Бириктирувчи тўҚима


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Бойламлар (связки). Шаклланган зич бириктирувчи тўқималардан 
яъна бири бойлам тўқималардир. Улар ҳам бойламларнинг бўйига 
параллель жойлашган бўлиб, эластик толачалар тўридан ҳхамда 
мембраналардан ташкил топган. Бойлам тўқималари пай тўқималаридан 
кўп фарқ қилмайди. 
Масалан, пайларда асосий ва механик вазифа коллаген толачаларга 
юкланган бўлса, буларда эластик толачаларга юкланган. Бундаги эластик 
толачалар егилувчан, чўзилувчан ва эластиклиги билан устунлик қилади. 
Уларнинг бир-бирининг устига чиқиб кетадиган суякларни (бўғимларда) 
бириктириб туриш вазифаси ҳам шундан иборат. 
Фиброз 
мембрана 
(пластинка)га 
фасция, 
апоневрозлар, 
диафрагманинг пайли қисмлари, ички органлар капсулалари, тоғай ва суяк 
устки пардаси ва тухумдоннинг оқсил пардаси киради. Бу тўқимада 
коллаген тутамлардан ташқари, эластик толачалардан ташкил топган 
тутамлар ҳам учрайди. Фиброз мембранадаги коллаген тутамлар айтарли 


13 
чўзилиш хусусиятига эга эмас. Толалар бир-бирига нисбатан параллель 
жойлашган бир неча қават ҳосил қилади. Улар қисман тўлқин-симон ҳолда 
жойлашган. Тутам толалари айрим органларда қийшиқ ҳолда жойлашиб
бир тутхамдан иккинчи тутамга ўтиб туриши мумкин. Шунинг учун уларни 
бир-биридан ажратиш қийин. Толалар ва тутамларнинг оралиғида 
фибробласт ва кўпрок фиброцит ҳужайралар жойлашади. Эластик 
толачалардан ташкил топган тутамлар суяк устки пардасида, тухумдон ва 
уруғдоннинг оқ пардасида бўғимлар капсуласида учрайди. Кўп органларда 
фиброз мембраналар юқори ва пастки қаватдаги тутамларга бевосита ўтиб 
ўшилиб кетиши мумкин. 
Пластинкасимон бириктирувчи тўқима фиброз мембрананинг бир 
тури бўлиб, айрим ички органлар деворида ёки уларнинг устки қопламида 
учрайди. Нерв ўзини оплаб турувчи тўрсимон парда (периневрит)да ёки 
уруғдоннинг эгри-бугри каналчалари деворидаги зич бириктирувчи тўқима 
таркибида бўлади. 
Пластинкасимон бириктирувчи тўқимани микроскопда кўрилганда 
кўпроқ узунасига, айрим органларда кўндаланг ёки тартибсиз жойлашган 
коллаген толачалардан ташкил топганлиги, улар орасида ўсимтали 
фибробласт ҳужайралар борлиги кўзга ташланади. Бундан ташқари, 
пластинкалар ўртасида макрофаглар ҳам учрайди. Айрим органларда 
толалар оралиғида оралиқ модда ва силлиқ мускул ҳужайралари ҳам 
учраши мумкин. 
Эластик бириктирувчи тўқима одхамда ва сутэмизувчиларда асосан 
бўйин ва овоз боғламларида учрайди. Бу тўқималарнинг микроскопик 
тузилиши коллаген толачалардан ташкил топган зич бириктирувчи 
тўқимага ўхшаган бўлади. Асосий фарқи структура элементларининг 
асосини бир-бирига параллель ҳолда жойлашган эластик толалар ташкил 
этади. Эластик толаларнинг атрофини ғовак бириктирувчи тўқима ўраб, 
уларни бир-биридан ажратиб туради. Ораларида айрим коллаген толалар 
ҳам учраши мумкин. Боғламчалар ҳосил қилиб тузилиш эластик 
бириктирувчи тўқимада учрамайди. Эластик толалар орасида фиброцит 
ҳужайралар жойлашади. Тўқиманинг кўндаланг кесимида эластик толалар 


14 
баъзан йирик-майда гуруҳлар ҳосил қилиб жойлашгани кўринади. Улар 
орасида эса сийрак бириктирувчи тўқима кўринади. Тўқимада эластик 
толалар кўп бўлганлиги сабабли сариқ рангга бўялиб кўринади. 
Тўқималарнинг асосий вазифаси учрайдиган органларнинг эластик 
ҳолатини таъминлашдан иборат. Асосан, доимий ҳаракатда бўлиб 
турадиган органлар деворида учрайди. Масалан, йирик артерия деворида, 
аорта, ўпка артерияларида ва ҳоказо. 

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling