ЖЙЙКни даволаш учун инфектсия қўзғатувчисига қараб антибиотиклар, антивирус ёки антипаразитар воситалар қўлланилади.
Ўткир қиррали кондиломалар радиотўлқин ёки бошқа усуллар билан йўқ қилинади. Генитал герпесни даволашда маҳаллий терапия қўлланилади.
Ягона ва соғлом жуфти бўлмаган жинсий фаол шахслар ҳимояланган жинсий алоқа қоидаларини ёдда тутишлари керак (презерватив), бироқ у ҳам инфектсиянинг олдини олиш учун 100% кафолат бермайди.
Барча жинсий фаол шахсларга йилига бир марта сифилис, ОИВ, гепатит Б учун текширувлардан ўтиб туриш тавсия этилади, ҳатто касаллик аломатлари кузатилмаса ҳам
Унутманг!
Ж инсий алоқада турли касалликлардан сақланишнинг 100 фоизлик кафолати, бу — икки буткул соғлом эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |