Жинсий йўл билан юқадиган инфектсиялар — ташхислаш, даволаш, олдини олиш, асоратлари
Download 1.07 Mb.
|
jinsiy yol bilan yuqaigan kasalliklar referat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсон папилломавируси
Педикулез (қов бити)
Ушбу хасталик 20-асрнинг ўрталаридан кенг тарқала бошлади. Асосий аломатлари қаттиқ қичишиш, кулранг-кўкимтир доғлар, яралар, сочда сиркаларнинг пайдо бўлиши. Юқиш йўллари: жинсий алоқа, буюмлар орқали (чойшаб, кийимлар ва бошқалар). Инсон папилломавируси Инсон папилломавируси энг замонавий хасталиклардан бири. Турли манбаларда репродуктив ёшдаги 70-95 фоиз инсонларда у қайсидир даражада ривожлангани қайд этилган. Айни пайтда касалликнинг юздан зиёд тури аниқланган. Уларнинг фақатгина 40 тури ўта салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Қолганлари безарар ёки ёрқин аломатга эга эмас. Бачадон бўйни саратони хасталигининг ривожланишига ҳам ушбу касаллик сабаб бўлиши мумкин. Бунда инсон папилломавируси аввало жинсий алоқа йўли билан юқади ва кейинчалик саратоннинг авж олишига сабаб бўлади. Юқиш йўллари: жинсий алоқа Гепатит Б Гепатит Б (ҲБВ) дунё бўйлаб кенг тарқалган ва ўта юқумли хасталик. Ҳар йили ўртача 4 миллион киши мазкур касалликнинг оғир турига чалинади. Бу хасталик вируси қонда узоқ муддат сақланиб туриши ва илк аломатларини йиллар ўтганидан сўнг намоён этиши мумкин. Гепатит Б вируси ташқи таъсирларга ўта чидамли. Қуриган қон томчиси, устара (лезвие) ёки игна учида бир ҳафтагача жон сақлаши мумкин. Бошқа инсонлар териси ёки шиллиқ қаватига тушиши биланоқ касаллик ривожланиши бошланади. Илк аломатлари шамоллашга ўхшайди. Бир неча ҳафтадан сўнг эса иштаҳанинг кескин тушиб кетиши, ўнг қовурға ости қисмида оғриқ, қайд қилиш бошланади, пешоб ранги қуюқлашади, ахлат рангсизланади. Иммунитет кучли бўлган тақдирда, касаллик 90 фоизга йўқолади. Бироқ касаллик сурункали тусга кирса жигар ҳужайраларига шикаст ета бошлайди ва саратон авж олиши мумкин. Гепатита Бнинг юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор қони теккан буюмларга тегиниш, ҳомиладор аёлдан гўдакка. Бугун кўпчилик саёқ юришни ҳуш кўрувчилар “хавфсиз жинсий алоқа” мавжудлигига ўзларини қаттиқ ишонтиришган. Улар ўйлаб кўрмайдиларки, бундай воситалар самара келтираётган бўлса, тери-таносил касалликлари қандай қилиб бу даражада авж олиб кетаяпти? Ишонч билан айтиш мумкинки, ҳимоя воситалари (презервативлар)нинг ишончлилигига ҳеч ким ҳеч қандай кафолат бера олмайди! Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling