Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х


Download 0.94 Mb.
bet1/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
15-маъруза

Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси

Тузувчи: дотц. Бабаджанова.С.Х.

РЕЖА:

РЕЖА:

  • 1. Жинсий аъзоларининг тузилиши ва фаолияти.
  • 2. Бачадоннинг тузилиши ва цикли. Сут безларининг тузилиши ва функцияси. Аёлларнинг жинсий гормонла-рининг хосил бўдиши.
  • 3. Уруғланиш ва эмбрион ривожланиши.
  • 4. Хомиладорлик даври ва туғилиши жараёни.

Кўпайиш бактериялардан тортиб сут эмизувчиларгача бўлган организмларнинг асосий ҳоссалиги сабабли ҳар бир тур мавжуд бўлади, ота-она индивидлари билан насл-авлод ўртасида узлуксиз сақланиб туради. Жинсиз ва жинсий кўпайиш шакллари мавжуд. Жинссиз кўпайиш жинсий ҳужайралар учун ҳарактерли белгилари бўлмайдиган битта ҳужайра ёрдамида юзага чиқади. Жинссиз кўпайиш табиатда кенг тарқалган. Эволюция жараёнида бирмунча мураккаб жинсий кўпайиш вужудга келган. Сутэмизувчиларга ҳам жинсий кўпайиш хосдир. Кўпайишнинг бу шакли урғочи жинсий безларида ҳосил бўлган тухум ҳужайралар ва эркак жинсий безларида ҳосил булувчи сперматозоидлар хисобига юзага чиқади. Шу икки ҳужайра бир-бири билан қўшилиб уруғлангандан кейингина янги организм ривожланади.

Эркак жинсий аъзоларининг тузилиши ва фаолияти. Эркакларнинг ички жинсий аъзоларига мояклар ёки уруғдонлар, уруғ чиқарувчи йўллар, простата бези, бульбоуретал (купер) безлари ва уруғ пуфакчалари киради. Уруғдонларда эркак жинсий гормонлари ва сперматозоидлар ҳосил бўлади. Уруғдонлар ёрғоқда жойлашган овал шаклли жуфт тузилма. Юза томондан уруғдонларда уларнинг ортиқлари тақалиб туради. Уруғдонларнинг кўп қисми ташқи томондан сероз парда - қорин пардаси билан қоплапган, шу парда орқасида зич бириктирувчи тўқима парда жойлашган. Шу оқ пардадан бошланадиган ингичка бириктирувчи тўқима тўсиқлари уруғдон моддасини 100-250 та бўлакчаларга бўлади. ҳар бир бўлакчада 1-2 тадан бурама уруғ каналчалари бор. Бўлакчанинг учида бурама каналчалар аста-секин тўғри каналчаларга боради. Бурама уруғ каналчасини йўли қувватлаб борувчи (трофик) ҳужайралар қатлами ва сперматогенезнинг турли босқичларида бўлган бир талай сперматогенез эпителий ҳужайралари қаторлари билан қопланган бўлади. Уруғдоннинг капиллярлар атрофидаги бириктирувчи тўқима тўсиқларида интерстициал без ҳужайралари (кўп бурчакли йирик ҳужайралар) ғуж бўлиб тўпланган. Мана шу ҳужайраларда эркак жинсий гормонлари ҳосил бўлади.


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling