1-Мавзу: Кириш. Фаннинг мазмуни, предмети ва методи. Темирбетор конструкциялар классификацияси ва уларнинг қўлланиш соҳалари


Download 20.42 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi20.42 Kb.
#1359035
Bog'liq
1-Мавзу


1-Мавзу: Кириш. Фаннинг мазмуни, предмети ва методи. Темирбетор конструкциялар классификацияси ва уларнинг қўлланиш соҳалари.
Республикамиз иқтисодиётининг ривожланишида илмий–техник тараққиётнинг жадаллиги муҳим рол ўйнади.
Илмий–техник тараққиётни жадаллаштириш учун қурилишни юқори технологик жараёнга айлантириш, завод шароитида тайёрланадиган қурилиш буюмлари ва конструкцияларини тайёрлашда юқори мустаҳкамликка эга бўлган ашёлар ишлатиш эвазига ва уларнинг сифатини ошириш, лойиҳавий ва қурилиш ишларининг нархини камайтириш ва техник–иқтисодий кўрсатгичларини яхшилаш ҳамда объектларни барпо қилиш муддатини қисқартириш талаб этилади.
Замонавий қурилишни темирбетонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Темирбетон кенг кўламда қўлланиладиган пойдеворлар, тўсин, устун ва тўсиқ конструкцияларини тайёрлашда ишлатилади..
Мазкур мажмуа “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш” йўналиши ва мутахассисликлари дастурига мослаб тайёрланди. Мажмуанинг асосий мақсади бўлғуси қурилиш конструкцияларини ишлаб чиқариш технологияси мутахассисларига темирбетон конструкцияларини лойиҳалаш ва ҳисоблашнинг асосий принципларини ўргатишдан иборатдир. Конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ҳамда кўпга чидамлилик сифатларини ошириш асосий вазифа ва талаблардан бири ҳисобланади..
Ҳозирги даврда қурилиш конструкцияларини жадал суръатда ривожлантириш учун уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш талаб этилади. Завод шароитида тайёрланадиган қурилиш конструкцияларини лойиҳалашда замонавий электрон ҳисоблаш машиналардан фойдаланиш, конструкцияларнинг ишчи чизмаларини тайёрлашда замонавий дастурлардан фойдаланиш инженер–техник ходимларнинг ишини анча енгиллаштиради.
Қурилиш материаллари курсидан маълумки бетон сиқилишга яхши, чўзилишга эса ёмон қаршилик кўрсатадиган сунъий тош материали ҳисобланади. Бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги чўзилишга нисбатан 15–20 маротаба кўпдир. Бетоннинг чўзилишдаги қаршилиги кам бўлганлиги сабабли бетондан тайёрланган конструкциялар эгилишга кўп юк кўтара олмайди. Эгиладиган бетон элементнинг чўзилиш зонасига арматура жойлаштирилса, элементнинг мустаҳкамлиги эгилишга кескин ошади. Арматура сиқилишга ҳам чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги туфайли чўзиладиган, сиқиладиган ҳамда эгиладиган элементларнинг юк кўтара олиш қобилиятини оширади.
Танасига арматура жойлаштирилган бетон конструкциялар темирбетон конструкциялар деб аталади.


Темирбетон конструкциялар классификацияси ва қўлланиш соҳалари.
Темирбетон ҳамма соҳалардаги замонавий қурилишларда кенг қўлланилмоқда, чунки у чидамли, маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш мумкин, металл тежамли сарфланади, кўриниши салобатли ва турли шаклларга эга. Қурилишда қуйма, йиғма ва йиғма-қуйма темирбетон қўлланилади. Қуйма темирбетон қурилмаси қурилишда лойиҳа кўринишида тайёрланади. Ундан кам такрорланувчи ва бўлиниши (ажратилиши) қийин бўлган иншоотлар бунёд этилади. Қуйма темирбетондан қурилган иншоотга ҳоҳлаган кўринишни бериш мумкин, улар мустаҳкам ва металл сарф бўлиши жиҳатидан анчагина тежамлидир.
Темирбетон конструкциялар бир неча турга бўлиниши мумкин:
а) қўлланишига кўра – турар жой, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги қурилиши, транспорт, энергетик қурилиш ва бошқалар;
б) материалига кўра – оғир бетондан, ғовак тўлдирувчили бетондан ва уясимон бетондан:
в) бажарилиш усулига кўра – яхлит, бевосита қурилиш объектларида барпо қилинадиган; йиғма, завод ва полигонларда тайёрланадиган; йиғма– яхлит, бир қисми йиғма элементлардек тайёрланиб, қурилиш объектларида яхлит бетон ёрдамида лойиҳавий ўлчамларга етказиладиган конструкция;
г) арматуралаш усулига кўра – оддий арматурлаш (синчлар, турлар ва алоҳида стерженлар билан) ва юқори мустаҳкамли арматуралар билан уларни олдиндан таранглаштириб арматураланадиган.
Конструкцияларда арматуранинг бетон билан биргаликда ишлашини таъминлайдиган омиллар қуйидагилардан иборат:
1) қотиш жараёнида бетон ва пўлат арматура бир–бирига махкам ёпишади;
2) зич бетон пўлат арматурани занглашдан ва ёнғиндан асрайди;
3) арматура ва бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайиш коэффициентлари бир–бирига жуда яқин (бетон учун =(1…1,5) ; арматура учун эса =1,2х .
Бу омиллар темирбетоннинг ишлаб чиқаришда кенг қўлланишини таъминлайди. Ҳар қандай материал каби темирбетон ҳам афзалликлар ва камчиликларга эга.
Темирбетоннинг афзалликлари:
ўта мустаҳкамлиги; кўпга чидамлилиги; ёнғинга бардош бера олиш ҳусусиятининг юқорилиги; зилзилабардошлиги; маҳаллий ашёлардан кенг кўламда фойдаланилиши; ихтиёрий шаклда тайёрланиш мумкинлиги.
Темирбетоннинг асосий камчиликлари:
вазнининг катталиги; товуш ва иссиқ–совуқ ўтказиш қаршилигининг пастлиги; бузиб қайта қуришнинг мураккаблиги; ёрилишга чидамсизлиги; тиклашда мавсумга боғлиқлиги ва ҳаказо.
Замонавий техника ва технологиялар ёрдамида темирбетоннинг бу камчиликларини бартараф этиш мумкин. Темирбетон конструкцияларни тайёрлашда енгил тўлдирувчиларни ва юқори мустаҳкамликка эга бўлган ашёларни ишлатиш, арматурани олдиндан таранглаштириш, бетонга иссиқлик таъсирида ишлов бериш ва бошқалар юқорида келтирилган камчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради.
Арматуралари олдиндан тортиб таранглаштирилган конструкциялар олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкциялар деб аталади.
Темирбетон яқин келажакда асосий қурилиш материали бўлиб қолади. Ҳаммага маълум италиялик инженер ва архитектор Пьера Луиджи Нерви сўзлари бўйича “Бетон – одамзот томонидан яратилган энг яхши материаллардандир”. Унинг тарихи – инсоният ҳоҳиш ва иродасининг қаҳрамонлик остонаси. Бизга аниқ бир материал керак эди – ва биз уни яратдик. Бетон – бу ҳоҳлаган қолипга тушувчи, ҳамма талабларга жавоб берувчи, истаган юкни кўтарувчи – тирик мавжудот”.
Download 20.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling