Чин ўсмалар яна хавфсиз ва хавфли ўсмаларга бўлинади. - Чин ўсмалар яна хавфсиз ва хавфли ўсмаларга бўлинади.
- Хавфсиз ўсмалар тухумдон ташқарисига чиқмай ўсиб боради.
- Хавфли ўсмалар ҳужайраларнинг атипик бўлиши, тўқимасининг тез ўсиши, атрофдаги тўқималарга тез ўсиб кира оладиган лимфа тугунлари ҳамда олисдаги аъзоларга метастазлар бера оладиган бўлиши билан фарқланади.
- Тухумдон ўсмасининг ўсиш характери асосан ўсманинг тузилишига боғлиқ.
- Хавфсиз ўсмалар, масалан, фибромалар, дермоидлар одатда секин ўсиб, камдан кам ҳолларда катталашади, ҳолбуки хавфли ўсмалар ғоятда тез ўсади, капсула билан ўралади ва қорин бўшлиғининг бошидан оёғигача тарқалади.
- Тухумдоннинг хавфсиз ўсмаларидан тухумдон эпителиал кистомалари кўпроқ 70% учрайди, булар чинакам хавфли ўсмаларга айланиши мумкин.
Тухумдон ўсмаларини таснифи 1. Эпителиал ўсмалар: - Сероз (цистаденома ва папиллар цистаденома, юзаки папиллома, аденофиброма ва
цистаденофиброма); - Мутциноз (цистаденома, аденофиброма ва цистаденофиброма);
- Бреннер ўсмалари (яхши сифатли ўсмалар);
- Мезанефроид (аденофиброма);
- Аралаш эпителиал ўсмалар (яхши сифатли ўсмалар).
2. Жинсий тизим стромаси ўсмалари: текома, фиброма. 3. Герминоген ўсмалар: дермоид кисталар, тухумдон стромаси. 4. Тухумдонларнинг ўсмасимон кисталари: - Фолликуляр киста;
- Сариқ тана кистаси;
- Ендометриоид киста;
- Пароовариал киста;
- Текалютеин киста.
Тухумдон ўсмаларини турлари - Фолликуляр киста. Тухумдондаги кисталарнинг энг кўп тарқалган тури. Кўпинча фоллиикуляр киста овулятсия содир бўлмаса пайдо бўлади – тухум хужайрани ўз ичига олган фолликула ёрилиб кетмайди. У аста-секин суюқлик билан тўлади ва ҳажми катталашиб, киста ҳосил қилади, бу фолликуляр киста деб аталади.
- Лутеал киста (ёки сариқ тана кистаси) камроқ учрайди; агар овулятсиядан кейин сариқ танада - фолликула жойлашган жойда суюқлик тўплана бошласа, сариқ тана кистаси ривожланади. Сариқ тана кистаси хавсиз у вақт ўтиши билан сўрилиб кетади.
- Параовариал киста - тухумдон ва бачадон найчалари орасида жойлашган бўлиб, аёлларда йигирма ёшдан қирқ ёшгача, баъзан балоғат ёшида ташхис қилинади. Киста тиниқ суюқлик билан тўлдирилган, тахминан 8 см ўлчамда, силлиқ ва юпқа деворлар билан қопланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |