Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х
Download 0.94 Mb.
|
15-маъруза
Бачадоннинг тузилиши ва цикли. Бачадон ноксимон шаклли, силлиқ мушаклардан иборат ичи ковак аъзо, узунлиги туғмаган аёлларда 7-8см, туққан аёлларда эса 8-9см бўлади. Бачадоннинг танаси, бўйинчаси ва бўйни фарқланади. Танасида туби ва асл танаси ажратилади. Бўйинчаси бўйни билан танасининг ўртасидаги торгина қисмидир. Бачадоннинг узунлиги 3-3,5см келадиган бўйнида ташқи тешиги билан қинга, ички тешиги – оғзи билан бачадон бўшлиғига очиладиган торгина канал бор. Шу каналнинг шиллиқ пардаси цилиндирсимон баланд хилпиловчи эпителий билан қопланган, унда қуюқ шилимшиқ ишлаб чиқариб турадиган бир қанча безлар бўлади. Мана шу шилимшиқ ички жинсий аъзоларнинг юқори бўлимларига патоген микрофлора ўтишига йўл қўймай, кучли биологик тўсиқ бўлиб турадиган кристеллер тиқинини ҳосил қилувчи асосдир.Бачадон бўшлиғи учбурчак шаклида бўлиб, устки бурчаклари бачадон найларнинг оғзига, пастки бурчаги бачадон бўйнининг каналига очилади. Бачадон девори ички қават – эндотермий, ўрта қават – миотермий ва ташқи қават – периметрийдан ташкил топган. Эндотермий бир қанча безлари бўлган хилпилловчи цилиндрсимон эпителий билан қопланган. Бачадон танасининг шиллиқ пардаси икки: хайз цикли фазаларига қараб ўзгариб турадиган юза (функционал) қават ва хайз циклида ўзгармайдиган чуқур (базал) қаватдан тузилган. Миометрий бачадоннинг энг ривожланган мушак қавати уч қават узунасига жойлашган ташқи (субсероз қават, доиравий, яъни циркуляр жойлашган ўрта (томирли) қават ва узунасига кетган ички (субмукоз) қават мушак толаларидан тузилган. Периметрий бачадоннинг ташқи сероз пардаси бўлиб, қорин пардасининг весцерал варағидан иборат бачадоннинг анчагина қисмини қоплаб туради.Бача-доннинг ён томонларида қорин пардаси бачадоннинг ён деворларигача борадиган сербар бойламларни, яъни дуп-ликатурани ҳосил қилади. Бачадон найлари ёки тухум йўллари тухум ҳужайралар ўтадиган жуфт йўллардир. Бачадон найлари бачадон бурчакларидан бошланиб, сербар бойламлар варақлари орасида чаноқнинг ён деворлари томонга боради. Узунлиги 10-12см бўлиб, улар бачадон бурчаклари яқинида бирмунча камбар бўлса, эркин учига томон борган сари сербар бўлиб боради, шу жойда улар шокилалар ёки фибриялар билан тугалланади. Най девори уч қаватдан: 1) хилпилловчи цилиндирсимон эпителий билан қопланган ички қават, яъни шиллиқ парда; 2) мушаклардан иборат ўрта қават ва 3) ташқи қават – сероз пардадан ташкил топган. Бачадон найлари перистальтик равишда қисқариб туради. Перистальтика тўлқинлари найнинг эркин (воронкасимон) қисмидан бачадон томонга қараб йўналган бўлади.Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling