Юқори ва пастки кавак веналарнинг функционал анатомияси. Дарвоза венаси. Веноз анастомозлар. Ҳомилада қон айланиши


Download 130 Kb.
bet9/11
Sana09.05.2023
Hajmi130 Kb.
#1449302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
юқори-ва-пастки-кавак-веналар

Кава - кавал анастомозлар.


Бу веноз анастомозлар юқориги кавак вена v. cava superio ва остки кавак вена v. cava inferior ирмоқлари орасида ҳосил бўлади.
1. Қориннинг олдинги девори соҳасидан веноз қон v. epigastrica superior орқали юқори кавак венаси системасига йиғилади. Ш соҳадан веноз қон v. epigastrica inferior ва v. epigastrica superficialis веналари орқали пастки кaвак венаси системасига қуйилади. Натижада қориннинг олдинги деворида кава-кавал анастомозлар ҳосил бўлади.
2. Қориннинг орқа девори соҳасидан v. lumbalis веналари остк кавак веналари v. cava inferior га ва v. lumbalis ascendens в v. hemiazygos веналари орқали юқори кавак венаси v. cava superior га йиғилади. Натижада бел соҳасида кава-кавал анастомозлар ҳоси бўлади.


З. Кава-кавал анатомозлар умуртқа поғонасининг ичида, орқ мия юзасида ҳам учрайди. Умуртқа поғонасининг ва орқа миянин бўйин ва кўкрак соҳаларидан веноз қон юқори кавак вена v. cav superior системасига йиғилади. Умуртқа поғанасининг ва орқа миянинг бел ва думғаза соҳаларидан веноз қон пастки кавак вен v. cava inferior системасига йиғилади. Натижада умуртқа поғонасининг ичида орқа мия юзасида кава-кавал анатомозлари ҳосил бўлади.
Юракнинг ва асосий қон томирларининг тараққиёти.


Юрак бошланғич даврда иккита алоҳида бўшлиққа эга бўлга куртакдан ривожланади. Бу икки куртак ўзаро қўшилиб, умумий битт бўшлиққа эга бўлган юрак ҳосил бўлади. Перикард ҳалтасининг ичид юрак тезроқ ўса бошлайди ва натижада S - симон буралади. Умумийбўшлиқдан иборат бўлган юрак бўлмачалари тўсиқ воситасида иккиг ажрала бошлайди. Лекин бўлмачалар орасидаги тўсиқ тўлиқ бўлмасдан, улар орасида овал дарча foramen ovale сақланиб қолади.


Умумий бўшлиқдан иборат бўлган қоринчалар қам тўсиқ воситасида иккига ажралади ва натижада умумий бўшлиқдан иборат бўлга юрак тўрт камерали ҳолатга ўтади.
Асосий қон томирларининг тараққиёти филогинез тараққиётиг мос равишда бошланади. Филогенездаги жабра равоқлари, қисқа муддатда онтогенезда ҳам учрайди. Тараққиётнинг бошланғич даврида ( ҳафталик даврда) умумий юрак бўшлиғидан артериал поя truncus arteriosus чиқади. Бу артериал поя иккита вентрал (ўнг ва чап) аортага ажралади. Ўз навбатида ҳар бир вентрал аортадан жабра равоқларига мос келган 6 та жабра равоқ артериялари ажралади. Ҳа бир равоқ артериялари орқа тарафда дорзал аортага давом этади. Ўнг ва чап дорзал аорталар пастроқда ўзаро қўшилиб, умумий дорза аорта ҳосил этади. Натижада жабра равоқлари соҳасида жуфт вентра аорта, 6 жуфт артериал равоқлари воситасида жуфт дорзал аорталарига қуйилади. Юракдан чиқаётган truncus arteriosus пояси фронтал текисликд бўлиниб, олдинги (вентрал) соҳада жойлашган ўпка артерия пояс truncus pulmonаlis га ва орқа (дорзал) соҳадаги кўтарилувчи аорта aоrta ascendens га ажралади.
YI жабра артериялари ўпка артерия пояси билан боғланади в ўпка дарвозасига киради. Чап тарафдаги боғланишини сақлаб қолад ва ўпка стволини ва аортани ўзаро қўшувчи артерия найи ductu arteriosus га айланади.
IY артерия равоғи ҳар иккала тарафда сақланади, лекин ҳа бир тарафда ўзига ҳос артериялар ҳосил бўлади. Чап тарафдаги I артерия равоғи, чап вентрал аорта ва чап дорзал аорта билан биргаликда аорта равоғи arcus aortae ни ҳосил этади. Ўнг тарафдаг вентрал аорта елка-бўйин стволи - truncus brachiocephalicus н ҳосил этади. Ўнг тарафдаги IY артерия равоғи елка-бўйин стволида ажралувчи ўнг ўмров ости артерияси a. subclavia dextra ни ташки этади. Чап ўмров ости артерияси a. subclavia sinistra эса ча дорзал аорта ҳисобига ҳосил бўлади. Ҳар иккала тарафда З ва 4 артерия равоқлари орасидаги дорзал аорта атрофияга учрайди. Ўнг тарафдаги дорзал аортанинг 4 чи равоқдан пастки қисми ҳам атрофияг учрайди. Ҳар иккала тарафдаги вентрал аортанинг З ва 4 равоқлар орасидаги қисми умумий уйқу артериясига айланади (a. a. corotide communes). Натижада унг умумий уйқу артерияси - елка-бўйин стволидан ажралса, чап умумий уйқу артерияси - аорта равоғидан чиқади.
Вентрал аорталарнинг З чи равоқ артериялари ва дорзал аортанинг З равоқдан юқори қисми ички уйқу артерияларига айланади.



Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling