Юқори ва пастки кавак веналарнинг функционал анатомияси. Дарвоза венаси. Веноз анастомозлар. Ҳомилада қон айланиши


Download 130 Kb.
bet2/11
Sana09.05.2023
Hajmi130 Kb.
#1449302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
юқори-ва-пастки-кавак-веналар

Юрак веналари.


Юрак артериялари фақат иккита бўлса, веналари кўп бўлади в юракнинг ўнг бўлмасига турли йўллар билан етиб боради. Юракнин кичик веналари-ўнг бўлмага тўғридан-тўғри очилади. Юракнинг бошқ веналари-юрак веналарининг синусига қуйилади. Юрак веналаринин синуси орқадаги тож эгатда ётади ва юракнинг ўнг бўлмачасига қуйилади.


Бундан ташқари юракда Р. Вьессен (1706) ва А. Тебезия (1708) томонидан текширилган, юракнинг қоринчаларига очиладиган қон томирлар ҳам бўлади.
Бирор сабабга кўра, агарда бирор катта вена қон томирида қо ҳаракатига тўсқинлик бўлса - вена ирмоқлари орасидаги анастомозлар очилади.
Юқориги ва пастки кавак веналари ирмоқлари орасидаги бирлашувлар - кава - кавал анастомозлар деб аталади.
Дарвоза венаси ва кавак веналар ирмоқлари орасидаги анастомозларга - порта - кавал анастомозлар дейилади.


Vena cava superior - юқориги кавак вена.


Юқориги кавак вена иккита елка - бўйин v. brachiocephalica dextra et sinistra ларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Юқори кава венаси юракнинг ўнг бўлмачасига қуйилади.


Ҳар бир елка - бўйин венаси : ўмров ости венаси - v. subclavia ва ички бўйинтуруқ венаси - v. jugularis internae ларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлади.
V. brachiocephalicae dextra et sinistra - елка - бўйин веналари кўкрак қафаси девори ва унинг ичида жойлашган аъзоларнин веналарини қабул этади.
Елка-бўйин венасига қуйидаги веналар қуйилади :
1) V. thyroideus impar - қалқонсимон безнинг пастки чеккаси дан бошланади;
2) V. thyroidea inferior - қалқонсимон безнинг остки венаси;
3) V. laryngea inferior - ҳиқилдоқнинг остки венаси;
4) V. v. thymicae - айрисимон безнинг венаси;
5) V. v. pericardiacae - юрак халтасининг венаси;
6) V. v. pericardiacophrenicae - диафрагма ва юрак халтасинин веналари;
7) V. v. mediastinales - кўкс оралиғидаги аъзо ва тўқималар нинг веналари;
8) V. v. bronchiales - бронх ва ўпка тўқималарининг венаси;
9) V. v. tracheales - трахея веналари;
10) V. v. esophageae - қизилўнгач веналари;
11) V. vertebralis - бўйин умуртқасининг кўндаланг ўсимтала ридаги канал бўйлаб йўналадиган вена : орқа миянинг бўйи сегментларидан ва бош миянинг асосидан веноз қонни қабул қи лади;
12) V. cervicalis profunda - бўйин мушакларидан веноз қонн қабул қилади;
13) V. v. thoracicae internae - кўкрак қафасининг олдинги де ворининг ички юзасидан йўналади. Бу веналар қориннинг олдин ги деворидаги веналарни : v. v. subcutaneae abdominis;
v. v. epigastricae superiores; v. v. musculophrenicae тармоқла рини қабул қилади.
Кўкрак қафасидан эса v. v. intercostales anteriores; v. inter costalis suprema - тармоқлари ҳам ички кўкрак венасига қуйи лади.



Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling