Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х


Download 0.94 Mb.
bet2/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
15-маъруза

Организм жинсий балоғатга етганида бурама уруғ каналчаларида сперматогенез жараёнлари бошланади. Натижада эркак жинсий ҳужайралари – сперматозоидлар ҳосил бўлади. Уруғдон спрематозоидлари организм жинсий жиҳатдан фаол бўладиган даврнинг бошидан охиригача бетўхтов ишлаб чиқариб туради. Сперматоген эпителий ҳужайралари (сперматогонийлар) кўпаяди. Улар биринчи, сўнг иккинчи тартиб сперматозоитларга ва кейинчалик сперматидларга айланади. Етилишнинг шу даврида хромосомалар сони редукцияга учрайди (мейоз), шунинг натижасида сперматидларда гаплоид хромосомалар тўплами қолади. Спер-матидлар бошқа бўлинмайди, аммо мураккаб қайта тузилиш йўли билан янада етилиб боради ва натижада етук сперматозоидларга айланади. Сперматозоидлар жуда кўп миқдорда ҳосил бўлиб туради. Эякуляция (шахват чиқариш) пайтида тушадиган уруғ суюқлигида бир неча ўндан то юз млн гача сперматозоидлар бўлади. Умуртқалиларнинг сперматозоидлари хивчинсимон шаклда бўлади. Унинг узунлиги одамларда 60мкм атрофида бўлади. Сперматозоидларнинг бошчаси, бўйни, танаси ва думи бўлади. Бошчасида юпқа протоплазма қоплами билан ўралган ядроси бор. Бошчасида тухум ҳужайрани қоплаб турувчи пардани эритиб юборладиган гиалуронидаза энзими бўлади. Сперматозоидлар думининг ҳаракати туфайли мустақил ҳаракат қилади.

Уруғ чиқарувчи йўллар кетмакет келадиган каналча ва йўллар тизимидан иборат бўлиб, сперматозоидлар шу йўллардан сийдик чиқариш каналига келиб тушади. Каналчалар девори шилимшиқ, мушак ва адвентициал пардалардан ҳосил бўлган. Уруғ чиқарувчи йўллар уруғдоннинг тўғри каналчаларидан бошланади. Бу каналчалар уруғ олиб кетувчи каналчаларга айланади. Булардан уруғдон ортиғининг йўли бошланади ва кейинчароқ уруғ чиқарувчи тўғри йўлга айланади. Уруғ чиқарувчи тўғри йўл ёрғоқдан чиқиш жойига томон кўтарилиб, сўнгра чов канали орқали уруғ пуфакчаси йўли билан кичик чаноққа киради ва уруғни отиб берувчи йўлга айланади. Бу йўл простата безини тешиб ўтиб, сийдик чиқариш каналига очилади. Уруғ чиқарувчи йўллар мушак пардасининг перистальтик қисқаришлари сперманинг эякуляция пайтида у отилиб чиққунича уруғ ўтказувчи йўллардан сурилиб боришига ёрдам беради.


Эркак жинсий йўлларида простата бези, бульбоуретрал безлар ва уруғ пуфакчалари бор. Простата бези шаклан каштанга ўхшайдиган тоқ аъзо бўлиб, қовуқ устида жойлашган ва сийдик чиқариш каналининг бошини ҳар томондан ўраб туради. Жуфт бульбоуретрал безлар ён томондан сийдик чиқариш каналига тақалиб туради. Уруғ ўтказувчи йўлнинг бош қисмида дўмбоқча шаклдаги жуфт уруғ пуфакчалари қовуқ билан тўғри ичак орасида жойлашган. Барча безларнинг чиқариш йўллари сийдик чиқариш каналига очилган бўлади. Бу безларда таркиби жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган секретлар ҳосил қилади. Бу секретлар шахват чиққан пайтда отилиб чиқиб, спермага қўшилади ва унга ишқорий реакциядаги қуйиқроқ шилимшиқ суюқлик хоссасини беради. Демак, бу безларнинг секретлари спермани суюлтиради ва сперматозоидлар ҳаракатчанлигини кучайтиради.
Эркакларнинг ташқи жинсий аъзоларига жинсий олат (закар) ва ёрғоқ киради. Закарнинг асосий массаси ғорсимон (каверноз) таналардан ҳосил бўлган, булар қонга тўлиб қаттиқ бўлиб қолади ва закар эрекциясини таъминлаб беради. ғорсимон таналар моддаси силлиқ мушак толалар аралаш фиброз эластик тортмалардан иборат бир қанча тўсиқлардан тузилган. Тўсиқлар орасида эндотелий билан қопланган ва қон билан тўлишадиган камгаклар (ғорлар) бўлади. Оралиқнинг мушаклари қисқариб турганлиги сабабли эрекция пайтида веналардан қон оқиб кетиши бутунлай тўхтайди, ғорсимон таналар ва сийдик чиқариш канали ростланади. Натижада уруғ суюқлигини чиқиши енгиллашади. Закарнинг қалин тортган ва думолақланиб кетган олдинги қисми - башчасида тикка тушган тирқиш - сийдик чиқариш каналининг тешиги бор. Закар ташқи томондан тери билан қопланган, териси бошчасининг асосида эркин бурма ҳосил қилади ва уни кертмак деб аталади.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling