1-Мавзу: Кириш
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
Ватанпарварлик тарбияси. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз таълим тизими орқали ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши назарда тутилган. Шахснинг бу хусусиятлари ўқув-билиш, ижтимоий-фойдали меҳнат жараёнида кўзга ташланади. Мактаб биология ўқув фанлари ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Биологияни ўқитишда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Республикамизнинг гўзал табиати, ер ости ва усти бойликлари, халқ хўжалигини ривожлантиришда қўлга киритилган ютуқлар, баркамол шахсни камолга етказиш мақсадида қабул қилинган «Соғлом авлод» Давлат дастури, соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган қонунлар, табиатни муҳофаза қилиш юзасидан ўтказилаётган тадбирлар билан таништириш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ўрта асрларда яшаган улуғ алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссалари, уларнинг маънавий қарашлари, ҳадислар, ҳикматли ҳикоялардан фойдаланиш тавсия этилади. Ўрганилаётган мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда табиатни илмий-назарий, ҳиссий-эстетик жиҳатдан ўрганишни тўғри йўлга қўйиш – инсоннинг табиатга нисбатан онгли, маънавий-ахлоқий муносабатлари меъёрларининг асосини ташкил этадиган юксак ватанпарлик бурчнинг шаклланишига замин тайёрлайди. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлиги қуйидагиларга боғлиқ: Ўқувчиларнинг ҳиссиётига таъсир кўрсатадиган ўқув материалларини танлаш; Танланган ўқув материалининг ўрганилаётган ўқув материали билан узвийлигини таъминлаш орқали миллий ғурурни шакллантириш; Ўқитувчи томонидан ўқув материалларини эҳтиросли баён этиш; Ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда самарали метод ва воситалардан фойдаланиш; Ўқувчиларни ўрганилаётган мавзу мазмуни билан боғлиқ ҳолда касб танлашга, Ватаннинг равнақи ва мустақилликнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшишга сафарбар этиш; Шарқ маънавияти дурдоналари, ҳадислар, ҳикматли ҳикоялар ва афсоналардан фойдаланиш. Ватанпарварлик тарбияси ўқитишнинг барча шаклларида, шу жумладан, синфдан ташқари машғулотларида амалга ошириш, бунда ватанни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар, санъат асарлари, маънавият дурдоналаридан фойдаланиш тавсия этилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling