Тухумдон ўсмалари


Download 2.96 Mb.
bet1/3
Sana11.08.2023
Hajmi2.96 Mb.
#1666440
  1   2   3
Bog'liq
Киста (6)

ТУХУМДОН ЎСМАЛАРИ

ТУХУМДОН ЎСМАЛАРИ

  • Тухумдон ўсмалари аёлнинг турли ёш даврларида учраб, гинекологик касалликларнинг 8-19% ташкил этади. Бу касаллик жуда ҳам хавфли, чунки аста-секин ўсиб, ҳеч қандай белги (симптом) бермайди. Асоратлар қўшилгандан кейин белгилар пайдо бўлади. Кўпгина тухумдон ўсмалари 20 ёшдан 40 ёшгача учрайди, 20-25 % ҳолларда улар хавфли ўсмаларга айланади.
  • Тухумдон турли-туман тўқималардан тузилган, тухумдонда ҳамиша бир қанча рудиментар (дастлабки, куртак ҳолидаги) тузилмалар бор, булар тухумдоннинг эмбрионал ривожланиш давридан сақланиб қолган бўлади.
  • Ҳозирги вақтда тўпланган далилларга асосланиб, организмда гормонлар алмашинувининг бузилиши тухумдон ўсмаларининг келиб чиқиши ва ривожланишда катта роль ўйнайди деб айтиш мумкин.
  • Тухумдоннинг чин ўсмасини «кистома», ретенцион таркиб топганини эса «киста» деган термин билан юритилади.

а) Ретенцион (орқага қайтадиган) секрет тутилиб қолиши бўлиб, бу ўсмасимон кисталар тўқималар парчаланиши натижасида пайдо бўлган бўшлиқда суюқлик тўпланиши туфайли рўй беради ва 34% ҳолларда учрайди. Бундай ўсмасимон катталашган бўшлиқлар яллиғланиши, ҳайз циклини бузиши, тухумдон эндометриозлари ва бошқа касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунга кўра фолликуляр киста (75%), сариқ тана кистаси (5%), тубоовариал, параовариал (10%).

  • а) Ретенцион (орқага қайтадиган) секрет тутилиб қолиши бўлиб, бу ўсмасимон кисталар тўқималар парчаланиши натижасида пайдо бўлган бўшлиқда суюқлик тўпланиши туфайли рўй беради ва 34% ҳолларда учрайди. Бундай ўсмасимон катталашган бўшлиқлар яллиғланиши, ҳайз циклини бузиши, тухумдон эндометриозлари ва бошқа касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунга кўра фолликуляр киста (75%), сариқ тана кистаси (5%), тубоовариал, параовариал (10%).
  • б) Бластоматоз кистомалар чин ўсмалар бўлиб, 66% ни ташкил қилади. Ўсмалар ўсиши тўқималар пролиферацияси, бўшлиқларнинг суюқлик билан тўлиши туфайли кузатилади.
  • Тухумдон ўсмаларининг турли-туман тўқималардан ўсиши бўйича —эпителиал, бириктирувчи тўқимадан тузилган, тератоид ва гормонал ўсмаларга бўлинади.

Download 2.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling