Юқори ва пастки кавак веналарнинг функционал анатомияси. Дарвоза венаси. Веноз анастомозлар. Ҳомилада қон айланиши


Download 130 Kb.
bet1/11
Sana09.05.2023
Hajmi130 Kb.
#1449302
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
юқори-ва-пастки-кавак-веналар


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошкент Тиббиёт Академияси
Даволаш ва тиббий профилактика факультетлари
Одам анатомияси ва ОЖТА кафедраси
Юқори ва пастки кавак веналарнинг функционал анатомияси. Дарвоза венаси. Веноз анастомозлар. Ҳомилада қон айланиши.


Тошкент 2014
Юқори ва пастки кавак веналарнинг функционал анатомияси. Дарвоза венаси. Веноз анастомозлар. Ҳомилада қон айланиши.

Вена қон томирлари.


Ангиология томирлар тўғрисидаги фан бўлиб, унинг таркибий қисмини артерия, вена ва лимфа томирлари ташкил этади.


Вена ва артерия қон томирларининг фарқи - бу қон томир деворларининг тузилиши ва улар ичидаги қоннинг юракка нисбатан йўналиши билан ажратилади.
Артериялардан қон юракдан аъзоларга томон катта босим остида харакатланса, веналар - қонни капиллярлардан юрак томонга паст босим остида қайта йўналтиради.
Веналардаги босимнинг паст бўлиши натижасида, уларнинг деворлари, артерияларнинг деворларига нисбатан юпқароқ бўлиб, у қаватга бўлиниши унчалик кўринмайди : мускул тўқимаси суст такоми этган, лекин веналарда коллаген тўқима кўпроқ бўлади.
Киндик венаси (эмбрион тараққиёти даврида) ва ўпка венаси ичидан артериал қон оқади. Бошқа ҳамма веналар ичидан веноз қон оқади.
Веноз қон томирларининг бажарадиган вазифалари :

  1. Тўқималарда модда алмашуви натижасида ҳосил бўлган чиқинди моддаларни аъзолардан олиб чиқиб кетади.

  2. Ҳазм аъзоларида сўрилган озуқа моддаларни, ана шу аъзолар номидаги веналар орқали дарвоза венасига йиғиб, жигарга олиб киради ва жигардан жигар венаси орқали пастки кавак венага (умумий қон айланишига) қуйилади.

  3. Ички секреция безлари томонидан чиқазилган гормонларн қон орқали бошқа аъзоларга етказиш вазифасини бажаради.

Маълумки юрак деворининг қисқариши, артерия қон томирларида нисбатан катта босимни ҳосил қилади. Аортада босим 160 мм симоб устунига тенг бўлса, елка артериясида 110-130 мм ни ташкил этади. Ўз навбатида артерияларнинг майдароқ тармоқларга бўлиниши натижасида унинг ичидаги босимнинг камайишига олиб келади, натижада капиллярлар ичидаги босим жуда паст бўлади. Вена қон томирлари ичидаги босим эса капилляр кўрсатгичидан ҳам пастроқ бўлади. Юракк яқин жойлашган веналарда хатто манфий босим бўлади. Қон томирла ичидаги қоннинг ҳаракат тезлиги - қон босимига тўғри пропорциона бўлади. Демак, вена ичидаги қон босими паст бўлганлиги учун, қоннинг йўналиш тезлиги ҳам паст бўлади. Қоннинг оқиш тезлиги артерия ва веналарда ҳар-хил бўлишига қарамасдан, юракдан артерияларга чиқаётган қон миқдори шу дақиқаларда веналар орқали юракк оқиб келаётган қон миқдорига тенг бўлиши керак. Артериал ва вено системасидаги номувофиқлик веноз қон томирлар миқдорининг ошиқлиги ва хажм жиҳатидан вена қон томирларининг устунлиги натижасид тенглашади. Мана шунинг учун, вена қон томирларида босим паст бўлишига ва қон оқиш тезлиги паст бўлишига қарамасдан, унинг хажмининг катта эканлиги натижасида юракдан қанча қон чиқса, шунча қо юракка қайтиб келади. Натижада юракдан маълум дақиқа давомид қанча қон битта аортага чиқса, шунча қон иккита веноз қон томирлар орқали оқиб келади. Аъзо ёки тўқималарнинг маълум қисмидаг вена қон томирлари ва артерия қон томирлари хажмининг нисбий коэффициэнти 2: 1, 3: 1 ва хатто 4: 1 га ҳам тенг бўлиши мумкин. Бундай катта фарқ, вена қон томирларининг юзаки ва чуқур қисмлариг бўлинишини тақозо этади. Юзаки (тери ости) жойлашган веналар ёнида артериялар бўлмайди. Чуқур веналар эса, артериялар билан ёнма-ён йўналади (унинг аталиши-артерия номи билан аталади) ва баъзи жойларда битта артерияга иккита вена тўғри келади. Веналарнин ҳарактерли хусусияти ва артерия қон томирларидан фарқи, улард клапанлар бўлишидир. Веналарда оқаётган қон юрак томон ҳарака қилаётганида анчагина қисмида қоннинг гидростатик босимни енги учун мослама-клапанлар пайдо бўлади. Клапанлар қонни фақат би томонга оқишини таъминлаб, тескари (капиллярларга қараб) оқишиг йўл қўймайдиган тўсиқлар хизматини бажаради. Клапанлар вена ичк пардасининг юпқа, нозик бурмалари бўлиб ҳисобланади. Одатда клапанлар жуфт-жуфт бўлиб, бир-бирига қараб туради ва қон нормал ҳаракат қилганда, (марказга қараб йўналганда) вена деворига ёпишади. Қон тескари ҳаракат қилганида, клапанлар билан вена девор орасидаги ёриққа қон кириб қолиб, клапанлар вена деворидан йироқлашади. Натижада клапанларнинг эркин чеккалари бир-бирига яқинлашиб туташади-вена тешигининг шу жойи ёпилади. Бу мосламалар қонн фақат вена томон оқишини таъминлайди. Клапанлар вена ички қаватининг яримойсимон бурма шаклидаги ўсимтаси бўлиб, кўпинча жуф холда учрайди. Баъзи пайтда битта ёки учта ўсимта шаклида учрайди. Клапанлар кўпинча веноз томирларнинг асосий ўзанига қуйили жойларида жойлашиб, қоннинг қайтадан шу ирмоқчаларга ўтишидан в капиллярларга таъсиридан сақлаб туради. Қаерда қоннинг гидростатик босими ошиқ бўлса ва қон йўналиши қийинроқ бўлса, шу ерд клапанлар сони кўпроқ учрайди. Оёқда жойлашган веналар ичидаг клапанлар миқдори, қўл веналарига нисбатан кўпроқ бўлади, клапанлар орасидаги масофа эса қисқароқ бўлади. Демак, клапанлар қонн веналар ичида фақат юрак томон ҳаракатини таъминлайди. Бунда ташқари, қоннинг бир томонга йўналиши веналар атрофидаги мускуллар ва фасциялар ҳолати билан ҳам белгиланади. Вена қон томирларининг ташқи қавати мускул фасциялари билан бириккан бўлади. Мускулларнинг ҳаракати вена бўшлиғининг кенгайиши ёки торайишиг олиб келади. Қон томирлар кенгайганда ирмоқлардан қонни сўриб олса, вена бўшлиғининг торайиши эса, аксинча қонни юрак томон ҳаракатини таъминлайди.
Бундан ташқари қоннинг юрак томон ҳаракати кўкрак қафасинин актив ҳаракати ва диафрагма мускулларининг қисқариши билан ҳа таъминланади.
Одам танасида иккита катта вена қон томирлари бўлади : юқор кавак венаси ва пастки кавак венаси. Бундан ташқари қорин бўшлиғидаги тоқ аъзолардан веноз қон-жигар ичига йўналган дарвоза венаси ва бел соҳасидан бошланиб кўкрак қафаси деворидан ва органларидан қонни йиғиб юқори кавак венасига олиб борувчи тоқ в яримтоқ веналари ҳам мавжуд.
Юқори кавак венаси v. cava superior ўнг ва чап томонлардаг қўл ва калладан веноз қонни йиғадиган қон томирларининг бирикишидан ҳосил бўлади.
Юқори кавак венасига кўкрак қафасининг орқа юзасида жойлашган тоқ v. azygos ва ярим тоқ v. hemiazygos веналардаги қон ҳа оқиб келади. Ўз навбатида тоқ ва ярим тоқ веналарнинг ирмоқлар қорин бўшлиғининг орқа юзасидан бошланиб, кўкрак қафасида қобурғалараро веналарни ва орқа кўкс оралиғида жойлашган аъзоларда вена қонини қабул қилади. Тоқ ва ярим тоқ веналарнинг қорин бўшлиғининг орқа юзасидан бошланадиган ирмоқлари - бел веналари в умуртқа поғонасининг ташқи веналари билан ўзаро анастомозлар воситасида бириккан бўлади.
Пастки кавак венаси v. cava inferior - қорин пардадан ташқарида жойлашган бўлиб, ўнг ва чап умумий ёнбош веналарнинг бирикувидан ҳосил бўлади (v. ilaca communis dextra et sinistra). Натижада пастки кавак венага қон оёқлардан, чаноқ девори ва бўшлиғидаги аъзолардан, буйрак, буйрак усти бези, жигар, қорин деворларидан - веноз қонни йиғиб олади.
Дарвоза венаси v. portae - қорин бўшлиғининг жигардан бошқ тоқ органларидан, аниқроқ айтганда : талоқ, меъда ости бези, ў пуфаги ва меъдадан тортиб тўғри ичакнинг юқори бўлимигача - ҳаз каналидан қон тўплайди. Шу тариқа веноз қон юқорида номи айтилга органлардан пастки кавак венага ва юракка, тўғридан-тўғри тушмай,аввало жигарга боради ва жигар капиллярларидан ўтиб, жигар веналар v. v. hepaticae орқали пастки кавак венасига қуйилади.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling