1-Мавзу: Кириш. Умумкасбий фаннинг тузилиши, мақсади, вазифаси


Download 326.6 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi326.6 Kb.
#1309062
Bog'liq
Мавзу (1)

1-Мавзу: Кириш. Умумкасбий фаннинг тузилиши, мақсади, вазифаси.


Бугун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, ривожланаётган давлат. Бунда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, пуллик хизмат кўрсатиш ва транспорт соҳалари жадал ривожланмоқда.
Ўзбекистон Республикасида темир йўл транспортини ривожлантириш ва транспорт таъминоти, ягона темир йўл тармоғини ҳосил қилиш бўйича комплекс тадбирлар олиб борилмоқда.
Республикада ўтказилаётган ислоҳотлар миллий темир йўл тармоғини шакллантириш ва ривожлантириш учун ижобий натижалар берди. Ҳуқуқий асослар ташкил қилинди, тармоқни бошқариш янада ривожланмоқда, рақобатли бозор муҳити ташкил қилинмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон темир йўллари яқин ва узоқ мамлакатлар оралиғида транспорт “йўлакларини” яратишни мақсад қилиб қўйди, бу эса Ўзбекистонни жаҳон бозорига кириб боришини таъминловчи ягона йўлдир. Бунинг учун темир йўл иш тизими такомиллашган, шунингдек иқтисодий бўлимлари бошқариш стуктураси юксалган бўлиши керак.
Бу жарёнларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш талаб этилади. Ушбу юқори малакали мутахассислрани тайёрлаш информатсион технологиялар, замонавий муҳандислик дастурлари ва интернетдан фойдаланиш самаралидур.
“Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва режалаштириш” фанида вагон таъмирлаш корхоналари фаолиятида амалда жорий қилинувчи иқтисодий қонунлар ўргатилади.
Фаннинг вазифаси мутахассисларни вагон таъмирлаш корхоналарини ташкил этувчи билимлар билан бойитиш, ишлаб чиқаришда пайдо бўладиган малакавий масалаларни етарли даражада ҳал эта олишни мақсад қилиб олган.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб “Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва режалаштириш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар дарсида талабалар:
  • вагон таъмирлаш корхонаси, хусусиятлари ва уни ташкиллаштиришга оид вазифалар;
  • вагон таъмирлаш корхоналарининг ихтисослашуви ва бирикуви;
  • оқимли ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш асослари;
  • меҳнатни меъёрлаштириш асослари;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш ва унинг учун рағбатлантиришни ташкиллаштириш;
  • вагон таъмирлаш заводи ишлаб чиқаришининг тузилиши;
  • вагон таъмирлаш корхонаси ишлаб чиқаришининг тузилмасини;
  • тармоқли режалаштириш ва бошқарувини амалга ошириш;
  • завод ичида режалаштиришни;
  • тезкор ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва режалаштиришни;
  • ишлаб чиқариш жараёни ва уни ташкиллаштириш;
  • меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва режалаштириш;
  • вагон таъмирлаш сехларида ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва режалаштириш;
  • аравачалар, ғилдираклар, дизел-компрессор ва бошқа сехларда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва режалаштириш кўникмаларига эга бўлишади.

«Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва режалаштириш» фани, шунингдек турли хилдаги дастаки асбобларидан фойдаланиш (ўлчаш, белги қўйиш, кесиш ва бошқалар)ни ҳам ўргатади. Бу фан ишлаб чиқариш шароити, қора ва рангли материалларни, уларнинг хусусиятлари ва қўлланилиш доираларини ҳам ўргатади. Ушбу фанда ишлаб чиқариш шароитларини ташкиллаштириш, қора ва рангли материаллар соҳасидаги амалий билимларни, уларнинг хусусиятлари ва ишлатилиш соҳалари кўриб чиқилади. Фанни билиш ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнларини билиш, айниқса, ишлов бериш ускуналари, листли метал, темирчилик маҳсулотлари, пресс-формаларни тайёрлаш, қуюв заготовкалари, темирчилик ишлари, сидириш ишлари, металларни қайта ишлаш ва термик ишлов бериш, пайвандлаш, мустаҳкамлаш, механик сех, юзалар ва қопламаларга ишлов бериш, бириктириш, текшириш ва сифатни баҳолаш кабиларни талаб қилади. “Транспорт машинасозлиги” фани таркиб, хусусият ва материалларнинг қўлланилиш соҳалари каби асосий билимларга урғу бериб, эски ишлаб чиқариш жараёнлари ўрнида янги ишлаб чиқариш жараёнларини қўллаш, янги ва ихчам конструксиялардан фойдаланиш, аниқроқ ўлчамларни ҳосил қилиш, ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш, юзага ишлов беришни такомиллаштириш ва мукаммаллаштириш, мавжуд бўлган материалларни янада юқори сифатий кўрсаткичларга эга бўлган материалларга алмаштириш, ишлаб чиқаришни автоматизатсиялаштириш масалаларини кўтаради.
Download 326.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling