Бириктирувчи тўҚима
Download 330.28 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Плазматик ҳужайралар (плазмоцитлар)
Гистиоцитлар (макрофаглар) ғовак бириктирувчи тўқима таркибида
учрайдиган ҳужайраларга киради. Ташқи кўринишидан юмалоқ ёки овалсимон, лекин шаклини ўзгартириб туради. Цитоплазма ва ядроси фибробластларга нисбатан интенсив бўлади. Органоидларда эндоплазматик тўр, митохондрий ва Гольжи комплекси борлиги аниқланган, лизосомалар кўплаб учрайди, ҳужайра хусусиятига эга. Электрон микроскопда ўрганиш шуни кўрсатдики, ҳужайра мембранасини ташқи томонидан мукополисахарид ва оқсилдан ташкил топган юпқа фибрилар парда ўраб туради. Тахмин қилинишича, бу ҳужайралар ўзига яқинлашган, ёт моддаларни ёпиштириб олади. Организмда яллиғланиш жараёни содир бўлса, гистиотсит ҳужайралар у ерга қараб актив ҳаракат қилади. Бу ерда улар нобуд бўлган ҳужайра ёки микроорганизмларни қамраб олиб, парчалаб юборади. Шу жиҳати билан улар қоннинг шаклли элементларига ўхшайди. Гистиоцитларнинг асосий вазифаси атрофидаги ёт моддаларни ўраб олиб, 7 эритиб юбориш ва организмга нисбатан патологик таъсирини йўқотишдан иборат. Гистиоцитлар яхши ўрганилган. Маълум бўлишича, улар ҳар хил бўёқларда тез бўялади. Экспериментал ҳхайвонларга бўёқ юбориб, уларнинг тўқимаси ўрганилганида, цитоплазмасида шу бўёқлар кўплаб топилган. Бошқа ҳужайраларда эса бу бўёқ деярли топилмаган. Гистиоцитлар ретикула тўқимаси, қоннинг шаклли элементлари лимфоцит ва моноцитлардан ривожланади, шунинг учун ҳам уларнинг ташқи кўриниши ҳар хил бўлиши мумкин. 3. Плазматик ҳужайралар (плазмоцитлар) организмда антитело яратилишида иштирок этади. Организмда антиген пайдо бўлиши билан ўзидан унга қарши гамма глобулин оқсили, яъни антитело ишлаб чиқара бошлайди. Плазматик ҳужайралар суяк кўмигида (костнқй мозг), талоқ, жигар, буйрак ва лимфа тугунларида кўплаб учрайди. Ҳар хил касалликларда уларнинг сони кўпайиб кетади, қизамиқ (корь), лейкоз касалликларида эса қон таркибида ҳам учрайди. Юорида айтиб ўтилган органлар таркибидаги сийрак бириктирувчи тўқимада плазматик ҳужайралар қон капиллар томирлари атрофида тўп-тўп бўлиб туради. Уларнинг кўриниши юмалоқ ёки овалсимон шаклда бўлиб, Йирик лимфоцит ёки моноцитдек келади. Цитоплазмаси ўртача базофил бўлиб, РНК га бой, ядроси атрофи қисман оч бўялган, шу қисмида эса ҳужайра маркази, атрофида эса митохондрий, эндоплазматик тўр ва рибосомалар жойлашган. Ядро хроматини тўқ бўялади, юмалоқ шаклда бўлиб, ҳужайра марказида жойлашади. Унинг цитоплазмасида ҳар хил ацидофил ҳужайра киритмалари пайдо бўлиб, улар эозин бўёғида тез бўялади. Ҳужайра танаси юмалоқланиб, цитоплазма базофилияси сусаяди, ядро кўпинча фрагментацияга (парчаланишга) учрайди. Бу жараён давом этиши натижасида бириктирувчи тўқиманинг моддасида махсус оксифил таначалар (Руссел таначалар) ҳосил бўлади. Буларнинг пайдо бўлиши, одатда, организмда хроник яллиғланиш жараёни тамом бўлганини билдиради. Плазматик ҳужайралар ҳозирги замон назариясига қараганда суяк кўмигида қон ишлаб чиқарадиган бирламчи ҳужайралардан ҳосил бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling