Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х


Download 0.94 Mb.
bet23/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
15-маъруза

Бола туғилиши жараёни. Туғрук физиологик жараён бўлиб, бунда хомила, плацента ва унинг пардалари ҳамда қоғоноқ сувлари бачадондан туғруқ йўллари орқали хайдаб чиқарилади. Физиологик туғруқ ўрта ҳисобда хомиладор-ликнинг 280 куни ёки 40 хафтасида бошланади. Шунда хомила етук бўлади ва она қорнидан ташқарида яшашга тўла имкониятга эга бўлади.

Туғруқ жараёни учта:

Туғруқ жараёни учта:

  • бачадон очилиш даври;
  • хомилани хайдаб чиқариш даври
  • туғрукдан кейинги даврларга бўлинади. Туғруқнинг биринчи даври тўлғоқлар кўринишидаги туғруқ фаолиятининг дам-бадам пайдо бўлиб туриши билан тасвирланади. Тўлғоқлар – бу бачадоннинг одам ихтиёридан ташқари қисқариб туриши билан намоён бўлади. Тўлғоқлар орасида ўтадиган вақтни пауза деб аталади. Тўлғоклар пайтида бачадон ичидаги босим кучайиб, хомила тухумига (хомила пардалари, қоғоноқ сувлари ва хомилага) тайзиқ кўрсатади. Бачадон ичидаги босим тайзиқи остида қоғоноқ сувлари бачадондан чиқиш томонга йўналади. Бачадон бўйни очилиши даврида аёлнинг жинсий аъзоларида туғруқ йўлларини улардан хомила ва хомила тухумининг бошқа элементлари ўтишига тайёрланиш жараёнлари бўлади. Биринчи марта туғаётган аёлларда бу давр ўрта ҳисобда 18 соат давом этса, такрор туғаётганларда икки марта тезроқ бўлади.

Бачадон бўйни тўла очилишидан бошлаб хомила туғилгунча орадан ўтадиган вақтни хайдаб чиқариш даври деб аталади. Меъерда бачадон бўйни тўла очилиб турган маҳалда қоғоноқ сувлари келади. Хайдаб чиқариш даврида бачадоннинг қисқаришларига қорин пресси мушакларининг қисқаришлари қўшилиб, кучанишлар бошланади. Кучанишлар натижасида бачадоннинг ичидаги босим тағин ҳам зўраяди ва хомиланинг бачадондан хайдаб чиқарилишини таъминлайди. Хомила бир нечта мураккаб ҳаракатлар қилиб, унинг олдинда ётган қисми чаноқ тубига томон йўланади, жинсий ёриқни чўзади ва хомила туғилади. Тўнғичини туғаётган аёлларда хайдаб чиқариш даври 1-2 соатгача давом этса, тақрор туғаётганларда 0,5-1 соатгача давом этади.


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling