Бириктирувчи тўҚима


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Ретикула ҳужайраси. Умуртқали ҳхайвонлар организмида кўп 
тарқалган тўқималарга ретикула тўқимаси ҳам киради. Улар асосан қон 
ҳосил қилувчи органларда, лимфа тугунлари ва талоқда ҳхамда жигарда кўп 
учрайди. Микроскопик тузилишига келганда улар ретикула толачалари 
билан ретикула ҳужайраларидан ташкил топган. Улар орасида аморф 
моддаси ҳам бор. Ретикула ҳужайралар кам табақаланган ва кўп 
табақаланган ретикула ҳужайраларига бўлинади: кам табақаланган 
ҳужайралар, одатда, оз базофилли бўлиб, киритмалари бўлмайди, деярли 
ҳамма органоидлари бўлади, ядроси овалсимон бўлиб, оқиш бўялади. Бу 
ҳужайралар бошқа ҳужайраларга айланиб кетиш хусусиятига эга. 
Масалан, физиологик ҳолатларга қараб улар гемоцитобласт, макрофаглар, 
фибробласт ҳужайраларга айланиши мумкин. Ретикула тўқимасининг 
иккинчи тур ҳужайраси, одатда, кам табақаланган ҳужайралардан ҳосил 
бўлади, ядросида хроматин кўпроқ бўлиб, яхши бўялади. Айрим вақтларда 
атрофидаги ҳужайралардан узилиб, макрофагларга айланади. 
Ретикула ҳужайраси бошқа бириктирувчи тўқима ҳужайралари ҳхамда 
қоннннг шаклли элементлари билан бирга ретикула – эндотелий системани 
ташкил этади. Бу система бутун организмда ёки локал қисмида ҳимоя 
вазифасини бажаради. Организмга тушган ёт микроорганизмларни 
фагоцитоз қилади. Бу ҳужайраларнинг яна энг муҳим хусусиятларидан 
бири таъсирланганда юмалоқланиб, бошқа ён ҳужайралардан ажралиб 
олишидир. 
Пигмент ҳужайралари овалсимон ёки чўзинчошаклда бўлиб, 
атрофида узунлиги ҳар хил майда ўсимталар бўлади. Одамларда 
пигментлар тўғри ичакнинг ташқи чиқарув тешиги (анус) атрофида, кўкрак 
сўрғичлари атрофида учрайди. Бундан ташқари, пигмент ҳужайралари 
кўзнинг томирли ва рангдор пардаларида ҳам кўп учрайди. Бу 
ҳужайраларга 
меланобластлар 
дейилади. 
Пигмент 
ҳужайраси 
цитоплазмасида меланин пигментининг майда доначалари жойлашган 
бўлади. Бу доначалар ултрабинафша нурлар таъсирида кўпайиб-камайиб 


10 
туради. Аниқланишича, у тирозиназа ферменти таъсирида тирозин 
аминокислотасидан ҳосил бўлар экан. Унинг асосий вазифаси организмни 
қуёшнинг ултрабинафша нури таъсиридан сақлашдир. 

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling