Бириктирувчи тўҚима
Семиз ҳужайралар (лаброцитлар)
Download 330.28 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёғ ҳужайралари
Семиз ҳужайралар (лаброцитлар) бўқоқ безида, тил, муртаклар,
бачадон, сут безлари, меъда ичак йўллари каби органларнинг капиллар томирлари деворида кўплаб учрайди. Шакли юмалоқ бўлиб, кўчиб юриш хусусиятига эга. Ядросида хроматин кўп. Бошқа ҳужайралардан асосий фарқи цитоплазмасида базофил лейкоцитларникига ўхшаш талайгина доначалар бўлади. Бундан ташқари, митохондрий, Гольжи комплекси, эндоплазматик тўр ва ҳужайра маркази бўлади. Уларнинг вазифаси узоқ ватларгача маълум бўлмаган эди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, семиз ҳужайра доначалари ҳосил билан бириккан гепарин моддасидан ташкил топган бўлиб, таркибида гистамин, липаза, кислотали ва ишқорий фосфатаза, цитохромасидаза ва пероксидазалар топилган. Электрон микроскопда эса ҳужайра доначалари нотўғри шаклда эканлиги, мустақил мембранаси бўлмаслиги, митоз ва амитоз йўл билан кўпайиш хусусиятига эга эканлиги маълум бўлди. Улар, охирги маълумотларга қараганда, суяк кўмигида бирламчи ҳужайра - миелоцит ва лимфоцитлардан тарқалади. Семиз ҳужайраларнинг миқдори организмда ҳар хил физиологик ҳолатга қараб ўзгариб туради. Масалан, ҳомиладорлик даврида бачадонда ва сут безларида кўпайиб кетади, овқат ҳазм қилиш органларида улар актив ишлаб турган вақтда ҳам кўпаяди. Ҳайвонлар танасида улар ҳар хил жойлашган. Масалан, денгиз чўчқалари ва қуёнларнинг сийрак бириктирувчи тўқимасида семиз ҳужайралар камроқ учрайди. Аксинча, ит, мушук, маймун ва одамларнинг мазкур тўқималарида уларга нисбатан кўп учрайди. Ҳар хил касалликларда уларнинг миқдори турлича ўзгариб туради. Ёғ ҳужайралари юмалоқ шаклда бўлиб, устидан парда ўраб туради. Судан 3 бўёғи билан бўялган ёғ тўқимада ҳужайралардаги ёғ томчилари маржонга ўхшаб тўқ сариқ рангга бўялади. Ҳужайра таркибида ёғ томчиларидан ташқари эстераза, фосфатаза ва бошқа ферментлар ҳам учрайди. Ҳужайрага ёғ йиғилиши билан у кенгайиб, катталашиб боради, ядроси ҳужайранинг периферик қисмига сурилган бўлади. Агар ёғ тўқимани спирт, эфир ёки ксилолдан ўтказсак, унинг ёғи эриб, фақат ҳужайра қобиғининг ўзи қолади. Организмда ёғ тез сарф бўладиган бўлса, ҳужайра бошланич даврига қайтиб қолади, яъни у фибробласт, гистиоцит 9 ёки кам табақаланган ҳужайраларга ўхшаб қолади. Шундан ҳам маълумки, ёғ ҳужайралари ана шу ҳужайралардан ҳосил бўлар экан. Download 330.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling