Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х


Download 0.94 Mb.
bet6/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
15-маъруза

Тухумдон массаси 6-8г га тенг, узунлиги 3см, эни 2см, қалинлиги 1-1,5см келадиган тухумсимон шаклдаги жуфт аъзодир. Бачадон, сербар бойламнинг орқа варағида жойлашган бўлиб, кичикроқ ичак тўткич ёрдамида унга бириккан. Тухумдон юзаси муртак эпителий билан қопланган. Муртак эпителийси тагида зич бириктирувчи тўқима пардаси жойлашган. Тухумдоннинг пўстлоқ моддасида жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиб, овариал гормонлар ишланади. Мия моддаси бириктирувчи тўқималардан ҳосил бўлган, ундан томирлар ва асаблар ўтади. Пўстлоқ қаватида бир қанча бирламчи (примордиал) фолликуллар жойлашган. ҳар бир бирламчи фолликул бир қаватли фолликуляр эпителий билан қопланган муртак тухум ҳужайрадан, яъни овогонийдан иборат. Бирламчи фолликуллар орасида ҳар хил фаолликуллар ва сариқ таналар учрайди.

Қиз боланинг туғилиш вақтига келганида тухумдонларида юз мингдан тўрт юз минггача бирламчи фаолли-куллар, баъзида эса бир оз миқдорда етилиб қолган фолликуллар ҳам бўлади. Етилиб қолган фолликулларни бўлиши она гонадотропинларнинг таъсирига боғлиқ. Балоғат даврига келиб бирламчи фаолликуллар сони 30 мингдан 50 мингтагача камаяди, булардан умрининг охиригача атиги 450 - 500 донаси ҳар томонлама етилади, қолгани эса физио-логик атрезияга учрайди, яъни сўрилиб кетади.

Аёлларнинг жинсий аъзолари тухумдонлар ички секреция аъзолари ҳамдир, уларнинг гормонлари аёллар жинсий фаолиятини идора қилади. Аёллар жинсий аъзоларнинг фаолиятларини аёлларнинг организмида бўлиб турадиган, овариал - менструал цикл деб аталадиган ритмик ўзгаришлар йигиндиси таъминлаб туради. Овариал - менструал цикл, яъни хайз циклида фаолий ўзгаришлар гипоталамусда (гипоталамик цикл), гипофизда (гипофизар цикл), тухумдонларда (тухумдон цикли) ва бачадонда (бачадон цикли) рўй беради. Ушбу циклларнинг барчаси бир-бири билан ўзвий боғланган бўлиб, бир-бирини тақозо қилади ва бири иккинчисига қарам бўлади. Хайз циклини идора қиладиган жинсий безлар билан гипофиз, гипоталамус ва ВАТ функционал томондан бир-бирлари билан махкам боғланган. Жинсий циклнинг нейрогуморал йўл билан идора қилинишида бош миядаги бодомчасимон (амигдолоид) ядролар ва лимбик тизим иштирок қилади.


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling