1-Мавзу. Кириш. Фаннинг мазмуни,мақади ва вазифалари
Ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми
Download 60.25 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 мавзу фан пред
1.2. Ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми
Бозор иқтисодиётининг субьектлари бўлиб уй хўжалиги, фирмалар, давлат ҳисобланади. Уй хўжалиги - бу бир ёки бир нечта кишидан иборат бўлган иқтисодий бирликдан иборат бўлиб, улар мустақил қарорлар қабул қилади, маьлум ресурслар (омиллар) эгаси бўлиб ҳисобланади. Узининг талабини максимал даражада қондиришга ҳаракат қилади. Уй хўжалигига барча истеьмолчилар, ёлланган ишчилар, йирик ва майда капитал ишлаб чиқариш воситалари эгалари киради. Фирмаларга: мустақил қарорлар қабул қилувчи корхоналар, фойда миқдорини юқори даражага (максимал) етказиш учун ҳаракат қилувчилар, ишлаб чиқариш ресурсларидан (омилларидан) фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни бошқа фирма, уй хўжаликларига ва давлатга сотувчи корхоналар киради. Давлат - деб зарурият бўлганда хўжалик субьектлари ва бозор устидан назорат қилиш учун юридик ва сиёсий ҳуқуққа эга бўлган барча ҳокимият ташкилотларига айтилади. Уй хўжалиги ва фирмалар хусусий секторни ташкил этади. Бу хўжалик субьектлари бозорда ўзаро алоқада бўлади ва ягона тузум шаклида амал қилади. 2-Мавзу. Иқтиодий базис тушунчалар.1.3. Базис тушунчалар. Хар қандай жамиятдаги кишиларнинг асосий мақсади узининг турмуш шароитини яхшилаш, эркин ва бахтли хаёт кечиришдан иборат. Ана шу буюк мақсадни бажариш йулида кишилар хар доим табиат ва жамият билан курашиб келган. Лекин уларнинг бу ҳаракати доимо чекланган доирада амал килган, чунки инсониятнинг узи чекланган имкониятлар дунёсида яшаб келмоқда. Унинг жисмоний ва маьнавий қобилияти у ёки бу вазифаларни бажаришга ажратилган вақти ўз мақсадини амалга ошириш учун зарур бўлган воситалари чекланлангандир. Албатта инсоният тараққиёти билан мавжуд имкониятлар мислсиз даражада кенгайди. Бундан юз йиллар олдин кишилар учун афсона ҳисобланган орзулар эндиликда реал ҳақиқатга айланди ва бундан кейин ҳам чекланган имкониятлар доираси кенгайиб бориши муқаррар. Лекин шундай бўлса ҳам хозирда ва келгусида кишиларнинг бахтли турмуш даражасини белгиловчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларнинг чекланганлиги асосий муммо бўлиб қолаверади. Чунки ресурслар чекланмаган бўлганда эди уларни турли хилдаги мақсадларни бажариш учун мақсадга мувофиқ тарзда тақсимлашга, тежашга, улардан унумли фойдаланишга зарурият бўлмас эди. Мавжуд ресурсларнинг чекланганлиги улардан фойдаланишдаги рақобатга сабаб бўлади. Бу рақобат одамлар ўртасидаги рақобат бўлмасдан, балки бу ресурслардан фойдаланиш йўналишлари ўртасидаги рақобат бўлиб ҳисобланади. Чунки айни бир хил ресурслардан турли йўналишларда, турли мақсадларда фойдаланилади. Жамият ва ундаги хар бир шахсни асосий вазифаси чекланган ресурслардан мақсадга мувофиқ фойдаланишни таьминлайдиган йўналишларни танлаш ва максимум натижаларга эришишдан иборат. Одатда кишилар ўз манфаати йулида, корхоналар - фойда миқдорини кўпайтириш йўлида ҳаракат қилади, давлвт бўлса ана шулар фаолиятини ягона мақсад йўлида - жамиятнинг фаровонлигини кишиларнинг турмуш шароитини юксалтиришга қаратиш лозим. «Микроиқтисодиёт» фани корхоналар, фирмалар ва шу каби мамлакат халқ хўжалигини қуйи бўғинидаги обьектлар фаолиятига тааллукли фан бўлгани учун у шу корхона (фирма)ларда чекланган ресурслардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланилган ҳолда кишилар эҳтиёжи учун зарур бўлган моддий неьматларни кўпайтиришни ташкил этишда мухим рол уйнайди. Корхона (фирма) лар мавжуд чекланган имкониятлар шароитида ўз фаолиятлари йўналишларини белгилашда 3 асосий вазифани хал қилишларига тўғри келади. Биринчидан, нима, яьни қандай товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматларни бажариш ва қанча миқдорда? Иккинчидан, қандай, яьни чекланган қанча ресурслар, технологик усуллар ёрдамида? Учинчидан, ким учун чекланган миқдордаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Мана шу каби вазифаларни ҳал этишда корхоналардаги иқтисодчилар турли хилдаги моделлардан фойдаланишлари лозим. Шундай содда моделлардан бири қуйидаги тасвирда ифода этсак бўлади. Ушбу тасвирда юқорида айтилган нима?, қандай?, ким учун? деган саволларга қисман жавоб берилган. Тасвирдаги АБСД эгри чизиғи корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари доирасини ифода этади ва шу имкониятлардан максимум фойдаланиш натижасида ишлаб чиқариши мумкин бўлган «У» ва «Х» турлардаги товарларнинг ҳажмини акс эттиради. Тасвирдаги ҳар бир нуқта икки хилдаги товарлар ишлаб чиқариш комбинациясини ифода этади. Масалан, «B» нуқтаси «Ув» ва «Хв» комбинациясини, «С» нуқтаси «Ус» ва «Хс» комбинациясини акс эттиради. Бу тасвир бизда ресурсларнинг чекланганлигини, уларни сарфлаш ва йўналишларини белгилашда мақсадга мувофиқ вариантларни танлаш заруриятини кўрсатади. Масалан, «F» нуқтасини олиб кўрайлик. Бу нуқта имкониятлар доираси ичида жойлашган. Агар ишлаб чиқариш комбинацияларини бу нуқтага мослаштирадиган бўлсак, унда корхона купгина ресурслардан нотўғри фойдаланган, ресурслар исрофгарчилигига йул куйган булар эди ва аксинча «Е» нуқтасига корхона ҳар қанча ҳаракат килмасин мавжуд имкониятлар унга етишга имкон бермайди. Демак, АБСД эгри чизиғи имкониятларимиз доирасини ифода этади. Биз ана шу имконият доирасидагина турли хилдаги вариантларни танлай олишимиз мумкин. Жумладан, агар биз «В» нуқтасидаги комбинацияни танласак, унда «У» турдаги товарни камайтирган буламиз. «В» нуқтасидан «С» нуқтасига ўтганда биз Х қ ОХс - ОХв ҳажмидаги қўшимча «Х» - товарига эга бўламиз ва шунга эришиш учун У қ ОУв - ОУс қўшимчасидан воз кечган бўламиз. Иқтисодчилар бундай усулни «муқобил (альтернатив) сарфлар» ёки «бой берилган имкониятлар сарфи» деб атайдилар. Жамият ёки ундаги корхоналар мавжуд имкониятлар доирасидан чикиши мумкинми деган савол тугилиши муқаррар. Албатта, лекин бунинг шарти янги технологияни жорий қилиш, янги ресурслар жалб этиш бўлиши мумкин. Бу 2-тасвирдаги пунктир чизиқларда ифода этилган. Бу тасвирда аввалги имкониятлар доирасида эришиш мумкин булмаган «Е» нуқтасига энди бемалол чиқиш мумкин бўлади (А1 Д 1). Агарда янги техника ва технология еки янги ресурслар ҳамма сохаларга эмас, балки сохаларнинг бирортасига (масалан, «У» турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга) сарфланса унда ишлаб чиқариш имкониятлари бир ёклама кенгаяди. Буни 2-тасвирдаги А1 Д чизиғида кўришимиз мумкин. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, «Микро-иқтисодиёт» фани мамлакат халқ хўжалигининг асосий бўғини бўлган, мамлакат миллий бойлигини кўпайтиришга бевосита таьсир этадиган мамлакат халқ хўжалиги учун зарур бўлган турли туман товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар, фирмалар, ассоциациялар ва шу каби бошқа ижтимоий ишлаб чиқариш сохасида фаолият юритаётган корхоналар иқтисодиётини чекланган имкониятлар доирасида, талаб ва таклиф асосида ташкил этишнинг асосий қонуниятларини ўргатувчи фан бўлганлиги учун у жамиятдаги мавжуд иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, сўзсиз муҳим рол ўйнайди. Download 60.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling