1-мавзу. Кириш. ҚИшлоқ ХЎжалиги маҳсулотларини кичик корхоналарда қайта ишлашнинг аҳамияти, АҲволи


Download 15.53 Kb.
Sana07.03.2023
Hajmi15.53 Kb.
#1247545

1-мавзу. КИРИШ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ КИЧИК КОРХОНАЛАРДА ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ, АҲВОЛИ

Ҳозирги қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислохатлар ахолини сифатли озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириши ва шу билан бир пайитда бугунги куннинг энг катта муоммоларидан бири бўлган озиқ овқат хавсизлигининг олдини олиш долзарб масалалардан бири хисобланади.


Сўнги йилларда мева ва сабзавотларни етиштириш уларни сақлаш ва ўз вақтида қайта ишлаш мақсадида бир қатор қонунлар ва фармойишлар қабўл қилинмоқда.
Бунга 2008 йил октябр ойидаги “Пахта экин далаларини қисқартирилиши билан мева-помидорлар ва узумни ривожлантиришга” қаратилган Вазирлар Махкамасиниг Қарори Республикамизда ҳар йили аҳоли сонини ўсиб бораётганлигини эътиборга олган ҳолда уларни ўз вақтида озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Бу борада Республикамиз Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йилнинг 21 январ куни Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаларида биз бугун чорвачилик, ғаллачилик, мева ва сабзавотчилик каби сохаларда илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уни амалда қўллашга, бизнинг иқлим шароитимизда ғоят мухум аҳамият касб этадиган замоновий суғориш тизимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга етарлича эътибор берамаётганлигимизни айтиб, “2011-2015 йилларда Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги дастур тасдиқланганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Шу билан бир қаторда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш биз учун энг муҳум устивор вазифа сифатида изчил давом эттирилиши такидланди.
Шунинг учун бугунги куннинг қишлоқ хўжалик мутахасислари қишлоқ хужалиги махсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияларини пухта билишлари катта амалий ахамиятга эга. Қишлоқ хўжалик махсулотларининг сифатини билиш, стандартлаш системаси билан танишиш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологиясининг ўзлаштирилиши махсулот сифатини оширади ва нобудгарчиликни имкони борича камайтиради.Ҳозирги қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислохатлар ахолини сифатли озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириши ва бу сохадаги таъминотни тубдан яхшилаб жахон андозаларига тенглаштириш энг долзарб масалалардан бири хисобланади.
Қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш миқдори ортиб борган сари уларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам тўғри йўлга қўйилиши керак, бунинг учун эса янги замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш корхоналари бунёд этилиши, қолаверса, бу борадаги фан-техника ва илгор технологияларни тадбиқ этиш, хориж тажриба ютуқларини ўрганиб ишлаб чиқаришга кенг жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. «Кишлок хужалиги ва дон махсулотларини саклаш ва кайта ишлаш технологияси» курси буйича ёзилган мазкур дарслик қишлок хужалиги махсулотларини ,дон ва уни кайта ишлаш ,махсулотларини кабул килиш, жойлаштириш, ва саклашда юзага келадиган муаммолар ва уларни хал килиш чора - тадбирларини очиб беришга имкон яратади.
Ҳозирги замон қишлоқ хўжалик мутахасислари қишлоқ хужалиги махсулотларини сақлаш технологияси курсини пухта билишлари катта амалий ахамиятга эга. Қишлоқ хўжалик махсулотларининг сифатини билиш, стандартлаш системаси билан танишиш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологиясининг ўзлаштирилиши махсулот сифатини оширади ва нобудгарчиликни имкони борича камайтиради.
Охирги йилларда Республикамиз миқиёсида Призидентимиз ташаббуслари билан бир қатор касб-ҳунар коллежлари барпо этилмоқда. Бу билан биз Республикамизда ўсиб келаётган ёшларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотгарига ва уларни ўз вақтида қайта ишлашга бўлган билимларини ошириш яъни, қишлоқ хўжалик экинларининг хосилини йиғиштириш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш масалалари чуқур ўрганилиб, бу борадаги фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этишларига ёрдам беради.
Download 15.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling