1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet96/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Жисмоний тарбия - ҳар томонлама ривожланган шахсни шаклланти­ришнинг ажралмас қисми бўлиб, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, ақлий, эстетик жиҳатдан уйғун ривожланишини таъминлайди. Жисмоний тарбия ўқувчиларнинг ақлий ва маънавий-ахлоқий тарбия билан узвий ҳолда амалга оширилгандагина кутилган натижалар, жумладан, ўз саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, ҳатти-ҳаракатларнинг гигиеник меъёрлари, ҳаракат кўникмаларини таркиб топтириш мумкин. Жисмоний тарбия масаласи биологияни ўқитиш методикасида инсон организмининг тузилиши, ҳаётий жараёнлари, ривожланиши билан узвийликда ўрганиш орқали амалга оширилади. «Одам ва унинг саломатлиги» ўқув курсида ўқувчилар у ёки бу жисмоний машқларнинг бажарилиши органлар системаси ишига таъсири, спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти, организмни чиниқтириш, гигиеник кўникмаларни ҳосил қилишнинг илмий асослари билан танишадилар.
Шунингдек, Ватанимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожланти­риш борасида олиб борилаётган тадбирлар, ёшларнинг спорт билан шуғул­ла­ниши, соғлиғининг мустаҳкамланиши учун яратилган шароитлар қайд этилади. Жисмоний тарбиянинг муҳим йўналиши – гигиеник кўникмаларни кундалик одатларга айлантириш, ҳаётда гигиеник меъёрларга амал қилишга онгли муносабат, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш, ёшликдан спорт билан шуғулланишга йўналтиришдан иборат. Спорт билан шуғулланган ўқувчиларда ирода ва саломатлик мустаҳкамланиши, аниқ мақсад сари интилиш, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишга каби ижобий фазилатлар вужудга келиши кўрсатиб ўтилади.
Гигиеник таълим-тарбия ўқувчиларнинг соғлиқларини сақлаш ва мустаҳкамлаш шарт-шароитлари ва уларни вужудга келтириш ҳақидаги билимларга асосланади. Биологияни ўқитишда гигиеник тарбия асосий ўринни эгаллайди ва мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Масалан, ботаникани ўрганишда ўсимликларнинг инсон саломатли­ги­га кўрсатадиган ижобий таъсири, уларнинг атроф-муҳитнинг муссафолигини сақлашдаги роли ёритилади. Бактериялар бўлими ўрганилганда, бактерияларнинг хилма-хиллиги, хаётий фаолияти, табиатда­ги ва инсон ҳаётидаги аҳамиятини ўрганиш билан бир қаторда, паразит бактериялар, улар томонидан келтириб чиқариладиган касалликлар, мазкур касалликларни юқтирмаслик чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилади.
Зоологияни ўқитишда ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги, табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятини қайд этиш билан бирга, паразит тарзда ҳаёт кечирувчи ҳайвонлар, уларнинг ривожланиш цикли, оралиқ хўжайинлари, касаллик ташувчи организмлар, келиб чиқадиган касалликлар, уларни юқтирмаслик йўллари ҳақида маълумот берилади.
Одам ва унинг саломатлиги ўқув фанида ўқувчиларнинг ўз саломат­лик­ларини асраш, шахсий гигиена бўйича билимлари ривожлантирилади, ҳар бир органлар ситемасини ўрганиш даврида органлар системасининг ишига жисмоний тарбия ва спортнинг ижобий таъсири, касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш йўллари ҳақида илмий тушунчалар берилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling