1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet89/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Таълимий вазифаси – ўқувчиларга ўрганиладиган мавзу бўйича асосий ва қўшимча материаллар, асосий тушунча ва уларнинг изоҳлари, турли жадваллар, диаграмма, мураккаб илмий ва ишлаб чиқариш характеридаги тажрибалар тўғрисида кенг қамровли билим бериш имконияти вужудга келади.

  • Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини йўналтириш вазифаси – ўқувчилар ахборот технологиялари маҳсуллари бўлган таълим берувчи, моделлаштирилган ва назорат дастурлари, шунингдек, анимациялар воситасида ишлаш баробарида, мазкур дастурлар ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни ҳам ўзида мужассамлаштиради, яъни ўқувчиларни чуқур ва мустаҳкам билим олишга йўналтиради.

  • Кўргазмалилик вазифаси – бошқа ўқитиш воситаларидан фарқ қилиб, ахборот технологиялари маҳсуллари бўлган анимациялар ўқувчилар томонидан биологиявий жараёнларни ҳаракат ва динамик тасвирлаш имконияти мавжудлиги сабабли, ўқитиш жараёнида ўрни беқиёс.

  • Назорат вазифаси – биология таълимининг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, синфдан ташқари дарсларда, шунингдек, биология дарсининг барча босқичларида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш, назоратнинг ҳаққонийлиги, мунтазамлилиги, кенг қамровлилиги, такрорланувчанлигини амалга оширади.

  • Ривожлантирувчи вазифаси – ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш дастурларидаги ўқув топшириқлар­нинг қийинлик даражасига кўра: репродуктив, продуктив, қисман-изланишли ва ижодий характерда бўлиши ўқувчиларнинг топшириқларни билими, эҳтиёжи ва қизиқишига мос ҳолда кейинги босқич топшириқларини бажаришга бўлган интилишини орттиради, фан асосларини мустаҳкам ўзлаштиришига замин яратиб шахс сифатида ривожланиш имкониятини вужудга келтиради.

  • Тарбиявий вазифаси – ўқувчилар ахборот дастурлари билан ишлаши натижасида ўқув ва ақлий меҳнат кўникмаларини ривожлантирилади.

  • Илмий дунёқарашни ривожлантириш вазифаси – табиат ва ундаги объектларни ўрганиш 2 олам: макро ва микрооламга ажратилиб, биология фани ўзининг мазмунига кўра, аксар ҳолларда микроолам: ҳужайра, тўқималарда борадиган жараён, кимёвий элементларнинг молекула, атомнинг тузилиши, масалан, модда ва энергия алмашинуви, фотосинтез, оқсиллар биосинтези, биотехнология ва ген инженериясига доир ўқув материалларни анимациялар орқали ўрганиб, абстракт тафаккури ва илмий дунёқараш ривожланади ва пировард натижада кенгаяди.

    Биологияни ўқитишда ахборот технологияларининг юқорида қайд этилган вазифаларини эътиборга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш йўлларини белгилаш ва амалиётга жорий этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади.
    Биология ўқув фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш қуйидаги дидактик мақсадларни амалга оширишга замин тайёрлайди:

    • Ахборот технологиялари биологияни ўқитишда кўзда тутиладиган таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган ўқув материалини йиғиш, саралаш, унга дидактик ишлов бериш, тарқатиш ва таълим жараёнида фойдаланишга замин яратади.

    • Ҳар бир ўқувчида мавжуд иқтидор, эҳтиёж, қизиқиш ва ўқув мотивларига мос ҳолда таҳсил олиш траекторияси, темпини белгилаш, зарур ҳолларда ахборот дастурларидан такроран фойдаланиш имконини беради.

    • Биология дарсларининг структурасини тубдан ўзгартиради, дарснинг бориши, характери, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини объект-субъект муносабатидан, субъект-субъект муносабатига, яъни ўқувчилар ўқув мақсадларига эришиш учун педагогик жараённинг фаол иштирокчисига айлантиради.

    • Ўқувчиларда мустақил, ижодий, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришга замин тайёрлайди.

    • Ўқув юртида амалга ошириш имкони бўлмаган ҳоллар (керакли жиҳозлар бўлмаган, ўтказиладиган тажрибалар ўқувчилар соғлиги учун зарарли, узоқ давом этадиган, ишлаб чиқариш корхоналарининг технологияларини ўрганиш)да тажрибаларни виртуал намойиш қилиш имконини беради.

    • Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ўстириш, ўқувчиларнинг ўқув билиш фаолиятини фаоллаштириш ва ўқув мотивларини орттиришга замин тайёрлайди.

    • Таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида тескари алоқа, яъни қисқа муддат ичида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ва баҳолаш имконияти вужудга келади.

    Узлуксиз таълим тизимида педагогик фаолият кўрсатаётган ўқитувчи­ларнинг олдидаги муҳим вазифалардан бири ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини орттириш, мустақил ва ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш асносида уларнинг баркамоллиги­ни таъминлаш саналади.
    Ушбу муаммоларни ҳал этишда ахборот технологияларининг маҳсуллари муҳим аҳамият касб этади.
    Ахборот технологиялари маҳсулларидан фойдаланилган дарслар ахборотларга бой, кўргазмали, интерфаол бўлиб, вақтдан унумли фойдаланиш, ҳар бир ўқувчининг ўз темпи бўйича билим олиш, ўқитувчи эса, ўқувчилар билан табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган таълимни амалга ошириш имконияти вужудга келади, шу билан бир қаторда ўқитишда натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш учун замин яратади.
    Биология фани мазмунидаги ҳужайра, тўқима, кимёвий элементларнинг молекула, атомнинг тузилиши, модда ва энергия алмашинуви, фотосинтез, оқсиллар биосинтези, биотехнология ва ген инженериясига доир жараёнларни ўқувчилар бевосита кузатиш имконияти бўлмайди, мазкур жараёнларни визуал ҳолатга айлантириш кўзланган натижани беради. Жумладан,

    • Ўқувчиларнинг ҳужайра, тўқима, кимёвий элементларнинг молекула, атомнинг тузилиши, модда ва энергия алмашинуви, фотосинтез, оқсиллар биосинтези жараёни ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, абстракциялаш ва хотирада сақлаш имконини бўлади.

    • Ўқувчиларнинг мотивлари ва ўзлаштириш даражаси эътиборга олган ҳолда зарур ҳолларда такроран ўрганиш ва ўқувчиларнинг билимидаги бўшлиқларни тўлдириш имконини беради.

    • Биологик жараёнларни анимациялар тарзида виртуаллаштириш ўқувчилар кўргазмали-образли фикр юритиш ва ўқув материалини тўлиқ ўзлаштиришга замин тайёрлайди.

    • Биология дарсида анимациялардан фойдаланиш дарснинг барча босқичларида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга олиб келади.

    Биологияни ўқитишда ахборот технологияларнинг қуйидаги маҳсулларидан фойдаланиш мумкин:

      1. Ҳар бир мавзу мазмунига асосан кўргазмалиликни амалга ошириш, яъни мультимедиали тақдимот материаллари;

      2. Биологик жараёнларнинг анимацияси;

      3. Виртуал лаборатория ва амалий ишлар;

      4. Ишлаб чиқариш корхоналарига виртуал экскурсия;

      5. Биологик жараёнларнинг моделлаштирилган дастури;

      6. Биологик жараёнларнинг таълимий дастурлари;

      7. Ўқувчиларнинг мавзулар бўйича ўзлаштирган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш учун назорат дастурлари;

      8. Ўқувчиларнинг мустақил таҳсили ва иши учун ўқув-ахборот сайтлари;

      9. Дидактик ўйинга асосланган анимациялар;

      10. Қийинчилик даражаси турлича бўлган ижодий топшириқлар дастури;

    Биологияни ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари жуда катта. Барча табиий фанлар каби биологияни ўқитишда табиий воситалар муҳим ўрин тутади, лекин тасвирий воситаларни компьютер хотирасига жойлаб, улардан мавзуни ўрганиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
    Ахборот технологияларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш тавсия этилади:

    1. Кўргазма воситалари, мультимедиаларни намойиш этиш- кўргазмалилик;

    2. Модул дастурлари орқали ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш – бошқариш;

    3. Қўшимча материаллар тўплаш ва улар устида мустақил ишлаш –ривожлантириш;

    4. Назорат дастурлари, тест топшириқлари орқали ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолаш – назорат;

    5. Дидактик ўйинлар, бошқотирмаларни ечиш – билимини орттиришга бўлган эҳтиёжини қондириш ва қизиқишини ривожлантириш вазифалари.

    Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, биологияни ўқитишда нафақат педагогик, балки ахборот технологияларидан уйғун равишда фойдаланиш юқори самара беради, ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжларини ривожлантириш имконини беради.
    Хулоса қилиб айтганда, биология дарсларида замонавий педагогик техноло­гия­лар­дан фойдаланиш юқори самара беради, ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжларини ривожлантириш имконини беради.

    ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ



    1. Педагогик технологиялар таълим жараёнида қандай даражада қўлланишини аниқланг.

    2. Биологияни ўқитишда қандай технологиялардан фойдаланиш тавсия этилган?


    3. Download 1.79 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling