Бириктирувчи тўҚима


Сийрак бириктирувчи тўқима ҳужайралари


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Сийрак бириктирувчи тўқима ҳужайралари 
Сийрак бириктирувчи тўқима ҳужайраларига: фибробластлар, 
гистоцитлар, плазматик ҳужайралар, семиз ҳужайралар (лаброцитлар), 
пигмент, адвентициал ҳужайралар ва қон томирлардан миграция йўли 
билан ташқарига чиқадиган айрим лейкоцитлар киради. 
 Фибробластлар сийрак бириктирувчи тўқима таркибида ҳамиша бўлади. 
Ташқи тузилиши жиҳатидан аниқ контурга эга эмас, йирик узунчоқ 
ҳужайра бўлиб, марказида юмалоқ ёки овалсимон хроматиннинг камроқ, 
ядроси бор. Ядроси ичида 2-3 дона ядрочаси бўлади. Ҳужайранинг бир 
нечта протоплазматик ўсимталари ҳам бор. Ҳужайра цитоплазмаси 
тузилишига ҳараб иккига бўлинади. Унинг ташқи, яъни периферик қисми 
эктоплазма-суюқроқ, гомоген ҳолда бўлиб, бўёқларга жуда ёмон бўялади. 
Шунинг учун препаратларда яхши кўринмайди. Фибробласт ядросининг 
атрофида жойлашувчи цитоплазмаси, яъни энтоплазма қуюқроқ тузилишга 
эга бўлиб, бўёқларда яхши бўялади ва микроскопда аниқ кўринади. 
Ҳужайра органоидлари: митохондрий, эндоплазматик тўр, Гольжи 
комплекси ва ҳужайра маркази эндоплазма қисмида жойлашади. Эндо - ва 
эктоплазманинг нисбий миқдори ҳар хил бўлиши мумкин. Бу, асосан, 
ҳужайранинг ёшига, вазифасига ва турига боғлиқ. Шакли эса уларнинг 
учрайдиган жойига қараб ўзгариб туради. Ёш фибробластлар доимо митоз 



йўл билан бўлиниб туради ва қариши билан бу хусусиятини йўқотади. 
Ҳужайра қариши билан унинг эктоплазмаси камайиб боради, ҳажми 
кичиклашади, ядроси ҳужайра шаклини эгаллай бошлайди. Бўёқларда яхши 
бўяладиган бўлиб олади. Ҳужайраларнинг бундай ихтисослашган шакли 
фиброцит деб юритилади.
Фиброцитлар, бу фибробласт ҳужайралар ривожининг сўнгги 
босқичида ҳосил бўладиган ҳужайралардир. Кейинги вақтларда электрон 
микроскоп ёрдамида ўрганиш шуни кўрсатадики, фибробласт ҳужайралар 
цитоплазмасида, 
айниса, 
унинг 
протоплазматик 
ўсимталарида 
(псевдоподияларида) диаметри 60-70°А га тенг майда ипсимон 
микрофибриллалар бўлар экан. Улар ҳужайралар ҳаракатини таъминлаб 
туради. Бундан ташқари, диаметри 250°А га тенг микронайчалар ҳам 
топилган. Фибробластларнинг вазифаси суяк бириктирувчи тўқимада жуда 
катта. Улар асосий модда ва толачалар яратилишида иштирок этади. Ҳар 
хил касаллик ҳолатларида, масалан, яллиғланишда, операциядан сўнг 
жарҳоат битишида янги тўқима ҳосил қилиб туради. Агар организмга 
ёт(бегона) моддалар (темир парчалари, милтиқ ўқи ва бошқалар) кириб 
олса, унинг атрофида фиброз тўқима ҳосил бўлиб, уни ўраб бошқа 
органлардан ажратиб олади. 

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling