Жинсий йўл билан юқадиган инфектсиялар — ташхислаш, даволаш, олдини олиш, асоратлари


Download 1.07 Mb.
bet1/4
Sana11.05.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1452163
  1   2   3   4
Bog'liq
jinsiy yol bilan yuqaigan kasalliklar referat

ЖИНСИЙ ЙЎЛ БИЛАН ЮҚАДИГАН ИНФЕКТСИЯЛАР — ТАШХИСЛАШ, ДАВОЛАШ, ОЛДИНИ ОЛИШ, АСОРАТЛАРИ


Ўтган 20-асрнинг 70 йилларида кўпчиликка фақат иккита жинсий алоқа орқали юқадиган касаллик маълум эди. Бизнинг давримизга келиб эса, уларнинг сони 25тадан ошган. Уларнинг баъзилари бутунлай бедаво ҳисобланиб, тиббиётчилар ҳалигача уларга қарши самарали даъвони ярата олишмади. Барчага маълуму машҳур орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИВ) ва генитал герпес вируси шулар жумласидан.

Қизиғи шундаки, инсон папиллома вируси, сифилис ва генитал герпес хасталиклари фақатгина тери орқали юқиб, бу ҳолда махсус ҳимоя воситалари (презервативлар) ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.


Енг ёмони, бу каби хасталикларга чалинган ҳар уч беморнинг икки нафари ҳали 25 ёшга тўлиб улгурмаганлардир. Дунё бўйлаб ҳар 15 сонияда бир киши ана шундай хасталикларга чалинади. Одамлар кўнгилхушлик қилиш истагининг шу қадар кучлилигидан олдида қандай аянчли ва оғир мусибатлар кутаётганига шунчаки кўз юмишади. Бу табиий ҳол албатта. Вужуд истак-хоҳишлардан ўт бўлиб ёнса, юрак қайноқ, ўтли муҳаббатни тусаб турса, фожеали қисмат ҳақида қандай бош қотириш мумкин?!
Еътиборингизга ҳавола этишни истаган қуйидаги маълумотлар ёшларни тизгинсиз нафс ортидан кетса уларни қандай натижалар кутишидан огоҳлантиради, бу йўлдан қайтаради, деган ниятдамиз.
ОИВ-ОИТС
ОИВ – инсон иммунитети етишмаслиги вируси бўлиб, орттирилган иммун танқислиги синдромининг сўнгги босқичи саналади. Бунда одам организмида кўп сонли хавфли ўсмалар пайдо бўлади, инфексия, турли вирус, бактерия, замбуруғлар келтириб чиқарувчи инфексиялар авж олади. Одатда соғлом кишилар организми уларга қарши етарлича кураша олувчи иммун тизимига эга бўлади.

ОИВ ҳолатидан эса оддийгина шамоллаш вируси ҳам инсон организмини адойи тамом қила олади. Унутмаслик лозимки, ОИТСни даволаш имконсиз, уни қимматбаҳо дори воситалари ёрдамида бир мунча вақт ушлаб туриш мумкин холос. Расмий маълумотларга кўра бугун дунёда 42 миллион нафардан зиёд ОИТСга чалинган беморлар рўйхатга олинган (Яна миллионлаб беморлар ўзининг касал эканини билмайди ёки буни барчадан сир тутади). Улар сони ҳар куни камида 14 мингтадан ошиб бормоқда.
ОИТСнинг юқиш йўллари: қон орқали — жинсий алоқа, шпритс, баъзида ҳомиладор аёлдан гўдагига.
Сифилис
Жинсий алоқа вақтида юқувчи касалликни трепонем микроорганизмлар келтириб чиқаради. Дастлаб хасталик бир ой муддат инкубатсион режимда яширин кечади. Шундан сўнг тери, шиллиқ қаватлар, ички органлар, суяклар ва асаб тизимини шикастлайди. Касаллик узоқ муддат, жуда мураккаб ва анчагина қимматга тушувчи даволанишни тақозо этади.


Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling