Мавзу Сурункали фиброз пулпит. Клиника. Ташхислаш ва қиёсий ташхислаш
Download 1.13 Mb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОБЪЕКТИВ ХОЛАТ
- ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ
- Сурункали фиброз пульпит 1-одонтобластлар кавати сийраклашган 2-коллаген толалар фибрози 3-томирлар деворининг гиалинози Қиёсий ташхиси
Мавзу 4. Сурункали фиброз пулпит. Клиника. Ташхислаш ва қиёсий ташхислаш. (Pulpitis chronica fibrosa) СУРУНКАЛИ ФИБРОЗ ПУЛЬПИТ: беморлар ҳароратли, механик ва кимёвий таъсиротлар таъсири туфайли симилловчи ёки кучли ва узоқ давом этувчи оғриқ пайдо бўлади. Оғриқ совуқ ҳаводан ҳам пайдо бўлади, даров тўхтамайди оғриқлар сабабсиз ҳам бўлиб мунтазам давом этмайди. Анамнезда тишда илгари ўткир оғриқлар бўлганлиги ва бу оғриқлар сабасиз ва хар хил ташқи таъсиротлардан келиб чиққанлиги аниқланади. Охирги вақтларда ўз-ўзидан пайдо бўлувчи оғриқлар камдан-кам безовта қилган ёки умуман бўлмаган бўлиши мумкин. ОБЪЕКТИВ ХОЛАТ: кариоз кавакнинг ҳажми одатда анча катта, юмшаган дентин билан тўлган. Зондланганда тишни бўшлиғи бир нуқтада очилади. Очилган пульпа қонаб туради. Ҳар доим ҳам пульпа очиқ бўлмайди. Сурункали фиброз пульпитда тиш бўшлиғи билан боғланмаган кариоз кавак туби зондланганда, одатда қаттиқ дентин ёки пломбани аниқлаш мумкин.Юмшаган дентинни тозалагандан кейин пульпа очилиши мумкин. Очилган пульпани зондланганда кучли оғриқ бўлади. Пульпани электросезувчанлиги пасаяди, 20-40 Мкага жавоб беради. ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ: яллиғланиш асосида тўқима элементларининг пролиферацияси ётади. Ҳужайралар камайиб, ўрнига толалардан иборат бириктирувчи тўқима ўсади. Одонтобластлар сони кескин камаяди. Бироқ яллиғланиш ривожланиши билан одонтобластларнинг атрофияси бошланиши билан улар ўз вазифасини бажариш қобилияти йўқолади. Макрофаг ва нейтрофил гранулоцитлар сони кўпаяди. Нерв толалари эксоплазмасида цитолиз ўчоқлари аниқланади. Дегенератив ўзгаришлар кузатилади. Пульпа тўқимаси склерозлашган, буришган, қаттиқлашган. Буришган пульпа ва дентин оралиғи сероз суюқлик билан тўлган. Сурункали фиброз пульпит 1-одонтобластлар кавати сийраклашган 2-коллаген толалар фибрози 3-томирлар деворининг гиалинози Қиёсий ташхиси: Сурункали фиброз пульпит билан ўткир ўчоқли пульпитни қиёслаганда пухталик билан тўпланган анамнездан шуни аниқлаш мумкинки: сурункали фиброз пульпит узоқроқ давом эташи ва бу вақтда жараён бир неча марта зўрайиши мумкин. Ўткир ўчоқли пульпит 1-2 сутка давом этади. Унинг кечиши оғриқларнинг йўқлиги ёки камдан-кам ўз-ўзидан пайдо бўлувчи оғриқ хуружларнинг бўлиши билан характерланади; турли кучга эга бўлган таъсирловчилар(хусусан электр токи)га нисбатан оғриқли жавоб реакциясида икки касаллик орасида сезиларли фарқни кўриш мумкин. Сурункали гангреноз пульпитда оғриқ кучли таъсирловчилардан, хусусан иссиқ овқатдан келибчиқиши мумкин. Кўпинча тиш бўшлиғи кенг очилган, пульпани зондлаш кучли бўлмаган оғриқ чақиради ёки оғриқсиз. Миллер игнаси билан илдиз каналлари чуқур зондланганда пульпада оғриқ кузатилиши мумкин. Сурункали фиброз пульпитда худди чуқур кариесдаги каби барча турдаги таъсирловчиларга нисбатан оғриқ кузатилади.Аммо чуқур кариесда оғриқ таъсирловчи олиб ташлангандан кейин тез орада йўқолса, сурункали фиброз пульпитда у давомлироқ бўлади. Пульпа электрқўзғалувчанлигида сезиларли фарқни кузатилади. Сурункали фиброз пульпит қуйидаги касалликлар билан қиёсланади: чуқур кариес, сурункали гангреноз пульпит, ўткир ўчоқли пульпит. Сурункали фиброз пульпитда пульпа электрқўзғалувчанлиги 40- 60 мкА га тенг. Пульпада учта ҳужайра қаватлари фарқланади: переферик (одонтобластик), юза ости (субодонтобластик) ва марказий. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling