Мавзу: Инсон организмига ташқи мухит омилларининг таъсирлари


Download 138 Kb.
Sana04.05.2023
Hajmi138 Kb.
#1425951
Bog'liq
Kirilcha


Мавзу: Инсон организмига ташқи мухит омилларининг таъсирлари.


Режа:

  1. Абиотик омиллар хақида тушунча.

  2. Ёруғлик хақида тушунча.

  3. Иссиқликнинг ўсимликларга таъсири.

  4. Хаво ва шамолнинг ўсимликларга таъсири.

Мухит деганда тирик организмларни ўраб олган барча биотик ва абиотик омилларнинг йиғиндисини тушунамиз. Мухит қуруқлик, хаво, сув ва ер остидан иборат бўлади.


Бундан ташқари, яшаш шароити деган тушунча хам мавжуд бўлиб, буларга тирик организм учун зарур бўлган ёруғлик, иссиқлик, сув киради.
Мухит кўплаб элементлардан ташкил топган бўлиб, ўсимликлар оламига турлича таъсир кўрсатгани учун хам экологик омиллар деб юритилади. Экологик омилларни қуйидаги турларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Абиотик омиллар
Абиотик омилларга иқлим, геологик, эдафик, ёруғлик, иссиқлик, намлик ва хаво оқими киради.
Ёруғлик. Қуёшдан таралаётган ёруғлик нури барча тирик организмлар учун у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Шунинг учун хам ёруғлик энг мухим хаётий омиллардан бири хисобланади. Қуёш нури, яъни ёруғлик омили ўсимликларда бўладиган фотосинтез жараёнида, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур органик моддалар хосил бўлишида қатнашади. Фотосинтез жараёни натижасида ютилган ёруғлик энергияси боғланган химиявий энергияга айланади. Ёруғлик бошқа омилларга (сув, иссиқлик) нисбатан ер юзига бир хил тақсимланган. Буни эса ер шарининг ёруғлик танқислиги туфайли мутлақо ўсимлик ўсмайдиган жой йўқлигидан хам билиш мумкин. Тун узоқ бўладиган қутб вилоятларида ўсимликларнинг секин ва кам ўсишига ёруғлик эмас, балки харорат шароитининг ноқулайлиги сабаб бўлади.
Маълумки, ўсимлик ёруғликни табиий холда фақат қуёшдан олади. Ўсимлик фақат тик тушган ёруғликни эмас, тарқоқ холда тушган ёруғликдан хам фойдаланади. Тик тушган ёруғлик ўсимликнинг хлорофил доначалари ва тситоплазмасини ўлдириб, ўсимликка салбий таъсир қилади. Тарқоқ тушган ёруғлик фойдали бўлиб, ўсимлик бу ёруғликни тўлиқ ўзлаштиради. Сабаби тарқоқ тушган ёруғлик сариқ-қизил нурлардан иборат бўлади.
Ер шарининг хар бир зонасида ёруғлик шароити ўзига хос бўлади. Чўл, дашт, баланд тоғ минтақалари ёруғлик билан кучли таъминланган бўлса, аксинча ғор ва хавзалар ёруғлик билан кам таъминланади. Шунинг учун хам хар бир жойнинг ёруғликка нисбатан мослашган ўсимлик турлари мавжуд бўлади.
Ёруғликка бўлган талабига кўра ўсимликларни 3 та гурухга булиш мумкин:
а) ёруғ севар ўсимликлар — гелиофитлар. Булар ёруғлик етарли бўлганда нормал ўсиб ривожланади. Бундай ўсимликлар чўл, дашт, ўтлоқ ўсимликлари — ажриқ (Cунодон даcтулон (Л) Перс), мастак (Лолиум мултифлосум Лам), ялтирбош (Бромис теcторум Л.) хамда биринчи поғонадаги баланд бўйли дарахтлардир. Булар соя шароитда анча ёмон ўсади ва ривожланади;
б) соя севар ўсимликлар гурухи — ссиофитлар. Бу гурухга мансуб ўсимликлар ёруғлик билан кам таъминланган мухит ўсимликларидир. Булар ёруғликни кўп хохламайдиган бўлиб, ўсимлик қопламининг пастки поғоналарида яхши ўсади. Буларга хона ва оранжерея ўсимликлари, мохлар, попоротниклар, ёнғоқзорларда ўсувчи хина, тоғ бинафша (Виола исопетала) каби турлар киради. Сояда ўсадиган ўсимликлар ёруғликда ўсадиган ўсимликлардан морфологик, анатомик ва физиологик хусусиятлари билан кескин фарқ қилади;
д) оралиқ ўсимликлар — сояга чидамли ўсимликлар. Улар юқоридаги икки гуруппа оралиғида учрайдиган ўсимликлар бўлиб, хам ёруғликка, хам сояга анча бардошлидир. Булар, одатда, қуёш нури бевосита тушадиган ерларда ёки шунга яқин жойлашган ерларда хам яхши ўсиб ривожланади. Шу билан бирга қуёш кам тушадиган ерларга хам тез мослашади. Буларга ўртача иқлим зонасидаги ўрмон ва ўтлоқларда ўсадиган қўнгирбош (Роа булбоса Л), оқcўхта (Даcтулес гломерата Л), арвугон (Cерcис силигуаструм Л), қорақарағай (Рисеа счренкиана Ф. Эт М.), шумурт, маданий ўсимликлардан қулутнай (Фрагариа ананасса Дуч) каби ўсимлик турлари киради.
Ер шарининг хар хил географик зоналарида куннинг узунлиги турлича бўлади. Шимолда ёруғлик интенсивлиги кучсиз бўлади. Ёритилиш муддати узоқ бўлади. Жанубда эса кун анча қисқа бўлади. (Екваторда эса 12 соатга тенг). Аммо ёруғлик интенсивлиги юқори бўлади. Шимолда ёруғлик интенсивлиги кам бўлиб, узоқ муддат ёруғликнинг давом этиши у ердаги ўсимликларнинг ўсиб ривожланишига ёрдам беради ва буларни узун кунли ўсимликлар деб аташга мос келади. Буғдой (Тритиcум аестивон Л), жавдар (Сеcале cереале Л.) каби бошоқли ўсимликлар, cебапра (Трифолиум пратенсе Л), сачратқи (Cичориум интйбус Л), сапсаргул (Ирис Л.) кабилар мисол бўлади.
Ўсимликларга узун кун ва тун алмашиниши, ёруғлик ва қоропғуликнинг кўрсатган таъсирини америкалик олимлар Гарнер ва Аллард тажрибада ўрганиб буни фотопериодизм ёки актиноритмизм деб атаган. Уларнинг фикрича, кун узунлиги ёки ёруғлик 12 соатдан кам бўлса узун кун ўсимликлар гулламайди, гуллаган тақдирда хам анча кеч гуллайди.
Қисқа кунли ўсимликларнинг (кун узунлиги 12 соатдан кам бўлган шароитдаги ўсимликлар) ривожланиши қисқа кун узунлигида яхши ўтади. Қисқа кунли ўсимликлар хам узун кунда (ёруғлик 12 соатдан кўп бўлганда) гулламайди, баъзан жуда кеч гуллайди. Ғўза (Госсйпиум хербаcеум Л.), тариқ (Паниcум милиаcеум Л), бодринг (Cуcумис сативус Л), маккажўхори (Зеа майс Л.), қовун (Мело ориенталис (С.Кудр) Наб), кунгабоқар (Хелиантхус аннуус Л), маврак (Салвиа сcлареа Л. ёки С. десерта) қисқа кунли ўсимликлардир. Қисқа кунли ўсимликлар узоқ кунли шароитда кучли морфологик ўзгаришларга учраши мумкин. Масалан, гигантизм — бўйнинг хаддан ташқари ўсиб кетиши рўй беради.
Иссиқлик. Ўсимликлар учун қуёш энергияси фақат ёруғлик манбаи бўлиб қолмасдан, балки иссиқлик манбаи хамдир. Шунинг учун хам уларда кечадиган барча физиологик жараёнлар иссиқлик билан боғликдир. Биргина уруғнинг униб чиқиши учун иссикдик икки хил таъсир кўрсатади:
а) фойдали бўлган паст иссиқлик уруғларни тиним холатидан чиқаради;
б) уруғнинг униб чиқиш даражаси ва тезлигини хам иссиқлик белгилайди.
Иссиқлик ўсимликларда кечадиган фотосинтезга тескари жараён — нафас олишда хам катта ахамиятга эга. Маълумки нафас олиш сутка давомида амалга ошадиган жараёндир. Иссиқликнинг кеча ва кундузда алмашиниб туриши ўсимлик учун қатга ахамиятга эга. Иссиқликнинг хар куни бир хилда ритмик алмашиниб туришига ўсимликларнинг мослашуви — термопериодизм деб аталади.
Ер юзида барча ўснмликларпи иссиқлик омилига бўлган муносабатига кўра икки хил экологик группага бўлиш мумкин:
а) иссиқсевар — термофил ўсимликлар;
б) совуқсевар — психрофил ўсимликлар.
Хар иккала банд хусусида тўхталиб ўтамиз:
а) Ер шарининг жанубий кенгликларида ўсадиган гўза (Cоссйпиум хербаcеум Л.), мандарин (Cитрус ретиcулата. бланcо), апелсин (Cитрус синенсис. Осл), лимон (Cитрус лимон Бурм) каби ўсимликлар иссиқсевар ўсимликлар бўлиб, юқори даражали иссиқликда яхши ўсиб ривожланади. Ўзбекистон чўлларида ўсувчи ковул (Cаппарис спиноса Л), янтоқ (Алхаги спарсифолиа Шап), саксовул каби ўсимликлар хам жазирама иссиқда бемалол ўсиб ривожланади. Юқори иссиққа эга бўлган шароитда ўсувчи ўсимлик турлари эволютсия жараёнида хужайраси иссиқликка чидамли бўлиб бориш билан бирга бошқа бир қанча мосланиш хусусиятларига хам эга бўлиб борган. Хусусан, вегетатив органлари, баргининг юзаси қисқарган, поя ва барглар қалин туклар билан қопланган, ўзидан эфир мойлари ажратиб чиқарадиган без ва тукларга эга бўлган тиним даврига ўтишга мослашгандир. Шундай бўлсада, ўта кучли иссиқлик ўсимликнинг нобуд бўлишига олиб келади. Бундай хол иссиқлик хаддан ташқари узоқ муддат давом этганда ёки юқори харорат қисқа муддат бўлиб ўтганда кузатилади.
Ўсимликларнинг юқори иссиқликка чидамлилиги ўсувчи куртакларнинг хазон қатлами ва тупроқ билан мухофаза қилинганлиги катта самара беради. Ўсимликларнинг бундай хусусиятларидан Раункиер хаётий шаклларнинг системасини тузишда фойдаланган.
б) Совуқсевар ўсимликлар энг паст хароратда ўсишга мослашган ёки ўсиш имкониятига эга бўлган ўсимликлардир. Ер шарининг шимолий кенгликларида ўсувчи қарағай (Пинус силвестрис Л), тилоғоч (Ларих сибириcа. Лаб.), қорақарагай (Писеа счренкиана Ф. Эт В.) каби дарахтлар совуққа чидамли турлардир. Иссиқлик минимум даражадан пастга тушганда ўсимлик тиним холатига киради. Харорат минимумдан пастга тушиб кетганда ўсимлик хужайрасининг тситоплазмасида катта ўзгаришлар бўлиши, яъни ўсимликни совуқ уриб кетиши мумкин. Ўсимликларни совуққа чидамли деганда узоқ муддат +1 дан +10 °С гача бўлган шароитда яшашига, ўта чидамли деганда минус хароратда хам яшашига тушунилади.
Тропик ва суб тропик ўлкаларда ўсувчи ўсимликлар харорат 0 °С га тушганда халок бўлади. Баъзи совуқ иқлимли раёнларда ўсадиган ўсимликлардан тилогоч -62 °С да хам халок бўлмайди. Совуқ хароратда ўсимликларнинг турли органлари хар хил даражада шикастланади. Дастлаб гул ва барг, кейинчалик поя ва новда, сўнг илдиз зарарланади. Баъзи бир бактериялар ва сув ўтлари жуда паст хароратда (-30 °С дан -35 °С гача) хам яшаб қолади.
Сув. Барча тирик организмлар учун, жумладан ўсимликлар учун хам сувнинг ахамияти жуда катта. Ўсимлик танасининг 50-90 % сувдан иборат бўлади. Тситоплазма таркибида сув миқдори 85-90% ни ташкил этади. Ўсимликларнинг серсув меваларида, юмшоқ баргларида ва илдизларида сув миқдори кўп бўлади. Хатто ўсимликларнинг қуруқ холдаги спора ва уруғларида хам сув бор. Аммо мойли экинлар уруғида сув нисбатан кам бўлади. Сув табиатда буғ, суюқ ва қаттиқ кристалл шаклида мавжуд. Сув барча моддаларни ўзида эритган холда ўсимликларда транспорт воситаси сифатида хизмат қилади. Хар қандай ўсимликлар қопламига сувнинг етишмаслиги унда туб ўзгаришлар содир бўлишига олиб келади. Ўсимликлар сувни, асосан, тупроқдан олади. Бундан ташқари, атмосфера ёғинлари (қор, ёмғир, дўл, қиров, шудринг, туман) хамда ер ости сизот сувлари хисобига хам хаёт кечиради. Кўпгина чўлларда ўсувчи эфемер турлар сувни бахорги ёғинлардан олади. Янтоқ эса ернинг пастки қатламидаги грунт сувлари хисобига хаёт кечиради. Чунки янтоқ илдизи ерга чуқур кириб кетади.
Узоқ эволютсион тараққиёт натижасида турли хил яшаш шароитига мослашган хар хил хусусиятга эга бўлган ўсимликлар гурухи келиб чиққан. Шунинг натижасида баъзи турлар сувли шароитда, баъзилари эса чўлларда яшашга мослашган.
ХИХ асрнинг охирларида А. Шимпер ва Е. Верминг ўсимликларнинг сув режимига бўлган муносабитларига қараб 3 та экологик группага бўлган: гигрофитлар, мезофитлар ва ксерофитлар. Баъзи адабиётларда эса 5 та экологик группага ажратиб берилган бўлиб, улар гидатофитлар, гигрофитлар, гидрофитлар, мезофитлар, ксерофитлар.
А. П. Шенников (1950) Шимпер ва Вермингдан кейин ўсимликларнинг сувга бўлган муносабатига кўра қуйидаги группаларга бўлади:
а) гигрофитлар — соя ва ёруғда ўсадиган турлар;
б) ксерофитлар, булар ўз навбатида суккулентларга, яъни тўқималарида сув захираларини сақлайдиган серет ўсимликлар ва склерофитларга — қуруқ, ингичка, қаттиқ ўсимликларга бўлинади.
д) психрофитлар — шимолий ёки баланд тоғ минтақасида нам ва совуқ ерларда ўсадиган ўсимликлар;
е) криофитлар — шимолда ёки баланд тоғ минтақасида қуруқ ва совуқ ерларда ўсадиган ўсимликлар;
ф) мезофитлар — ўртача намгарчилик шароитида ўсадиган гигрофит ва ксерофитлар орасидаги ўсимликлар. Биз ўсимликларнинг сувга бўлган талабига кўра қуйидаги группаларга бўлдик:
Гидатофитлар — бу гурухга хаёти доимо сувда ўтувчи ўсимликлар, яъни сув ўтлари киради.
Гидрофитлар — бу гурухга танасининг бир қисми сувдан ташқарида бўлиб, қолган қисми сув қаватида бўладиган ўсимликлар киради. Буларга сув айиқтовони, сув нилуфари, гиччак, ўқ барг ва бошқалар мисол бўла олади. Гидрофитларнинг механик тўқимаси суст ривожланган, сузувчи баргларининг устки томонида кўп сонли оғизчаларнинг мавжудлиги, илдиз системасининг кучсиз ривожланганлиги, хамда вегетатив кўпайишнинг устун туриши каби мосланиш хусусияти бор.
Гигрофитлар — булар қуруқлик мухитида ўсадиган ўсимликлар бўлиб, хаво намлиги етарли бўлган нам тупроқ мухитида яхши ўсади. Гигрофитлар сернам ўрмонларда, нам ерларда, ботқоқликларда яхши ўсади. Қамиш (Пхзагмитес cоммунис Фрин), савагич (Арундо донах Л), қиёқ (Счолноплеитус муcронатус Л), қўға (Тйпха латифолиа Л.), шоли (Орйза сатива Л), баъзи бир хилолдошларнинг вакиллари мисол бўла олади.
Мезофитлар — сувга бўлган талабига кўра ксерофит билан гигрофитлар орасидаги ўсимликлар бўлиб, ўртача намлик шароитида ўсади. Бу экологик группага кирувчи турларнинг барг тузилишида гигроморф ва ксероморф тузилиш хусусияти бирлашган бўлади. Буларга бизнинг шароитимизда ўсадиган баргли дарахтлар, ўтлоқ ва ўрмон ўтлари, маданий ўсимликлардан ғўза (Госсйпиум хербаcеум Л), беда (Медиcаго сатива Л), маккажухори (Зеа майс Л), қовун (Мело ориенталус (С. Кудр)), тарвуз, ёввойи холда ўсадиганига cебапра (Трифолиум пратенсе Л), буғдойиқ (Агропйрон репенс Л), марваридгул (Cонвалариа), оқсўхта (Даcтилус гломерата Л.) киради. Мезофитларнинг илдиз системаси жуда яхши ривожланган бўлади. Барглари, нисбатан йирик, силлиқ, юмшоқ, этсиз бўлиб тўқималари унчалик яхши ривожланмаган бўлади.
Ксерофитлар — бу экологик группага кирувчи ўсимликларнинг хоссалари гигрофитларникига қарама-қарши бўлади. Булар анчагина қурғоқчил шароитда — чўлда, чала чўл минтақаларида ўсади. Ксерофитлар кучли исийдиган ён бағирларда, яъни мезофит ва гигрофитларга ноқулай жойларда ўсади. Ксерофитларнинг ноқулай иссиқ шароитда ўсишига чидамлилиги уларнинг анатомик ва морфологик белгиларини ўзгартирган. Ксерофитлар икки группага бўлинади:
1. Суккулентлар — танаси серсув, баргида сув запаси кўп бўлган, серет, кўп йиллик ўсимликлардир. Суккулентлар, ўз навбатида, илдиз суккулентлари, поя суккулентлари ва барг суккулентларига бўлинади. Ўзбекистон флорасида суккулентларнинг тури жуда кам, айниқса илдизли суккулентлар деярли йўқ. Баргли суккулентларнинг поялари яхши ривожланмаган, барглари этли, серсув бўлади. Буларга семизак, агава, алое ўсимликлари мисол бўла олади. Поясида сув тўплайди. Пояли суккулентларнинг пояси тиконлар билан қопланган ёки тангача билан ўралган бўлиб, баргнинг вазифасини яхши ривожланган, яшил этдор поялар бажаради. Буларга баъзи бир сутламалар, қорашўра, кактус киради. Буларнинг баъзи турларида жуда кўп микдорда запас сувлар сақланади. Мак Дуголл бўйи 10 метр бўлган кактуснинг сув захирасини ўрганиб, унда уч минг литр сув борлигини аниқлаган.
Шуни таъкидлаш лозимки, суккулентларнинг иддиз системаси кичик ва юза жойлашган бўлади. Қурғоқчил чўл шароитидаги турларда нам тугаши билан илдизнинг ўсувчи қисми қуриб қолади. Ўзи эса танасидаги запас сув билан ерга нам тушгунга қадар яшайди. Суккулентлар асосан ўсимликлар қоплами сийрак баъзан умуман флораси бўлмаган дағал тупроқли ерларда ўсади.
2. Склерофитлар — қурғоқчиликка чидамли кўп йиллик, пояси дағал, кўпинча барглари кучли редуктсияланган ёки тиконларга, тангачаларга айланган, механик тўқимаси яхши ривожланган суккулентларга қарама-қарши хусусиятга эга бўлган группалардир. Склерофитлар сувсизликка жуда чидамли, танасидаги 25% сувни йўқотганда хам ўзгариш бўлмайди.
Ксерофитлар майда баргли ва баргсиз бўлади. Саксовул ва эфедраларнинг барглари деярли бўлмайди. Ксерофитларниг ингичка барглилари чалов (Стипа cапиллата Л.), бетага (Фестука валисиака), янтоқлардир. Йирик ва тўқ тусли барглилари хам мавжуд бўлиб, уларга; анжир (Фиcус cариcа Л), толгул (Олиандра), қўзи қулоқлар (Пхломис тхапсоидес. Бде.) мисол бўла олади. Ксерофитларнинг ўзига хос томони шуки, уларнинг таркибида эфир мойларининг кўплиги қурғоқчиликка чидамлилиги ва мосланишини оширади. Шу эфир мойлар атрофини «ғилоф» холида ўраб олиб, сув буғланишини камайтиради.
Хаво. Атмосфера хавоси Ернинг маълум қобиғи сифатида барча тирик организмлар учун, жумладан ўсимликлар учун хам нихоятда мухим экологик фақтор хисобланади. Атмосфера хавоси ўсимликларда борадиган фотосинтез жараёнини карбонат ангидрид ва нафас олиш учун кислород билан таъминлайдиган манба хисобланади. Атмосфера хавосининг таркиби деярли бир хил бўлиб, ўсимликлар тарқалган бирча минтақаларда 78,1% азот, 21% кислород, 0,032 % карбонат ангидрид, 0,9% инерт газларидан иборатдир. Бундан ташқари хаво таркибида маълум миқдорда сув буғлари бўлади. Хаводаги кислород деярли биологик жараён натижасида келиб чиқади, яъни фотосинтез жараёнида хосил бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, 2 млн. йилда ердаги деярли хамма сув (тахминан 1,5 млрд. км3) «парчаланиш-қайтарилиш» тсиклидан ўтиб, «фотосинтез-нафас олиш» холатини босиб ўтади. Ажралган кислород атмосфера кислородини ташкил этади. Кислород нафақат атмосфера таркибида мавжуд, балки тупроқда хам бор. Уруғнинг униб чиқиши учун тупроқ таркибидаги кислород катта ахамиятга эга. Тупроқда кислород етишмаса, уруғнинг нафас олиши қийинлашади ва уруғнинг тиним даври чўзилиб кетади. Кўкариб чиққач хам ривожланиш секин боради.
Атмосфера хавоси таркибидаги карбонат ангидрит хам ўсимлик учун асосий манба хисобланади. Ўсимликлар хар йили хаводаги мавжуд бўлган карбонот ангидриднинг 6-7 фоизидан нафас олиш учун фойдаланади.
Атмосфера таркибида доимий бўлмаган компонентлардан тутун ва саноат газлари хам ўсимликнинг ўсишига, ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Тутун ва саноат газларига бўлган сезгирлик, ўсимлик турларига қараб хар хилдир. Тоғ терак ва тилоғоч буни тез сезади ва ўсиши секинлашади, кўп холда нобуд бўлади.
Шамол — экологик жихатдан ўсимликлар қопламига катта таъсир кўрсатади. Ўсимликларда шамол таъсирида транспиратсия кучаяди, турли даражада механик таъсирланади. Уруғ ва меваларнинг тарқалишига ёрдам беради. Шамолнинг холати ва тезлиги жойнинг релефи, шакли, ўсимликлар қоплами жойлашган ўрнига қараб ўзгариб туради. Қалин ўсимлик қопламларида, ўрмонларда шамол 85% гача секинлашади. Ўсимликлар қопламининг зичлиги шамол эрозиясининг олдини олади. Сун`ий ихотазорлар ташкил қилиш шунинг учун хам катта ахамиятга эга.
Шамол таъсири доимий сезилиб турган майдонларда ўсган ўсимликлар (дарахтлар) бўйи ўсмай бута шаклида бўлиб қолади. Баъзан нам етарли бўлиб доимий шамол эсиб турса, ўсимликларнинг шох-шаббаси деформатсияланади, яъни ўсувчи новдалар бир томонга қараб ўсади ва «байроқча» кўриниш хосил қилиб қолади. Доимий шамол таъсирида бўлган ўсимликлар ётиб қолади. Бундай холни яйлов минтақасида яққол кўриш мумкин. Хисор тоғининг яйлов минтақасида туркистон арчаси денгиз сатхидан 3500-4000 м баландликда усгани учун хам ётиб қолган. Сабаби, бу ерларда доимий равишда шамол эсиб туради. Яйлов минтақасининг ўсимликлари, кўп холда ёстиқсимон кўриниш хосил қилади.
Доимий шамолларнинг, айниқса, кучли «довул» кўринишидаги қум кўчишлари текисликдаги ўсимликлар қопламига ўта кучли салбий таъсир кўрсатади.
Адабиётлар:

    1. Зокиров Қ. З., Набиев М. М., Пратов Ў. П., Жамолхонов Х. Л. Русча-ўзбекча ботаника терминларининг қисқача изохли луғати. Тошкент, 1963.

    2. Набиев М. М. Ботаника атлас-луғати. Тошкент, 1963.

    3. Холиқов С., Пратов Ў. Ўсимликлар аниқлагичи. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1970.

    4. Хамидов А., Набиев М., Одилов Т. Ўзбекистон ўсимликлари. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1987.

    5. Хайдаров К. Х., Хожиматов Қ. Х. Ўзбекистон ўсимликлари. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1992.

Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling