Бачадон бўйни тўла очилишидан бошлаб хомила туғилгунча орадан ўтадиган вақтни хайдаб чиқариш даври деб аталади. Меъерда бачадон бўйни тўла очилиб турган маҳалда қоғоноқ сувлари келади. Хайдаб чиқариш даврида бачадоннинг қисқаришларига қорин пресси мушакларининг қисқаришлари қўшилиб, кучанишлар бошланади. Кучанишлар натижасида бачадоннинг ичидаги босим тағин ҳам зўраяди ва хомиланинг бачадондан хайдаб чиқарилишини таъминлайди. Хомила бир нечта мураккаб ҳаракатлар қилиб, унинг олдинда ётган қисми чаноқ тубига томон йўланади, жинсий ёриқни чўзади ва хомила туғилади. Тўнғичини туғаётган аёлларда хайдаб чиқариш даври 1-2 соатгача давом этса, тақрор туғаётганларда 0,5-1 соатгача давом этади. - Хомила туғилган маҳалдан бошлаб то йўлдош тушгунча орадан ўтадиган вақт туғруқдан кейинги давр деб аталади. Хомила туғилгандан кейин йўлдош тўлғоқлари пайдо бўлади, мана шу тўлғоқлар плацентанинг бачадон деворидан кўчишига олиб келади. Кўчган плацента пардалари билан бир-галикда пастга, яъни бачадондан чиқиш томонга йўналади ва бир оз кучанишдан 10-40 дақиқагача (ўрта ҳисобда 15-20 дақиқа) давом этади. Айни пайтда ўрнидан кўчиб, тушиб кетгандан сўнг бачадон мушаклари қисқариб туради. Тромб пайдо бўлгани сабабли бачадондан қон оқиши тўхтайди.
Эътиборингиз учун Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |