Жинсий йўл билан юқадиган инфектсиялар — ташхислаш, даволаш, олдини олиш, асоратлари


Download 1.07 Mb.
bet2/4
Sana11.05.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1452163
1   2   3   4
Bog'liq
jinsiy yol bilan yuqaigan kasalliklar referat

Хламидиоз
Клиник харитаси: тери-таносил касалликлари ичида “лидер”. Ҳар йили бу касалликка ўртача 100 миллион киши чалинади. Бу дунёдаги жинсий фаол бўлган эркак ва аёлларнинг 5-15 фоизи демакдир.
Касалликни хламидиоза – Чламидиа трачоматис келтириб чиқаради ва сийдик йўли касалликлари, эректил функсиянинг сустлашуви ҳамда бепуштликка олиб келади.

Ш унингдек, хламидиоз атеросклероза, суяклар заифлашуви, қон томир касалликлари, ҳаттоки, қандли диабетнинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади. Унинг кўрлика олиб келган ҳолатлари ҳам қайд этилган. Хламидиоз мунтазам равишда иммун тизимини заифлаштириб, организмнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучидан маҳрум этади.


Юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор онадан ҳомилага.
Гонорея
Мазкур инфексион хасталикни гонококклар келтириб чиқаради. Улар сийдик чиқариш йўллари, кўз, оғиз бўшлиғи ва тўғри ичакнинг шилик қаватини шикастлайди. Унинг дастлабки аломатлари пешоб қилиш вақтидаги оғриқ ва сиқишлар, турли ажратмалар билан кўзга ташланади. Бу пайтда шифокога мурожаат қилинса, хасталикни арзонроқ, осонроқ ва тезроқ даволаш мумкин. Акс ҳолда асоратлари оғирлашиб, суранкали тарзга ўтади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, шахсий гигиена воситалари — ичк кийим, мочалка, сочиқлар.
Трихомониаз
Енг кенг тарқалган сийдик йўли касалликларидан. Ер юзи аҳолисининг тахминан 10 фоизи ушбу хасталикка йўлиққан. Унинг тарқатувчиси бир ҳужайрали содда трихомонад паразитидир. Мазкур касаллик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин, ҳаттоки эркак ва аёллар бепуштлигига сабаб бўлади.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, унитазга ўтириш.
Микоплазмоз
Микоплазмоз – урогенитал зоналарнинг инфексион-яллиғланиш жараёни бўлиб, микроорганизмларнинг Мйcопласма турига мансуб микроблар келтириб чиқаради. Улар жонли организмдаги ҳужайраларда паразитлик қилиб, мустақил яшашга лаёқатли эмас. Мазкур турдаги микроблар етарлича тадқиқ этилмаган.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.
Уреплазмоз
Ушбу тери-таносил хасталигини уреаплазма деб номланган микроорганизмлар келтириб чиқаради. Статистик маълумотларга қараганда, 70 фоиз аёллар уларнинг тарқатувчиси ҳисобланади. Энг хавфли жиҳати, касалликликнинг аломатлари яширин тарзда кечади. Одатда уреаплазма унчалик фаол бўлмайди. Бироқ стресс ва иммун тизимини сусайтирувчи бошқа ҳолларда улар кучаяди. Илмий тадқиқотларда уреаплазмалар сперматозоидлар фаоллигини йўқотиб, уларни буткул йўқ қилиши исботланган.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.
Генетал герпес
Генитал герпес ёки иккинчи даражали герпес лабларда пайдо бўлувчи учуқни келтириб чиқарадиган герпес вирусининг (учуқ) “қариндоши” саналади. Бунда бутун организмга зарар етади. Жумладан, герпес жинсий аъзолар, тери, кўз, иммунитет кучсизланган тақдирда, жигар, ошқозон ва бош мияни шикастлайди.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, тананинг шикастланган қисмлари билан алоқа — қўл, лаб ва бошқалар.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling