Бириктирувчи тўҚима


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Эластик толачалар бошқа толачаларга нисбатан унча пишиқ 
бўлмаса ҳам, анча эгилувчан ва чўзилувчан хусусиятга эга. Шулар ҳисобига 



тўқима қисман бўлса ҳам чўзилиб - ёйилиб туради. Эластик толачалар 
ёруғликни кучли синдиради, орсеин ва резорцин-фуксин ҳхамда пикрин 
кислота бўёқларида яхши бўялиб, микроскопда бошқа толалардан ажралиб 
туради. Ғовак бириктирувчи тўқимада учрайдиган эластик толачаларнинг 
диаметри 1-3 мк, бошқалариники 10 мк га тенг. 
Электрон микроскоп ёрдамида аниқланишича, эластик толалар 
эластин оқсилидан иборат протофибриллалардан ташкил топган бўлиб, 
уларнинг диаметри 304 мк га тенг. Ҳар хил моддаларга солиб 
бўктирилганида дарров шишмайди, лекин кейинроқ бориб шилимшиқ 
моддаларга парчаланиб кетади. 
Ретикула толачалари бошқа толачаларга нисбатан калтароқ ва ингичка 
бўлиб, тўрсимон шаклда. Гистология препаратлари кумуш тузига солинса, 
яхши кўринадиган бўлади. Кумуш тузини ўзига яхши қабул қилиб бўялгани 
учун улар аргирофил толачалар деб ҳам юритилади. Ретикула 
толачаларининг химиявий тузилиши яхши ўрганилмаган. Қўпчилик 
олимлар уларнинг асоси коллаген ва эластик толачаларга ўхшаш оқсилдан 
ташкил топган дейдилар. Унинг кумуш тузини яхши қабул қилиш 
хусусияти 
толачаларнинг 
оқсилига 
эмас, 
балки 
таркибидаги 
мукополисахаридларга боғлиқ. Таркибидаги аминокислоталарнинг сифати 
ва миқдорига қараб коллаген ва эластик толачалар бир-биридан фарқ 
қилади. Ретикула толачаларида аминокислоталардан кўпроқ серин, 
оксилизин ва глутамин кислота учрайди. Тўқимада аморф модданинг 
миқдори ҳар хил бўлиши мумкин, ҳужайра элементлари анча кўп бўлса, 
аморф модда шунча кам бўлади. 
Аморф модда гомоген моддага ўхшаш бўлиб, унга асосий цементловчи 
аморф модда дейилади. У худди коллоидга ўхшаш тузилган бўлиб, 
бўёқларда яхши бўялмайди. Шу модда ичида ҳар хил тўқима толалари ва 
ҳужайра элементлари ётади. Таркиби гиалурон ва хондроитин кислота 
ҳхамда гепаринлардан ташкил топган. Айримларини семиз ҳужайралар 
ишлаб чиқарса, кислоталарни фибробласт ҳужайралари синтез қилиб 
туради. Асосий модда организмда моддалар алмашинуви жараёнида муҳим 
вазифани бажаради. Томирлардан сўрилган озиқ модда шу асосий модда 
орқали ҳужайраларга ўтади ва оқсил бўлган чиқинди моддалар ҳам улар 



орқали томирларга ўтади ва ташқарига чиқарилади. Улар айрим 
касалликларни келтириб чиқарадиган микроорганизмларни тутиб қолади. 
Асосий модданинг физик-кимёвий таркиби ҳар хил таъсир натижасида 
ўзгариши мумкин. Қалаонсимон безнинг вазифаси пасайиб кетганида 
микседема касаллиги пайдо бўлади. Бунда тери остидаги юмшоқ 
бириктирувчи тўқиманинг асосий моддаси суюлиб, шилимшиқ моддаси 
кўпайиб кетади ёки организмда С витамини етишмай қолганида коллаген 
модданинг оқсил бўлиши бузилиб, асосий моддасининг таркиби ўзгаради. 
Аскорбин кислота юборилганида у яна ўз ҳолига қайтади. Демак, маълум 
бўлишича, асосий модда организмда моддалар алмашинуви жараёнида 
муҳим вазифа бажаради. Унинг таркибидаги ҳужайра элементлари 
организмни ҳар хил касалликлардан сақлаб туради. Таркибининг бузилиши 
патологиядан дарак беради. 

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling