Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х


Сут безларининг тузилиши ва функцияси


Download 0.94 Mb.
bet10/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
15-маъруза

Сут безларининг тузилиши ва функцияси. Аёлларнинг жинсий аъзолари жумласига сут безлари ҳам киради. Сут безлари жинсий балоғат пайтидан бошлаб зўр бериб ривожланишига ўтади. Уларнинг шу тарзда ривожланиши тухумдонларнинг гормонал фаолиятига боғлиқ. Сут безлари жуфт аъзолар бўлиб, катта кўкрак мушагининг олдинги юзасида, III қовурға билан IV қовурға орасида жойлашган. Безнинг қоқ ўртасидан бирозгина пастда, унинг юзасида кўкрак учи бор. Сут безлари 15-20 та мураккаб альвеоляр - найсимон безлар бурчакларидан ташкил топган. Шу бўлакчаларнинг ўртасида бириктирувчи тўқима билан ёғ тўқимаси қатламлари ётади. Бу безлар кўкрак учида очилади. Тешигининг оғзи олдида без йўллари сут тўпланиб турадиган кенгаймалар - синуслар ҳосил қилади.

Аёлларнинг жинсий гормонларининг хосил бўдиши. Эстрогенлар ва гестагенлар аёлларнинг жинсий гормонлари хисобланади. Асосий эстрогенларга - эстрон, эстриол ва эстрадиоллар киради. Эстрогенларнинг кўп қисми фолли-куллар билан Грааф пуфакчаларининг пардасида ҳосил бў-лади. Буйрак усти безларининг пўстлоғида ҳам бир оз миқ-дорда эстрогенлар ҳосил бўлади. Эстрогенлар аёлнинг балоғатга етишига яъни, унинг организми ва жинсий аъзо-ларнинг ривожланиши, уруғланиши, хомиланинг ривож-ланиши ва бола туғишни таъминлаб берадиган даражага етишига замин яратади. Бу гормон организмда иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлишида (тана тузилишининг хусусиятлари, сут безларининг ривожланиши, бадандаги жун қопламининг табиати ва бошқалар) асосий рўл ўйнайди. Демак, овариал - менструал цикл эстрогенларнинг ҳосил бўлиши ва физиологик таъсирига боғлиқ жараён.

Циклнинг ўртасида эстрогенлар ҳаммадан ҳам кўп ишлаб чиқарилади. Эстрогенлар эндометрий ва миометрий гипертрофияси ва гиперплазиясига сабабчи бўлади, бачадоннинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Эстрогенлар балоғатга етиш даврида бачадонни катталашиб, сут безларини ўсишига ёрдам беради. Эстрогенлар асаб ва юрак-томир тизимига, моддалар алмашинувига ҳам жиддий таъсир қилади.

  • Циклнинг ўртасида эстрогенлар ҳаммадан ҳам кўп ишлаб чиқарилади. Эстрогенлар эндометрий ва миометрий гипертрофияси ва гиперплазиясига сабабчи бўлади, бачадоннинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Эстрогенлар балоғатга етиш даврида бачадонни катталашиб, сут безларини ўсишига ёрдам беради. Эстрогенлар асаб ва юрак-томир тизимига, моддалар алмашинувига ҳам жиддий таъсир қилади.
  • Тухумдонлардаги сариқ танада ҳосил бўлган гормон-ларга гестагенлар киради ва унинг асосий вакили прогестерондир. Бу гормон хомиладорликнинг меъёрда боришини таъминлайди. Прогестерон уруғланган тухум ҳужайранинг пайвандланиб олишига эндометрийни тайёрлайди, миометрий гипертрофияси ва сут безлари ривожланишини тезлаштиради. Кейинчароқ прогестерон хомиладорлик билан алоқадор бўлган бир қанча жараёнларни таъминлаб беради. Хомиладорликнинг кейинги босқичида прогестеронни плацента ишлаб чиқаради.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling