Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х


Download 0.94 Mb.
bet9/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
15-маъруза

Булар кейинчалик бир-бири билан қўшилиб, ичида эстроген гормони бўлган умумий бўшлиқни ҳосил қилади. Фолликул катталашади ва етук пуфаксимон фолликулга (Грааф пуфакчаси) айланади. Унинг қутби тухумдон юза-сидан ҳартумга ўхшаб кўтарилиб чиқа бошлайди. Етилган фолликул ёрилиб, бўшлиғидан етилган тухум ҳужайранинг чиқишини овуляция деб аталади. Етилган тухум ҳужайраси фолликул суюқлиги билан бирга қорин бўшлиғига, кейин эса бачадон найига тушади. 28 кунлик циклда овуляция хайз циклининг биринчи кунидан бошлаб хисобланганда одатда 14-16 куни бўлиб ўтади. Лютеин фазасида ёрилган фолликул ўрнида сариқ тана пайдо бўлади. Аёлни бўйида бўлмаса, сариқ тана бир қанча босқичлардан ўтиб, атро-фияланиб кетади. Бундай сариқ танани менструал сариқ тана деб айтилади. Орадан 2-3 хафта ўтгач у оқ танага (чандиққа) айланади.

  • Аёлни бўйида бўлса, сариқ тана хомиладорликнинг 12-14 хафтасигача ривожланади ва буни хомиладорлик сариқ танаси деб айтилади. Сариқ тана ўзининг гормонал фаолияти билан хомиладорликнинг меъёрда ўтишини таъминлайди. Хомиладорлакнинг маълум босқичига келиб сариқ тана фаолиятини плацента ўз зиммасига олади.
  • Бачадоннинг шиллиқ пардасида тухумдон циклига яраша тўртта фаза кузатилади:

десквамация фазаси бачадоннинг функционал шиллиқ пардаси парчаланиб, тушиб кетиши ва одатда 3-5 кун давомида қон келиб туриши билан намоён бўлади. Бу ходиса хайз, яъни менструация деб аталади ва менструал сариқ тананинг халок бўла бошлаши ва атрофияга учрашига тўғри келади;

  • десквамация фазаси бачадоннинг функционал шиллиқ пардаси парчаланиб, тушиб кетиши ва одатда 3-5 кун давомида қон келиб туриши билан намоён бўлади. Бу ходиса хайз, яъни менструация деб аталади ва менструал сариқ тананинг халок бўла бошлаши ва атрофияга учрашига тўғри келади;
  • регенерация фазаси шиллиқ парданинг тикланиши билан тавсифланади. Бу жараён циклнинг 6-8 кунига келиб тугалланади;
  • проли-ферация (ўсиш) фазаси тухумдонда фолликул етилиши ва овуляция бошланишига тўғри келади ва циклнинг 14 куни-гача давом этади. Бачадон катталашиб, қонга тўлиб туради;
  • секреция фазаси сариқ тананинг ривожланиши ва ўсиб етилишига тўғри келади ва циклнинг 14-15 кунидан бошлаб 28 кунигача, яъни охирига қадар давом этади. Сариқ тана гормонлари таъсири остида бачадон шиллиқ танаси безлари катталашиб, бўшлиғи кенгаяди, безлар секрет чиқара бошлайди.
  • Ана шу ўзгаришлар натижасида бачадон шиллиқ пардасида уруғланиш рўй берса, эмбрионнинг пайвандланиб олиши (имплантация) ва ривожланиб бориши учун қулай шароитлар юзага келади. Аммо аёлнинг бўйида бўлмай қолса сариқ тана халок бўлади, эндометрийнинг фаол қатлами кўчиб тушиб кетади, хайз бошланади. Натижада бутун организмда, тухумдон, бачадонда янги циклик ўзгаришлар тўлқини бошланади.
  • Аёлларнинг жинсий фаолияти тухумдонларда ҳосил бўлиб турадиган жинсий гормонлар ва гипофизнинг олдинги бўлагида ҳосил бўлувчи гонадотроп гормонлар иштирокида идора қилинади.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling