1882-модда билан тўлдирилсин: 1882


Download 246 Kb.
bet1/13
Sana16.03.2023
Hajmi246 Kb.
#1278308
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Маъмурий УЗБ узгартишлар


2010 йил май - 2012 февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар
1) Қуйидаги мазмундаги 1882-модда билан тўлдирилсин:
"1882-м о д д а. Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш
Ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш –
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";
(2010 йил 17 май ЎРҚ-244 Қонуни – кучга кирди 18.05.2010)

2) 245-модданинг биринчи қисми "1881" рақамидан кейин "1882" рақами билан тўлдирилсин.


(2010 йил 17 май ЎРҚ-244 Қонуни – кучга кирди 18.05.2010)


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; 57, 58, 59-моддаларидаги «ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми)», «ОИТСга», «ОИТС» ва «ОИТСни» деган сўзлар тегишинча «ОИВ касаллиги/ОИТС», «ОИВ касаллиги/ОИТСга», «ОИВ касаллиги/ОИТС» ва «ОИВ касаллиги/ОИТСни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(2010 йил 24 май ЎРҚ-248 Қонуни – кучга кирди 25.05.2010)

1) 299-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс эксперт сифатида тайинланиши мумкин.
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Эксперт маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан махсус билимларга зарурат туғилган ҳолларда тайинланади.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Эксперт: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг экспертиза предметига оид материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) рухсати билан ишни кўриб чиқишда ҳозир бўлиш, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга экспертиза предметига оид саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишда иштирок этувчи шахслар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт: ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда тартибга риоя қилиши шарт";

Download 246 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling