1-Мавзу: Кириш


Биология ўқув хонасининг жиҳозланишига қуйиладиган эстетик талаблар


Download 1.79 Mb.
bet101/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Биология ўқув хонасининг жиҳозланишига қуйиладиган эстетик талаблар:

  • Хонага қўйилган ҳар бир жиҳоз, шунингдек, уларнинг элементлари ва умумий кўриниши гўзаллик қонуниятларига жавоб бериши;

  • Ўқувчиларда бадиий-эстетик дидни тарбиялаши;

  • Ушбу хонада дарсда иштирок этиш ўқувчида ҳам, ўқитувчи­да ҳам завқ уйғотиши, эстетик жиҳатдан қониқиш ҳиссини вужудга келтириши керак.

Биология ўқув хонасида жиҳозларни сақлаш.
Хонадаги лаборатория асбобларидан бири оптик асбоблар бўлиб, улардан биология дарсларида микроскоп ва лупадан ҳайвон ва ўсимликларнинг ҳужай­ра ва тўқималари, анатомо–морфологик тузилиши, шунингдек, микро­орга­­низм­­ларнинг тузилишини ўрганиш учун фойдаланилади.
Биология ўқув хонасида улар махсус рўйхатга олиниб, микроскоп ва лупалар махсус футлярларда шкафларда сақланади.
Маълумки, биология дарсларида фойдаланиладиган кўргазмали қуроллар табиий ва тасвирий қуролларга бўлинади, уларни сақлашда қуйидаги тавсияларга амал қилиниши зарур:

  1. Ўқув жиҳозларининг асосий қисми жиҳоз турига қараб алоҳида шкафларда сақланади. Бунда ҳар бир шкаф бош ҳарфлар А, В, С, Д ҳарфлар билан белгиланади.

  2. Шкафлардаги полкалар сонлар билан белгиланади I, II, III, IV ва ҳ.к.

  3. Полкадаги кўргазма жиҳозлари а, б, в, г, д ва ҳ.к. билан белгиланади.

Масалан, А-I-б бу А шкафдаги, биринчи полкадаги б-жиҳозни билдиради. Ўқув жиҳозларининг бундай тартибда сақланиши, ўқитувчи томонидан кўргазма воситаларини тез топиш имконини беради.
Табиий препаратлаштирилган қуроллар: ботаникадан – гербарийлар, жадваллар, амалий ишлар учун қуритилган ўсимлик унинг органларидан тайёрланган тарқатма материаллар, умуртқасиз ҳайвонларнинг фиксация қилинган вакиллари, ҳайвонларнинг ривожланишини кўрсатувчи ҳўл препаратлар, ҳайвонларнинг айрим қисмлари, балиқларнинг суяклари, тангачалари шу тартибда сақланади.
Зоология­ни ўқитишда фойдаланиладиган ҳашарот­лар коллекциялари, умуртқалилар­нинг ҳар хил систематик гуруҳ вакилларининг тулуп (чучела) ва скелетлари, тарқатма материаллар – қушларнинг патлари ва бошқалар халтачаларда нафталин бўлган махсус идишларда сақланади.
Кўргазма воситаларининг бу тартибда сақланиши уларни узоқ вақт сақлаш ва фойдаланиш имконини беради.
Одам ва унинг саломатлигини ўқитишда фойдаланиладиган – одам скелети, қисмларга ажратиладиган одам гавдаси ва муляжи махсус полиэтилен чехолда, айрим суяклар қутичаларда, микропрепаратлар эса махсус пластмасса идишларда сақланади.
Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари) курси учун маймуннинг калла суяклари ва миясининг муляжлари, диапозитивлар ва микропрепаратларни ҳам юқоридаги тартибда сақлаш тавсия этилади.
Тасвирий кўргазмали қуроллар бўлган жадваллар ва расмларни махсус тайёрланган шкафдаги сим илгакларга осилган ҳолда вертикал сақлаш қулай. Биология ўқитувчиси жадвалларни ҳам қуйидаги тартибда рақамлаши лозим. Биологияга оид жадвалларни ўқув фанларига ажратиш, кетма-кетликда рақамлаш, сўнгра уларни шкафларга жойлашда боблар, кўргазма жиҳозининг рақамига эътибор бериш керак.
Масалан, Ботаника, I-1 рақамли жиҳоз, ботаниканинг I-боби «Гулли ўсимликлар билан умумий танишиш» бобига тегишли, 1-мавзуда намойиш этилиши керак бўлган жиҳоз эканлигидан далолат беради.
Биология хонасининг барча жиҳозлари дарс давомида тажриба, амалий иш кузатишлар ўтказишда, жадваллар, видеофильмлар, диапозитивларни ўз вақтида намойиш қилишга, амалий ишларда материал ва асбобларни тарқатиш ҳамда йиғиб олишга мослашган бўлиши керак. Ўқув қуролларни муайян тизимда сақлаш уларни дарсда фойдаланиш учун тез топиш ва тайёрлашга имкон беради.
Биология ўқув хонаси ўқув-тарбиявий, илмий-методик, маълумотлар тўплаш, ўқув хонаси ишини режалаштириш ва ўқитиш воситаларини ҳисобга олиш вазифаларини бажаради.
Биология ўқув хонаси ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш жараёнини амалга оширади. Шу сабабли, ўқитиш жараёни учун зарур бўлган асосий ва ёрдамчи ўқитиш воситалари билан жиҳозланган бўлади.
Биология ўқув хонасининг илмий-методик функциясини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин.
Мазкур хона ўқитувчининг педагогик фаолиятини амалга оширадиган жой саналади. Шу сабабли, ўқитувчи дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия, синфдан ташқари машғулотларга пухта тайёргарлик кўриши, педагогик фаолиятга ижодий ёндошиши учун зарур бўлган ўқув дастури, ДТС, дарсликлар, биологиядан тузилган истиқбол ва мавзули-тақвим режа, методик қўлланмалар, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш имконини берадиган МСНИ (мажбурий стандарт назорат ишлари), масалалар ва тест топшириғи тўпламлари, даврий, шунингдек, педагогик нашрлар бўлиши керак.
Шунингдек, таълим муассасасида биология тўгараги ва факультатив машғулотларнинг ташкил этилишига оид материаллар, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва фаоллаштириш имконини берадиган дидактик ва тарқатма материаллар тўплами бўлиши зарур.
Биология ўқув хонасининг маълумотлар тўплаш функциясини амалга ошириш учун ўқитувчи ўқувчилар­нинг мустақил таълими учун зарур бўлган қўшимча адабиётларни тўплаши ва «Ўқинг бу қизиқ» рукнида адабиётлардан кўргазмалар ташкил этиши керак.
Биология ўқув хонасининг хона ишини режалаштириш ва ўқитиш воситаларини ҳисобга олиш вазифасини амалга ошириш учун биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ўқув, лаборатория ва кўргазмали қуролларни махсус тизим ҳолига келтириб, уларни сақлаш қоидаларига амал қилган ҳолда, рўйхатга олиш зарур.
Ўқув кинофильмлари, видеофильмлар бўйича картотекалар асосида ҳисобга олиш, ЭҲМ дастурларининг рўйхатини тузиши, бир сўз билан айтганда, биология ўқитувчиси ўқув хонасидаги барча жиҳозларни рўйхатга олиши ва зарур ҳолларда уларнинг жойлашган жойидан тез топиш чорасини белгилаши лозим.
Биология ўқитувчиси биология ўқув хонасининг мудири сифатида мавжуд ўқув ва лаборатория жиҳозлари, кўргазма воситаларини ҳисобга олиш дафтарига киритиши ва унинг нархини кўрсатиши, фойдаланишга яроқлили­гини белгилайди, яроқсизларини таъмирлайди, бутлайди.
Ўқув йили охирида инвентаризация ўтказилади, мактаб маъмуриятига ўқув хонаси ва кўргазма воситаларининг ҳолати юзасидан ҳисобот топширади.
Ўқув хонаси ҳақидаги асосий маълумотлар унинг паспортида ўз ифодасини топади.
Ўқитувчининг биологиядан тузган истиқбол ва йиллик мавзули-тақвим режасига мувофиқ, биология ўқув хонасини жиҳозлашни такомиллаштириш, зарур бўлган ўқув жиҳозлари билан бойитиш амалга оширилади.
Ўқув дастурига киритилган янги мавзулар ўқитувчининг биологиядан тузган истиқбол ва йиллик мавзули-тақвим режасида ўз ифодасини топади. Мазкур мавзуни ўқитиш учун зарур бўлган жиҳозлар аниқланади ва шу зарурат асосида ўқув жиҳозлари тайёрланади ёки харид қилинади.
Ўқувчиларнинг мустақил ишлари ва синфдан ташқари машғулотларда ўқитувчи биология ўқув хонасидаги ўқув жиҳозларини таъмирлаш, янгиларини тайёрлаш ишларига раҳбарлик қилади.
Шундай қилиб, биология ўқув хонасини талаб даражасида жиҳозлаш, ўқув жиҳозларини сақлаш, таъмирлаш, янгиларини тайёрлаш ва тегишли ҳисобларни олиб бориш ўқитувчи зиммасига юкланадиган вазифалардан бири саналади.

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ





  1. Биология хонасини ташкил этишда нималарга эътибор бериш керак?

  2. Биология хонасига қўйилган асосий талабларни ўрганинг.

  3. Биология ўқув хонаси қандай жиҳозлар билан жиҳозланади?

  4. Лаборатория хонасида қандай кўргазмали қуролллар сақланади?

  5. Биология хонаси қандай вазифаларни бажаришини аниқланг.

10.2. ТИРИК ТАБИАТ БУРЧАГИ
Режа:


  1. Download 1.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling