Бириктирувчи тўҚима


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Зич бириктирувчи тўқима 
Зич бириктирувчи тўқима таркибида механик элементлар кўплиги 
билан фарқ қилади. Уларнинг толалари зич жонлашган бўлади ва тўқима 
мустакамлигини таъминлайди. Зич бириктирувчи тўқима коллаген 
толачаларининг жойлашишига кўра шаклланмаган зич бириктирувчи 
тўқима ва шаклланган зич бириктирувчи тўқимага бўлинади. 
Шаклланмаган зич бириктирувчи тўқима. Тўқиманинг бу турини 
«шакиланмаган» дейилишига сабаб коллаген толачалар тутамларининг 
тартибсиз жойлашган бўлиши. Бу тўқимага терининг тўр қавати, бўғимлар 
ва ички органлар устини қоплаб турувчи капсула тўқималари киради. 
Шаклланмаган зич бириктирувчи тўқима ҳар хил йўналишда жойлашган 
коллаген толачаларидан иборат тутамлардан ҳхамда тўрсимон шаклда 
жойлашувчи эластик толачалардан ташкил топган бўлиб, улар орасида 
ретикула толачалари ҳам учрайди. Бириктирувчи зич тўқимада асосий 
модда кам бўлади, ҳужайралардан фақат фибробласт ва кичрайган узунчоқ 
шаклда фиброцитлар бўлади. Айрим вақтларда шаклланмаган ва 
шаклланган бириктирувчи тўқималарни бир-биридан ажратиш қийин. 
Масалан, терининг сўрғичли қаватидаги эластик толачалар узилмасдан тўр 
қаватига ўтиб киради. Зич бириктирувчи тўқима чўзилиш ва қисариш, яъни 
механик вазифани бажариб бўлгандан кейин, ўз холига қайтиш хусусиятига 
эга бўлади. Демак, шаклланмаган зич бириктирувчи тўқима организмда, 
асосан, механик вазифани бажаради. 
Шаклланган зич бириктирувчи тўқима. Бу тўқимани ажратиб 
турувчи асосий фарқ унда коллаген ва эластик толалардан ташкил топган 
тутамлар бир-бирига нисбатан муайян тартибда жойлашган бўлиши. 
Тутамлар жойлашиши органлар вазифасига қараб турлича бўлади. 
Шаклланган зич бириктирувчи тўқима пайлар ва бойламларда, фиброз 
мембрана (пластинка) ва пластинкасимон бириктирувчи тўқималарда 
учрайди. 
Пайлар. Одамда ва сутэмизувчи хайвонларда таянч ва ҳаракат 


12 
органларига кирувчи пайларда коллаген толачалар тутамлари бир-бирига 
нисбатан зич, параллель жойлашган. Уларнинг бундай жойлашиши 
мускулларнинг қисариши ва ёзилишига мувофиқ келади. Толачалар ва 
тутамлар орасида тўқима ҳужайраларидан фиброцитлар учрайди. 
Фиброцитлар узунчоқ шаклда бўлиб, пластинкасимон учлари билан бир 
нечта толачалардан ташкил топган бойламнинг атрофидан ўраб олиб, 
бирламчи тутам ҳосил қилади. Бу фиброцитлар пай ҳужайралари ҳам 
дейилади. Бир нечта бирламчи бойламлар йииндисининг атрофидан сийрак 
бириктирувчи тўқима ўраб олиб, иккиламчи тутам ҳосил қилади. 
Иккиламчи тутамни ўраб турган сийрак бириктирувчи тўқима эндотеноний 
ҳам дейилади. 
Бир нечта иккиламчи тутам йииндиси атрофидан бир оз зичроқ 
бириктирувчи тўқима ўраб олган бўлиб, улар учламчи тутам ҳосил қилади. 
Шундай йўл билан тўртламчи тутам ҳам ҳосил бўлиши мумкин. 
Пайларнинг устки қаватини ўраб турадиган бириктирувчи тўқима 
перитеноний деб юритилади. Эндотеноний ва перитенонийлар орқали қон 
томирлар билан пайларни иннервация қиладиган нерв толалари ўтади. 

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling