий модда миқдорини автоматик бошқариш. 
Толали материллар юқорида кўрсатилган жараёнларни амалга 
оширувчи объект бўлиб, хоссалари ва структураси бўйича жуда мураккаб 
системалардир. 
Толаларни синфланиши. Келиб чиқиши бўйича барча маълум толали 
материллар икки гуруҳга бўлинади: табиий ва кимёвий. Бевосита табиий 
материаллардан олинадиганларга табиий толалар дейилади. Улар асосан 


органик ва айрим холларда менерал табиатли бўладилар. Ўз ўрнида органик 
толалар яна икки гуруҳга: хайвонлардан олинадиган ва ўсимликлар 
асосидаги толаларга бўлинади, булар пахта, лен, пелька, жут, рами ва жун 
табиий ипак. Бу толалар тола ҳосил қилувчи полимерлар бўйича 
пеллюлозали ва оқсилли бўлади. Минерал тола гурухига техника соҳаида 
ахамиятли ҳисобланган асбест киради. 
Табиий ёки синтетик юқори малекуляр бирикмаларни кимёвий қайта 
ишлаб ҳосил қилинган толалар кимёвий толалар дейилади. Кимёвий толалар 
сунъий ва синтетик тола гуруҳларидан ташкил топган. 
Табиий юқори молекуляр бирикмаларни қайта ишлаш орқали сунъий 
толалар ҳосил қилинади. Буларга қуйидаги толалар киради: 
Целлюлоза асосли: вискоза, полиноза, мис-аммиакли, триацетат, ацетат 
толалари; 
Оқсил асосли: казеин, зеин толалар. 
Толаларнинг асосий хоссалари. £уйи молекуляр бирикмалардан синтез 
йўли билан олинган синтетик полимерлар асосидаги толалар синтетик 
толалар гуруҳини ташкил қилади. Асосий занжирдаги элементлар таркиби 
бўйича синтетик толалар гетерозанжирли (поламид (ПА)-капрон, анид, 
энант; полиэфир (ПЭ)-лавсан;) ва карбозанжирли (полиак-рилонитрил 
(ПАН)-нитрон; поливинилхлорид (ПВХ)-хлорин; поливинилспирт (ПВС)-
винол). 
Ноорганик кимёвий толалар гуруҳига шишали тола, керамикали 
толалар, металл ва ярим металли иплар мансубдир. 1-расмда толаларнинг 
синфланиши келтирилган. 
Тўқимачилик толаларининг (полимерларнинг) макромалекуласи 
нафақат кимёвий тузилиши ва солиштирма молекуляр оғирлиги билан, балки 
конфигурация, яъни оғириги бўйича хам бир-биридан фарқ қилади. 
Тўқимачилик толаларидаги полимер макромалекуласининг ўртача узунлиги 
одатда 150 дан то 3000 нм гача бўлган оралиқга тўғри келади (1 нм 
(нанометр)= 10
-9
м). Бу кўрсаткич кимёвий толалар учун 150-300 нм га тенг 
ва тола макромолекуласининг кўндаланг кесими 0,3-0,8 нмга тўғри келади. 
Бир хил элементар звенодан ташкил топган макромалекулар полимерлар ва 
бир неча хил элементар звенодан ташкил топган макромалекулалар 

Download 419.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling