1-Мавзу: Кириш


Биологияни ўқитишда дидактик ўйинлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқланг


Download 1.79 Mb.
bet90/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Биологияни ўқитишда дидактик ўйинлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқланг.

9 Боб. БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИНГ УЗВИЙЛИГИ
9.1. БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ТАЪЛИМ – ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ
Режа:

  1. Ўқувчиларда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш.

  2. Биологияни ўқитишда ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий, ватанпар­вар­лик, экологик, эстетик, иқтисодий, жисмоний, гигиеник, меҳнат ва байналминал тарбиялаш масалалари.

  3. Биологияни ўқитишда таълим – тарбиянинг узвийлигини таъминлаш йўллари.

Асосий тушунча ва таянч атамалар:
Илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш, ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий, ватанпар­вар­лик, экологик, эстетик, иқтисодий, жисмоний, гигиеник, меҳнат ва байналминал тарбиялаш масалалари, таълим – тарбиянинг узвийлиги.

Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали баркамол шахс – фуқарони шакллантиришни назарда тутади.


Ушбу вазифаларни ҳал этиш узлуксиз таълим тизимида ўқитиладиган барча ўқув фанлари қатори биологиянинг ҳам зиммасига юкланади. Баркамол шахс – фуқарони шакллантириш вазифасининг муваффақиятли ҳал этилиши аввало, ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришни талаб этади.
Табиат тўғрисидаги етакчи фанларнинг бири саналган – биология зиммасига ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда анча маъсулиятли вазифалар тушади. Шу сабабли, ҳам мактаб биология ўқув фанининг мазмуни ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришда катта имкониятларга эга.
Биологияни ўқитишда аввало, ўқувчиларни биологиянинг асосий ғоя, назария, қонуниятлари ва тушунчалари, амалиёт, халқ хўжалигининг турли тармоқларида тутган ўрни, биологик билимларни ўзлаштиришнинг аҳамияти билан таништириш назарда тутилади ва шу орқали ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш ва инсоннинг табиат ва жамиятга онгли муносабатини таркиб топтириш билан узвий боғланган ҳолда таълим-тарбиявий тизим вужудга келтирилади.
Мазкур тизим ўзида ўқувчилар томонидан фан асосларини мустаҳкам ўзлаштиришлари баробарида, илмий дунёқараш ва тафаккурни шаклланти­риш, ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий, ватанпар­варлик, экологик, эстетик, иқтисодий, жисмоний, гигиеник, меҳнат ва байналминал тарбиялаш масалаларини мужассамлаштиради.
Илмий дунёқарашни шакллантириш. Ўқувчиларнинг биология ўқув фанини ўрганиши биологик объектларнинг тузилиши, ривожланиши ва ҳаёт фаолияти қонуниятларини тушунишга олиб келади. Бу билимлар ўқувчиларнинг илмий дунёқараши ва эътиқодлари ситемасини ташкил этади. Ўқувчиларнинг илмий дунёқараши биологик қонуниятларни «табиат-инсон-жамият» муносабат­ларининг тарихий ривожланиш нуқтаи назаридан тушунишга асосланади.
«Илмий дунёқараш» тушунчасига биология ўқитиш методикасининг турли манбаларида турлича ёндошилган. Жумладан, Б.Е.Райков илмий дунёқараш тушунчасини «дунё ҳақидаги билимлар мажмуаси», В.В. Всесвятский «табиат­га нисбатан тўғри қарашлар мажмуаси», Н.М.Верзилин ва В.М.Корсунская «инсоннинг атроф муҳитга муносабати, жамоа ва жамиятдаги хулқ-атворини аниқлайдиган илмий тасаввурлар ва тушунчалар тизими» деб таъриф берганлар. Педагогик энциклопедияда «илмий дунёқараш фалсафий, илмий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, аҳлоқий, эстетик идеаллар ва эътиқодлар йиғиндиси, инсоннинг моддий борлиқ ҳақидаги қарашлари мажмуаси ҳисобланиб, шулар асосида инсон табиат ва ижтимоий муҳитга ўз муносабатини намоён этади» деб таъриф берилган. Ушбу таъриф асосида биология ўқитиш методикаси илмий дунёқарашни шакллантиришда аҳамиятга молик бўлган тушунчаларни аниқлаш, мазкур тушунчаларни шакллантириш учун зарур бўладиган шарт-шароитларни ва асосий босқичларни, биологияни ўрганиш натижасида вужудга келадиган қарашлар ва эътиқодлар тизимига тавсиф бериши, табиатга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтиришдаги ўрнини кўрсатиши лозим.
Биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашига асос бўладиган тушунчаларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  1. Жонсиз ва жонли табиатнинг кимёвий таркибидаги ўхшашликлар, юз берадиган ҳодисаларнинг умумийлиги ва узвийлиги;

  2. Тирик организмларда содир бўладиган ҳаётий жараёнлар ва ўзгарувчанликларни тушунишда, муаммоли ўқув топшириқларини ҳал этишда биологик қонунлар билан бир қаторда, физик-кимёвий қонунлардан фойдаланиш орқали фанлараро боғланишни амалга ошириш;

  3. Моддий борлиқдаги ҳодиса ва воқеаларни ўрганишнинг зарурати, экологик фожеаларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тадбирлари;

  4. Инсон томонидан табиат қонунларини ўрганиш ва ундан самарали ва оқилона фойдаланиш йўллари;

  5. Табиий ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишида сабаб-оқибат боғланишлар.

  6. Инсон – ижтимоий мавжудот.

  7. Табиатни муҳофаза қилиш – бу сайёрамизда ҳаётни асрашнинг асоси;

Умумий ўрта таълим мактабларида ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги ўқув курслари мазмун жиҳатдан фактларга бой бўлиши билан бир қаторда, ҳар бир мавзуда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини ривожлантириш имконини беради.
Б
Ўсимлик-яхлит организм



Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling