Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х
Download 0.94 Mb.
|
15-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аёл жинсий аъзоларининг тузилиши ва фаолияти.
Уруғдонларнинг ички секретор фаолияти, гипофизни олдинги бўладиган чиқадиган гонадотроп гормонларнинг идора қилувчи таъсири остида бўлади. Гипофизнинг фолликулаларни стимулловчи гормони бурама уруғ каналчаларининг ривожланиши билан сперматогенезни тезлаш-тиради, лютеинловчи гормон уруғдонлардаги ички секретор элементларининг ривожланишини фаоллаштиради ва шу билан уларда андрогенлар ҳосил бўлишини кучайтиради. Гипофизнинг олдинги бўлаги функцияларни бузилишига алоқадор хасталиклар эркаклар жинсий тизимининг ривожланиши ва фаолиятига таъсир қилади.Аёл жинсий аъзоларининг тузилиши ва фаолияти. Аёлларнинг ташқи жинсий аъзоси тана юзасида, ичкилари кичик чаноқ бўшлиғида жойлашган. Ички жинсий аъзолар бола туғиш вазифасини бажаради. Қов, катта ва кичик жинсий лаблар, клитор, қин дахлизи, дахлизнинг катта безлари (Бартолини безлари), сийдик чиқариш канали ташқи жинсий аъзоларга киради. Ташқи жинсий аъзолар билан ички жинсий аъзолар ўртасидаги чегара қизлиқ пардаси бўлади. Қов – қорин деворининг учбурчак шаклидаги чегара қисми, тери ости ҳужайралари яхши ривожланганлиги сабабли бирмунча кўтарилиб туради ва жун билан қопланган бўлади. Катта жинсий лабларнинг териси остидаги ёғ қатлами ривожланган, жун билан қопланган, жуфт қалин тери бурмаларидан иборат. Катта жинсий лаблар орасидаги камгакни жинсий ёриқ деб аталади.Катта жинсий лаблар бағрида қиннинг катта безлари жойлашган. Кичик жинсий лаблар узунасига кетган тери бурмаларининг иккинчи жуфтидир. Улар катта жинсий лаблардан ичкарида жойлашган. Кичик жинсий лаблар орқа томонида катта жинсий лаблар билан қўшилиб кетади, олдинги томонда улар клитор кертмагига айланади. Кичик жинсий лабларда жунлар бўлмайди, улар кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган, томир ва асаб охирлари билан жуда яхши таъминланган, шу нарса жинсий алоқа вақтида сексуал сезгирликни белгилаб беради. Клитор бир-бирига қўшилиб кетган иккита ғорсимон танадан иборат конус-симон кичкина тузилмалардир.У жинсий ёриқнинг олдинги бурчагида кичикроқ дўмбоқча кўринишида дўмбайиб чиқиб туради. Функционал жиҳатдан қаралганда клитор жинсий хиссиёт аъзосидир. қин дахлизи – клитор, кичик жинсий лаблар, жинсий лабларнинг орқа битишмаси орасидаги камгак, қин дахлизининг марказида қинга кириш йўли бор, у қизлик парда билан ўралган. қин дахлизига сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги ва қин катта безининг чиқариш йўллари очилади. қин осон чўзиладиган, эластик най бўлиб, ташқи жинсий аъзоларни бачадон билан туташтириб туради. қиннинг узунлиги 10 - 12см ни ташкил қилади, деворлари шилимшиқ ва мушак пардаларидан ташкил топган. Шилимшиқ пардаси кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган, шу эпителийнинг юза қатламлари овариал - менструал циклнинг (хайз циклининг) фазаларига қараб ой сайин кўчиб тушиб туради.Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling