Бириктирувчи тўҚима


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11



БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА 
 
Бириктирувчи тўқима организмнинг ҳамма органларида учрайди ва 
ўзига яраша ҳар хил вазифани бажаради. Уларнинг бир-бирига ўхшашлиги 
бу тўқималарнинг бир хил механик элементлардан ва ҳужайралардан 
ташкил топганлигидадир. 
Улар ўз фаолиятида трофик, ҳимоя ва механик (таянч) вазифаларни 
бажаради. Бириктирувчи тўқималарга ҳақиқий бириктиручи тўқима, тоғай 
ва суяк тўқималари киради. 
Ҳақиқий бириктирувчи тўқима. Ҳақиқий бириктирувчи тўқима 
икки хил, яъни толали бириктирувчи тўқима ва махсус хусусиятларга эга 
бўлган бириктирувчи тўқималардан иборат. Толали бириктирувчи тўқима 
сийрак ва зич бириктирувчи тўқималарга, зич бириктирувчи тўқима эса ўз 
навбатида шаклланмаган ва шаклланган бириктирувчи тўқималарга 
бўлинади. 
Толали бириктирувчи тўқима. Толали бириктирувчи тўқимага 
кирувчи сийрак бириктирувчи тўқима билан зич бириктирувчи тўқималар 
механик элементлари ва тўқима ҳужайраларининг ўзига хос жойлашиши ва 
вазифасига қараб фарқ қилади. Айниса, сийрак бириктирувчи тўқима 
таркибидаги элементлари билан организмда трофик, ҳимоя ва механик 
вазифаларни бажарар экан, ички гомеостаз таъминланишида иштирок 
этади. 
 
 
Умуртали ҳайвонларнинг сийрак бириктирувчи тўқимаси 
Сийрак бириктирувчи тўқима ҳам организмнинг эмбрионал 
ривожаниши даврида эмбрион мезенхимасида ҳосил бўлади. Асосан, 
трофик ва ҳимоя вазифаларини бажаради. У ҳам организмда кўп тарқалган 
тўқималар қаторига киради ва тери остида, ички органларнинг шиллиқ 
пардаси остида, бўлакчалардан ташкил топган органлар оралиғида, нерв, 
артерия, вена ва лимфа томирлари ҳхамда безларнинг чиқарувчи 
каналчалари атрофида учрайди. Умуртқали хайвонларда ва одхамда 
уларнинг таркибий тузилиши деярли бир хил. Мипкроскопик тузилиш 



жиҳатидан сийрак бириктирувчи тўқима ҳам, бошқа бириктирувчи 
тўқималарга ўхшаш ҳужайралараро модда ва унда жойлашувчи ҳар хил 
ҳужайра элементларидан ташкил топган.
Ҳужайра элементлари, одатда, тўқима оралиқ моддасига нисбатан кўп 
бўлади. Оралиқ модда таркибидаги элементлар тўқимада механик ва 
эластик вазифаларни бажарса, ҳужайра элементлари трофик, ҳимоя 
вазифаларини ўтайди. Шунинг учун, тўқимада камроқ оралиқ модда, 
кўпроқ ҳужайра элементлари учраса, сийрак бириктирувчи тўқима 
дейилади. Аксинча, оралиқ модда кўпроқ бўлиб, ҳужайра элементлари 
камроқ бўлса, зич бириктирувчи тўқима деб юритилади. Иккала тўқимада 
ҳам оралиқ моддалар толалари ҳар хил йўналиш ва зичликда жойлашиши 
билан фарқ қилади. Ҳужайралар миқдори ҳам тўқималарда ҳар хил бўлади. 
Зич бириктирувчи тўқима таркибида сийрак бириктирувчи тўқимада 
учрайдиган кўпгина ҳужайралар учрамайди. Сийрак бириктирувчи тўқима 
билан қоннинг айрим ҳужайралари организмда фагоцитоз вазифаларни 
бажаради. Шу жиҳати билан улар бир-бирига ўхшаш бўлиб, биргаликда 
ретикула эндотелий системасида иштирок этувчи ҳужайралар деб 
юритилади. Сийрак бириктирувчи тўқима оралиқ моддасининг таркибида 
коллаген ва эластик толачалардан ташқари мураккаб оқсиллар ва 
углеводлардан ташкил топган мукоид модда кўп учрайди. Коллаген ва 
эластик толачалар сийрак бириктирувчи тўқима таркибида кўп учраса, 
ретикула толачаси асосан ретикуляр тўқимани ташкил этади.
Энди эса, сийрак бириктирувчи тўқиманинг оралиқ моддасида 
учрайдиган элементлар билан танишамиз. 

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling